Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi
www.ziyouz.com кутубхонаси
38 умидлар ҳам кўнгилга келади. Лекин марказий арбоблардан бошлаб, тубандаги табақага келгунча, ҳамма иш устида ўлтирган ҳукумат хизматчилари шахсиятпараст, виждонсиз одамлардангина иборат бўлса, бу умиднинг вужудга чиқиши мумкин эмасдир. Чунки, илмга агар ақл чироги раҳбарлик қилмас экан, ҳар ким уни ўз қобилиятига қарата ишлатади. Шунинг учун ёмонлар илмидан ҳозиргидек доимий ёмонликдан бошқа натижа чиқмайди. Бунинг яна бир сабаби эрса, кўпинча иш бошида ўлтирувчилар икки гуруҳ кишиларидангина иборатдир. Биринчиси кўрларча етакчиси орқасидан кетаётган, қизил белатидан бошқа ишонадигани йўқ, мансабпараст коммунистлардир. Иккинчиси эса ҳозирги маданият соҳасидаги фанлардан етарлик даражада ўзлаштириб, илмий жиҳатдан халқ учун фойда еткузарлик маълумотни эгаллаган бўлса ҳам, ўз нафси учун ҳамма нарсани қурбон қиладиган одамлар, айниқса, иқтисодий ўринларни эгаллаган, кўпроқ шу виждонсиз кишилардир. Энди иш шундай бўлгач, илм маърифат ривожланган сари фикрлар ўзгариб, ўз ичидан ўнгланиб қолишга кўз тутиш хаёлий умиддан бошқа нарса эмас. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан «Қиёмат қачон бўлади?», деб сўраганда: «Хукумат ишлари ёмон одамлар қўлига ўтганда бўлади. Мен кўрсатган ойдан ёриқ, тўгри йўлдан умматларим четга чиққанларида, халқ бошига шундай фитналар келгусидирким, ўша замоннинг энг доно билгичлари ҳам чора тополмай, ҳайронликда қолади», дедилар. Бундан 1360 йил илгари берган шу хабарларини ҳозирги кунда кўзимиз билан кўриб турибмиз. Қуръон нима деган бўлса, Расулуллоҳ алайҳи васаллам нима хабар берган бўлсалар, унинг ҳақ ростлигида ҳеч гумонимиз йўқдир. Кўнглига гумон келганлар кўзлари кўрганда, албатта, ишонадилар. Инсон яратилгандан бери ер устига ҳар турлик офат-балолар келганлиги ёлгиз тарихдагина эмас, бал-ки, Тангри томонидан пайғамбарларга тушиб, бизгача етган Таврот, Инжил, Қуръон каби илоҳий китобларда ҳам хабар берилмишдир. Лекин бу дунё аҳли қанчалик кўп бало офатларни кўриб, бошидан кечирган бўлсалар ҳам, шу кунларда бизларнинг бош устимизга келиб ўрнашган динсизлик балосини кўрмаган эдилар. Айниқса, бу балодан бошқаларга қараганда энг қат-тиқ зарарланганлар биз Турон Туркистон мусулмонлари бўлдик. Чунки, чор босқинчиларининг шум қадамлари етган кундан бошлабоқ ўз ҳукуматимиздан ажраган бўлсак ҳам, диний, миллий, ватаний ҳуқуқларимиз ўз қўлимизда эди, қачонки бу маданий йўқсиллар қўлига ҳукумат ўтди эрса, шу кундан бош-лаб юқоридаги ҳуқуқларимиздан ҳам ажрадик. Нега бундай бўлдик? деганимизда, Қуръоннинг айтишича, бандага берилган неъматларнинг заволига ўзи сабабчи бўлур. Ҳеч вақт қайтариб олмагай, берганини қайтариб олишдан Аллоҳ ўз бандаларига наҳий қилиб, уларга бу ишни лойиқ кўрмас экан, ўзига қандай лойиқ кўради? Худо Қуръонда «Сизларга берган неъматларимга қанчалик шукр қилсанглар, мен ҳам шунчалик орттираман. Агар қадрига етмасанглар, у неъматлардан ажрайсизлар, яна қаттиқ азоблик жавобга тортиласизлар», дейди. Ватанимизни, динимизни душманлардан сақлаш, Курьон ҳукмича, ҳамма мусулмонларга фарздир. Чунки, худо Қуръонда: «Душманингларга қарши имконият борича қурол тайёр қилинглар», дейди. Расулуллоҳ замонларидаги мусулмонларга ўша замон қуролларини тайёрламоқ фарз бўлмиш эди. Бизларга эса, ўз Ватанимизни озод қилиш ва уни сақлаш учун замон қурол жабдуқларини қўлламоқ ва замонавий илмларни ўқимоқ фарздир. Агар буни қилмас эканмиз, Қуръондаги Аллоҳ амрига тушунмаган бўламиз. Ватанимизни озод қилиш, ўз давлатимизни қўлга келтириш ва уни сақлаш учун, ҳар даврнинг ўзига яраша бутун сабабларини қилиш, Куръонда айтилган Аллоҳ амри деб билишимиз керак. Баъзи бир жоҳилларнинг айтганларидек, Куръонда: «Бу дунё кофирларники, охират-сизларники», дейилган эмас, балки «Ислом ҳаммани енгади, ҳеч кимдан енгилмайди, ҳамманинг устида бўлади, остига тушмайди. Ҳар икки дунё яхшилигини Аллоҳдан сўранглар», дейилгандир ва ҳам буларни қўлга келтириш чораларини кўрсатиб, бутун сабабларини тўлиқлаб қилишга буюрмишдир. Энди худо ва пайғамбар сўзларида ҳеч шак йўқдир. Нима бўлгулуқ, кўргулуклар бошимизга тушди эрса, ундан ибрат олиб, келажагимизни ўнглашимиздан бошқа унинг чораси йўқдир. Б а й т: Борлиғим сақлай десанг илм ҳунардан қил яроқ! Йўқ эса олғай борингни қилмай ҳеч ким сўроқ. Ер юзи ўзгарди аммо, ўзгаришдан бизда йўқ, Синди Туркистон элининг бошида юз минг таёқ. Оч кўзинг Турон эли, зинғирт бўлурму қўйчибон, Борму бу ёнглиқ булон, пайқаб қара бошдин оёқ! Ҳар ўғил ворис бўлур қолган отанинг молига, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling