Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/99
Sana28.09.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1689565
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   99
Bog'liq
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi

www.ziyouz.com кутубхонаси 
53
ораламай, ёширин йўллар билан юра-юра, Оқтом қиш-лоғи сиртида бир чақиримча ердан 
ўтаётганимизда ҳуриб турган бир ит товуши йирокдан эшитилиб турмуш эди. Бу ердан 15 чақирим 
чамали йўл юрганимиз сўнггида чуқурроқ бир сойлик ерга келгач, бироз дам олмоқчи бўлиб тушдик. 
Сўнгра йўлбошчимиз: «Қани юрайлик», деб турди эса, биз дағи орқасидан эргашганимизча юравердик. 
Бир икки соат йўл юрганимиздан кейин йироқдан қалин дарахтлик қишлоқ кўриниб эди, икки соат 
илгари ҳуриб турган ит товушини яна йироқдан эшитиб қолдим. «Адашган ўхшаймиз, пайқаб 
қарайлик», деб йўлбошчимизни тўхтатдим. Синчиклаб қарасак, орқамизга қайтиб, тўппа тўғри яна 
Ёркентга кетаётганимизга аниқ ишонгач, йўлбошчимиз қаттиқ қўрқинчга тушди. 
Йўлсиз тўқайларнинг ичи билан юрганимизча, қум тоғи этагига етдик. Қум тепаликларидан оша оша, 
тўрт томони тоғдек баланд қумлар билан ўралган, саксавуллик бир чуқурга тушгач, кучлик бўрон бўлиб, 
қор ёға бошлади. Ичар сувимиз йўқлигидан қорни эритиб ичдик. Ёққан саксавул ўтида ҳўл бўлган усти 
бошларимизни қуритиб, ўт ости қизиган қум устида ётдик. Кеч билан шу қум тоғлари ичидан оралаб 
юрганимизча эртаси шом вақти билан чегара Қўрғос сойи устига етдик. У вақтлар 1931 йили, тикон сим 
тўғри тўсилмаганликдан, ҳар бир соатда чегара соқчиларидан икки отлиқ аскар узулмай қатнаб турар 
эди. Отларимизни далдароқ бир чуқур ичига бойлаб қўйиб, ўзимиз эса, буларнинг ўтиб кетишларини 
юқоридан пайқаб турдик. Утишлари билан тўхтовсиз юқоридан тушганимизча Қўрғос сувини кечиб
Хитой чегарасига ўтдик. Аллоҳ ёрдами билан бу йиртқичлардан қутилдик. 
Энди иккинчи Хитой йиртқичларига йўлиқмаслик чорасини қилишимиз керак эди. Йўлбошчимиз 
киши билмас ёширин йўллар орқали юрганимизча, тун ярими яқинлашганда белгиланган ерга етказди. 
Шу билан ҳаёт оламини азоб зиндонига айлантирган коммунистлар зулмидан вақтли бўлса ҳам 
қутилгандек бўлиб қолдик. 
Кўзимизга бу ерлар бошқа бир жаҳондек кўринмокда эди. Тун бўйи юриб чарчаган кишилар, данг 
қотиб ухлаб қолмиш эдик. Уйғонишимиз билан саройчимиз: «Ҳай меҳмонлар, ҳукумат исковучлари 
келиб қолмасдан бу ердан қўзғалиб кетсанглар, баримизга ҳам яхши бўлур эди», дегач, дарров ҳаракат 
қилиб йўлга тушдик. Йироқ сафардан келаётганимизга белги бўлғудек бирор нарса бизда бўлмагач, 
сўқма йўлни қўйиб, қатнов йўлига кирдик. Бир икки чақиримча юрганимиздан кейин йўл бўйига 
қурилган Хитой аскархонаси борлиги йироқдан кўрилди. Ундан 40-50 қадам юқорироқ жойда ясалган 
минорача устида ҳам, бир қоровул ўтган кетганларни текшириб турмиш эди. Булар олдидан ўтиш биз 
учун анча оғир бўлса ҳам, бошқа чорамиз йўқлигидан ўтишга мажбур эдик. Бироқ, биз у ерга 
яқинлашганимизда нима бўлди экан, қараб турган қоровул юқоридан тушиб, шошилганича аскархона 
қўрғонига кириб кетди. Буни кўргач биз ҳам от юришини тезлатиб, қўрғон эшигидан эллик қадамча 
ўзған эдик: «Ҳой-ҳой», деган чақириқ товуши кела бошлагач, йўлдошимга «қарама қарама», деб 
эшитмаган кишидек кетавердик. У ҳам иккинчи чақирмади. Худо ўнглаб бундан ҳам зиёнсиз ўтиб олдик. 
Шу юрганимизча ўрталикдаги тўқай ичида кетаётганимизда чегара сақловчи Шива, Солан 
черикларидан қуроллик бир отлиқ одам олдимиздан чиқа келиб: «Ҳай, тўхта, қаердан келасизлар? 
Нариги ёкдан ўтган кишиларга ўхшайсизлар. Йўлхатларинг борми?», деди. Бунинг даҳшатин кўргач, 
бошқа сўз айтқали бўлмади. Йўлдошим Ғиёсохун хитой паспортини кўрсатиб эди, унга қарамай ёнига 
солиб олиб: «Қани ёмуғо (турмага) юринглар», деб бизни ҳайдаганича йўлга тушди. Йўлдошим иккови 
хитойчалаб нари-бери айтишиб, ярим соатча юрганимиз сўнггида қарасам, иш кўпаядиганга ўхшайди. 
Бир тадбир ишлатмоқчи бўлиб: «Ҳай лоя, рухсат беринг, таҳорат синдириб олайлик», деб шу ерга 
тушдик. Сўнгра уни бир четга чақириб: «Бу кишининг паспорти бўлса, кучлик йўлхатлари ҳам бор, 
қаерга олиб борилса ҳам фойдаси йўқ, қуруқ оворагарчилик бўлади, ундан кўра бир оз чой пули олиб 
берсам қандай бўлар экан?», дедим. «Чой пули» қулоғига киргач «моҳу моҳу»лаб, дарров сўзи юмшаб 
қолди. Йўлдошим бунга рози бўлмаган бўлиб турса ҳам, мен зурлағандек бўлиб кўриниб, 20 тангани 
қўлига беришим билан орқасига қарамай чопқанича кетди. 
Б а й т: 
Қадри йўқ гавҳар сўзинг олчоқ кишилар олдида,
Дурни тақсанг на билур, ит оғзига ташла суяк. 
Шу билан бунинг ҳам оғзи ёпилиб, қайтиб кетиши билан биз ҳам шу юрганимизча Суйдинг шаҳрига 
етдик. Бу эса Или ўлкасида қурилган шаҳарлардан бири, йўловчилар саройида бир кеча ётиб, эртаси 
куни Ғулжа шаҳрига қараб йўлга тушдик. Бир соатча йўл юрганимиздан сўнгра Қура шаҳрига келдик. 
Кура Или ўлкасида қурилган тўққиз қўрғон ичида энг аҳамиятлиги, айниқса, ҳарбий томондан ўлка 
бўйича ҳукумат маркази ҳисобланур эди. Бу ерга келгач, эркин ҳаётда ўз ихтиёрича яшаётган бахтлик 
кишиларни кўриб, қаттиқ таъсирланмиш эдим. Чунки, совет ҳукумати қурилгандан бошлаб, уларнинг 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling