Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТАЪҚИБ ВА ШАРҚИЙ ТУРКИСТОНГА ЎТИШ
www.ziyouz.com кутубхонаси
50 роҳат кўрилмиш эди. Чунки, пайғамбаримиз айтишларича: «Кимга бир мусибат етса, унга сабр қилмоқ керак, ундан ёмонроғи бўлмагани учун шукр килиш лозимдир». Шу билан 6у жойда ҳам ишга бориб келиб юриб, бир икки ой ўтказган бўлсак ҳам, одам кўплигидан кўп қийинчилик остида туриб эдик. Шу орада бизнинг устимиздан ҳукм чиқардилар. Шундоқки, ҳамсафарлардан мен билан бошлиғимиз Назирқулга 10 йилдан, яна бировимизга етти йил, қолганлар эса бўшатилмиш эди. Бўшаганлар суюнишган, қолганлари, айниқса, бизга ўхшаб оғир кесилганлар ичида йиғлаганлар ҳам бор эди. Кесим (жазо, ҳукм қарори) қоғозини қўлимизга бергач, ўқитиб қарасак, жазони ижро қилиш иши Тошкентдаги конқлагер ихтиёрига топширилмишдир. У ерда эса қирқ беш мингдан ортиқ одам борлиғини онгламиш эдик. Келган мазлумлар ҳар қандай йироқ сургунга кетар эканлар, шу лагер орқалиқгина юборилар экан. Сибирнинг энг йироқ, энг совуқ ерлари Славка ва Архангельск каби жойларига ҳукм бўлган кишилар ҳам шу ўриндан узатилур экан. Бу жойларнинг ҳайбати қулоққа кўп киравергач, инсончилик кўнглимга турлик хаёллар келиб, бундан қутулиш чорасига киришдим. Тоқатдан ташқари ишлардан қочиш пайғамбарлар суннати бўлса ҳам, қутулиб кетиш қийин бўлганликдан узоқ ўйланиб қолдим. Ўз ўзимга: «Менинг нима гуноҳим учун ўн йил бердилар», дер эдим. ТАЪҚИБ ВА ШАРҚИЙ ТУРКИСТОНГА ЎТИШ Ҳаёт оламида яшаган ҳар қандай одам унинг оғир юкларини кўтариб, аччиқ-чучигини татимасдан чораси йўқдир. Қуръоннинг айтишича: «Неъматга шукр қилиб, меҳнатга сабр қилмоқ ва унинг қутулиш чорасига киришмоқ лозимдир». Турма тартиби бўйича ҳукм бўлган кишиларни ташқи ишга чиқармай жўнар вақти бўлгунча камерада сақлар эдилар. Эрталаб тургач хизмат кийимларимни кийган ҳолда қараб турган эдим. Ишчилар йўқлама тизим хатини ўқиганда, худо ўнглаб, отим чиқиб қолди. «Тайёрман», деб қаторга ўтдим. Одатга қараганда мени камерага қамаб қўйиб, Тошкент конқлагерига жўнатишлари керак эди. Йўқ, ундай бўлмай, ишчилар ичида турма темир қопқасидан ташқари чиқдим. Одатдаги иш устига келгач, қарасам, самовар қайнаб чой ичар вақти бўлмиш эди. Мана шу чоғда нима бўлиб атрофга қўйган қоровуллар кўринмай қолишди. Мен ҳам вақтни ғанимат билиб, мўлжаллаб кўйган ўрама тиканлик сим остидан чаққонлик билан ўтиб, кўздан ғойиб бўлдим. Бироқ, қандай қилишимни, қаерга бориб кимнинг уйига сиғинишимни билолмай, киши кам кўчаларда бироз кезганимдан сўнг, қадрдон тунгон оғайниларимдан Хиёхалпа эшигига бориб, чақириб эдим, югириб чиқа келди. Мени турмадан қутулиб чиқди деб гумон қилган бўлиши керак, йиғлаган ҳолда «Муборак бўлсин» деб қучоқлашиб кўришаётганда, қочиб чиққанимни қулоғига шивирлаб қуйиб эдим: «Қўрқманг, худо қутқаргани шу!», деб кўнглимга анча қувват берди. Бунинг қилган кишилиги унутарлик эмас эди. Ўлиб кетмиш экан. Аллоҳ уни раҳмат қилсин! Эҳтиёт юзасидан том чодири ичида босилган беда ўртасидан бир кишилик жой қилиб, кечга довур мени шу ерда сақлади. Сўнгра, ўз маслаҳатим билан оқшом қоронғуси аралаш, тунгон маҳалласида тунгонлардан Исҳоза отлиқ яна бир ишонимлик дўстим бор эди, шунинг уйига келдим. Бу эса иймон ихлослик, синовдан ўтган мард киши бўлғанликдан, жон фидолик кўрсатиб, дўстлик ҳақини бажармиш эди. Киши ҳайрон қолғудек соқлик-сергаклик билан мени уйида уч кунгача кутиб, яхши сақлади. Шунгачалик тинч турган бўлсак ҳам изловчилар чиқа бошлагач, шу куни шом вақти билан Пишпекдан кун ботишга яқин, қирқ чақиримча бўлган тунгон қишлоғи Сўқулуққа қараб жўнадик. Мендан хабар олгани кетаётган Могар, Момоза деган шогирдларимиз йўлда йўлиқишиб, биргаликда уйларига бордик. Бу ерга келгач, ёлғиз ўз шогирдларим эмас, балки бутун тунгон халқи менга қоровул бўлмиш эдилар. Менинг бу ерга келганимни ўз шогирдларимдан бошқа биров билмаган эди. Ҳукумат ичидаги хизматчилaри бўлса ҳам, менга ҳайрихоҳ бўлдилар. Шунинг учун неча қайта келган ҳукумат жосусларини бу ерга мени келмайди деб қаноатлантирмиш эдилар. Шундай бўлса ҳам илон чаққан киши арқон шаклидан чўчийди дегандек, ўзим ҳам имконият борича эҳтиёт йўлини тутдим. Шунга кўра бутун шогирдларим ташқаридан кўз қулоқ бўлиб турдилар кундузлари тирикчилик ишлари билан бўлишиб, кечаси эса зерикмаслигим учун мен билан бирга эдилар. Шунинг учун Расулуллоҳ алайҳи васаллам айтдилар: «Ҳақиқий дўстларни кўпайтиринглар, чунки булар яхшилик кунларида зийнат бўлурлар, бало тушганда бошпанодурлар». Ҳар қанча соқлик билан бу ерда турган бўлсак ҳам, ишимиз кундан кунга қўрқинчлик эди. Агар бу йўли яна золимлар қўлига тушар эканман, у вақтда мен учун қандай жазолар қўллашлари маълум эди. Шунга кўра Солар тунгонларидан Юсуфқори деган бир шогирдим кўп қийинчиликлар билан |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling