Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/99
Sana28.09.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1689565
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   99
Bog'liq
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi

www.ziyouz.com кутубхонаси 
54
шум қадамлигидан тирикчиликка керак ҳар нарса қаҳатчиликка учрамиш эди. Чегарадан ўтгач қарасак, 
дўконларда турлик моллар тиқилиб ётмиш эди. Бошқа давлатлардан келтирилгандир деб гумон қилиб 
сўрасак, бу молларнинг ҳаммаси совет томонидан юборилмиш экандур. 
Бу ҳукумат қурилган кунидан бошлаб, ўз халқининг ҳар қанча қийинчилик, оғир аҳволда 
яшаётганига қарамай, балки бутун нарсаларини иқтисодий тузоқ қилиб, бошқаларни ҳам ўз йўлига 
тортиш учун, чет элларга чиқариб туришни ўзига қонун тутмиш эди. Совет ҳокимияти зулми остида 
эзилаётган ерлик халқлар эса, бутун оиласи баробар жон кучлари билан ишлаб, ўз тупроқларида 
етиштирган меҳнат ҳосилининг юздан бирига ҳам эга бўлолмайдилар. Ёлғизгина меҳнат ҳосилотига эга 
бўлмаслик эмас, балки булар қўл остида яшовчи кишилар инсоний ҳуқуқларидан ҳам бутунлай маҳрум 
этилган ҳолда, ҳайвонларча эркихтиёрсиз хизмат қилишга мажбурдирлар. 
Дунё яратилиб, инсон насли ер устига тарқалган кунидан бошлаб, ҳеч бир замонда бу каби ақлдан 
ташқари, бузуқ маслакли олчоқ одамлар халқ устида ҳукмрон бўлмаганлиги маълумдир. Шунинг учун 
энг огир даҳшатлик кун қайси деб пайғамбаримиздан сўраганда: «Ҳаромзодалар ўгли ҳаромзодалар 
халқ устидан ихтиёрсиз ҳукм юргизса ўша кун», дедилар. Яна Расулуллоҳнинг айтишларича, ҳар бир 
инсон умри узулгунча офат балолар ичра яшамоққа мажбурдир, лекин ҳаёт оламида бўладиган барча 
балолар ичида бутун халқ учун энг ёмонроги, энг за-рарлиги кўрлик балоси экандир. Чунки бундан 
пайғамбаримиз ўзлари ҳам паноҳ тилаб, ундан сақланишга буюрдилар.
Энди кўр балоси қайси деб сўралур эрса, ўзлари билмаган, билганларига тушунмаган бир қанча 
жоҳил нодонлардурким, улар ақллик олимлар бошлиқ бутун халқ устидан қурол кучи билан зўрлик 
асосида ҳукмронлик қиладилар. Халқ тақдири бутунлай улар қўлида бўлгач, булар учун улардан энг 
даҳшатлик, зарарли офатлар тугилади. Шунинг учун ҳар ишда тўгрини эгридан, яхшини ёмондан 
ажратқудек ақл фаросатдан йироқ бўлган ҳукумат бошчилари эса, бечора халқ бошига келган кўр бало 
бўлишлари шубҳасиздир. Пайғамбаримиз айтдилар: «Мен Аллоҳ таоло томонидан бир йўл келтирдим. У 
эса ёруқ, юмшоқ, теккис йўлдир, тўгри йўлдир. Боши бу дунёда бўлиб, нариги боши у дунёда 
жаннатдур. Бу йўлнинг қоловузи Муҳаммад алайҳиссалом, қўлланмаси Қуръондур. Агар умматларим 
унинг кўрсатганича динларини кутиб, у йўлдан четга чиқмас эканлар, бутун офатлардан омонда бўлиб, 
Аллоҳ ризосини топқайлар». Агар бундай бўлмас экан, Аллоҳ айтди: «Уларнинг бошига бир бало 
юборурманким, ҳар қандай билимли доно кишиларни ҳам ҳайронликда қолдиради».
Мана, Расулуллоҳ айтганларидек, бутун дунё бўйича энг сиёсий арбобларни ҳайратга қўйиб, чорасиз 
қолдирган нарса эса, шу устимиздаги коммунизм балосидан бошқа эмасдур. Чунки юқорида айтилган 
пайғамбаримизнинг мўъжиза сўзлари шу кунларда бўлаётган ишларнинг нақ ўзи эканлигини кўриб 
турибмиз. Энди бу каби балолардан қутулиш учун Расулуллоҳ кўрсатган ҳақиқий исломият, Қуръон 
кўрсатган йўлга қайтишдан бошқа чора йўқдир.
Яна ўз сўзимизга келайлик. Сариўзакдан чиқиб, Ғулжа чегарасини беш олти кун йўл бўйлаб 
келаётганимизда, 
мени энг ачинтирган нарсалардан бириси, кўчманчи қозоқ қариндошларимизни энг 
огир аҳволда кўришим эди. Чунки, совет тупроги бўйича қайси ўлкада бўлса ҳам, ҳеч бир миллат булар 
каби вайронгарчиликка учраб, қаттиқ зарар кўрмаган бўлсалар керак. Бунга далил: инқилоб олдида 
саккиз миллион ҳисобланган қозоқ халқи ҳозирги тарих 1968 йилда олинган маълумотга кўра, уч 
миллион қолмишдир. Айниқса Болқош кўли атрофидан бошлаб, Қоракўл, Қизилжар қалъаларигача 
сувсиз, экинсиз Қорақум чўлларида яшаётган, чорвачиликдан бошқа қилар овқатлари бўлмаган, ўзлари 
учун, халқ учун мол боққан бечора кўчманчи ерликларнинг қўлларидаги борлиқ молларини бу раҳмсиз, 
тошюрак малъунлар бирданига тортиб олдилар. Бунинг натижасида тирикчилиги ёлгиз чорвага 
богланган қозоқ халқи очликдан қирилиб кетди. Бунга қарши ўзларини халқ гамхўрлари аташган 
давлат арбоблари коммунист раҳбарлари ҳеч қандай чора кўрмадилар ва 30-йили бошланиб, ЗЗйиллари 
тўлиқ кучга кирган, Қозогистон бўйича тарқалган очарчиликдан қозоқ халқи бутунлай қирилишга 
бошлади.
Шу кунлари эса, Қиргизистоннинг Қоракўл, Иссиқкўл атрофидан келтирилиб, кўл бўйларига тахлаб 
қўйилган ҳисобсиз арпа, бугдойларни олишга навбат етмаганликдан ости, усти чириб, ярим газдан 
кўкариб ётмиш эди. Ерлик халқнинг ўлик тириклари бу динсизлар олдида баробар бўлганлиги учун, 
ўзларидан тортиб босиб олган ҳисобсиз бугдойларнинг ҳар ерда чириб ётишига қарамай, халқнинг 
қирилишига рози бўлдилар.
Энди эса энг ҳайрон қоларлик иш шулким, нақадар қурбонлар бериб ўтказган огир кунларини 
унутган ҳолда турк улусининг асил ўгиллари қиргиз қозоқ қардошларимиз диний миллий ҳисларини 
йўқотиб, асрлар бўйи сақланиб келган она тилларидан ҳам ажраш устида турадилар. Она тилдан 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling