Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/99
Sana28.09.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1689565
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   99
Bog'liq
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi

www.ziyouz.com кутубхонаси 
46
Мана шу ҳолдан фойдаланиб, халқ ичидаги ўнг-сўлини пайқайдиган, кўзга кўринарли кишиларнинг 
кўпларини бу маккорлар ўзларига жосус қилиб, бурунларидан боғламиш эдилар. «Душман қўли билан 
илон бошини янчи, ўлса ҳам сенинг фойданг, чақса ҳам сенинг фойданг», деган мақол сўзи буларнинг 
шиорлари эди. Бу виждонсизларнинг баъзи бир қўрқоқлари ўз ҳимоялари учун бошқалар устидан ноҳақ 
сўзлар келтириб, кўп одамларнинг ёстиғи қуришига сабаб бўлдилар. Ёлғиз шаҳар, қишлоқ, маҳалла 
кўйларида эмас, балки ҳар бир оилада ҳам, жосуслик балоси бошланмиш эди. Бундан чиқаётган фитна 
фасод ишлар, ҳар томонлама халққа бўлаётган жабр зулмлар кўплигининг ҳадди ҳисоби йўқ эди. 
Шунинг учун бу Туркистон халқларидан, айниқса, кўпчилиги мазлум мусулмонлардан ер ости, ер 
устидаги бутун турмаларини тўлдирмиш эдилар. 
Бу каби ҳеч бир даврда кўрилмаган ваҳшатли даҳшатли азоблар совет ҳокимияти қурилган кунидан 
бошлабоқ давом этмоқда эди. Шундай қилиб, ортиғи билан 6 киши сиғарлик камерада 20 чоғли киши 
энг оғир аҳволда бир ойдан ошиқроқ ётдик. Сўнгра турма одати бўйича камера алмаштириш иши 
бошланиб, мани тўққизинчи уйга кўчирди. Қарасак, бундаги кўпчилик илгаригига қараганда неча 
баробар ортиқроқ эди. Шу жойга чиққан кунимиздан бошлаб, Тўқмоқ, Пишпекка қараганда узоқ 
яқиндаги қирғизларнинг бой манапларини қолдирмай келтириб, бизнинг устимизга қамадилар. Булар 
ичида Саяқ уруғидан ёши саксондан ошган туркман оқсоқоли бошлиқ, ёшлари етаёзган Кукумбой, 
Қурмон деганлар бўлиб ва ҳам шулар қаторида ҳар уруғ қирғизларидан исми чиққан, атоқлик 
манаплари кўп эди. Булар эса, ер ости камераларида кўпчилик билан беш ўн кун ёткандан кейиноқ, 
ҳавонинг бузуқлигига чидаёлмай ишигали турди. Охири булардан юқорғи саксон ёшлик туркман 
оқсоқол бошлиқ қанча кўп кишилар шу ғариблик турма азобида вафот топдилар. Аллоҳ уларни раҳмат 
қилсин! 
Шунча кўп қирғизлар ичида саксон тўрт ёшлик бир чол киши қутулиб кетди. Бу эса Отбоши Норин 
томонидан келган, мол боқишдан бошқани билмаган, худо яратганича қолган, бир мўмин эди. Ундан 
ким сўз сўраса, ўз тилича айтиб «Барм ишти сўпом иле билетқу», деб қўяр эди. Бу сўзига мендан бошқа 
ким қулоқ солсин! Бир куни яна шу юқорғи сўзини гапирганида «сўпом» дегани нима дегани экан
«субуҳона» дегани бўлмасин, деб ўйланиб қолдим. Ҳар куни эрта кеч турма одатича икки вақт ҳаво 
янгилаш учун бутун қамокдагиларни турма саҳнига чиқарадилар. Чиқариш вақти бўлиб, эшиклар 
шарақлаб очилиши билан, тор қўрода қамалиб ётган ҳайвонлар каби, ўзларини эшикка уриб, ташқарига 
чиқишга интиладилар. Бошқа нима қилиш керак, бир нафас бўлса ҳам камера сассиқлигидан қутулиб, 
қуёш юзини кўриш, соф тоза ҳавода ўлтириб, бошқа камерадан чиққан мунгдошларимиз билан 
кўришиш биз учун энг керакли нарса ҳисобланур эди. Чунки, ортиғи билан 15 кишилик ўринга 50 
кишини қамагандилар. Ҳамманинг юраги ғам қайғу билан тўлган, бунинг устига турма тозалиғи ночор, 
баъзи одамларнинг тан саломатлиги яхши кутилмаган. Шу хил сабабларга кўра сассиқчилик, иф-
лосчилик қўпганликдан ҳаммани бит босган эди. 
Шундай қилиб, камерадагилар шошилинч билан чиқаётганларида ҳар киши ўзи билан бўлиб, ёлғиз 
қолаётганини кўргач бояги «сўпом»чи чол: «Ҳай балдар, мендағи қудайдин жариғин кўрайин, мени 
таштамангдар», деб қаттиқ қичқирди. Қарасам, шунча кўп қирғизлардан бирорта одам унга қайрилиб 
қарамагач, мен келиб қўлтиқлаб ташқарига олиб чикдим. «Сўпом»нинг ҳурмати учун бошқа кунлари 
ҳам «сўпом»чига қўлимдан келган ёрдамимни аямадим. Шу билан уч тўрт кун ўтгач, бунинг ҳам соғлиғи 
бузилиб, саломатлиги йўқола бошлади. Қўл оёғи тулумдай (дум-думалоқ)
бўлиб ишигани тургач, ўз оёғи 
билан ташқарига чиқолмай қолди. Бир куни камерада навбатчилик гали менга келмиш эди, қарасам, 
камерани супураётганимда чолим йиғини бошлаб: «Айланайин сўпом, мени ташлаб қўйдингми», деб 
қайғулик кўзларидан ёш тўкиб, шу сўзни икки-уч қайтарди. Шунда аниқ билдим, унинг «сўпом» дегани 
«субҳон» дегани экан. 
Орадан 10 минут ўтар ўтмай, юқорида ўтирган жаллодлар бошлиғидан бирови тездан туша келиб, 
қўлидаги қоғозга қараб, ҳаммани текшириб бўлғач, югурганича юқорига чиқиб кетди. Хиёл ўтмай яна 
қайтиб тушиб, ҳаммамизни қайта бошдан сўрағали турди. Кимнинг фалокати ариб, иқболи очилди экан 
дейишиб, мендан бошқа ҳаммалари жалдирашган ҳолда қарашиб турардилар. Менинг кўнглимда эса, бу 
чолнинг бояги қилган худога ноласи, отган ўқдек етган бўлиши керак эди. Шунинг учун «Кимни 
истайсиз, оти нима?», деб ундан тортинмай сўра-дим. Бошқалар эса, жаллод олдига келган ўлим 
кишисидек термилган ҳолда қараб турардилар. Ҳалиги одамни истаган экан. «Сўпом»чи чол шундай 
қилиб бўшаниб чиқиб кетди. 
Ҳар бир мусулмон одамга Аллоҳ фарз килган иймон тақлидий эмас, балки ҳақиқий иймон эканлигини 
аниқ билишлари керак. Ҳақиқий иймонлик одамлар ҳақ йўлда чидамлиқ билан турадилар, ҳар ишга 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling