Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi
www.ziyouz.com кутубхонаси
43 ётган дунё сиёсатига боглиқдир. Шунга давр тил адабиётимиздан адашмай, миллий ҳиссиётимиздан ажрамаган ҳолда, замонавий илмларни эгаллашимиз келажакда кўз тутилган улуг мақсадларимизнинг биринчи шартидур. Яна ўз сўзимизга қайтайлик. Шундай қилиб, тоғдан тоққа, довондан довонга оша икки кун юрганимизча, бизни кутиб олишга мўлжал қилишган тоғга етиб келдик. Қарасак, биз ваъдалашган кишилардан бу ерда ҳеч кимни кўролмадик. Бу ишдан ўйланиб гумонга тушгач, соғлик билан олға томон юриб, кун туш вақтида Қудурғу тоғига етиб келдик. Бизни кутиб турмоқчи бўлган Қўйчи ботирнинг ёширинган жойи тўп қарағай, қаршимиздаги тоғ бетида кўриниб турмоқда эди. Кўз тутган еримиздан ҳеч ким кўринмай, жим-жит бўлганлиги учун ҳайрон қолиб турганимизда, бирданига уч отлиқ киши тоғ чўққисидан чиқдилар. Бизнинг кишиларимиз бўлсалар керак деб, Ҳизрни кўргандек баримиз қувнашган ҳолда чувқон (бақириш) солишиб, ёғлиқларимизни (қўл рўмоли) айлантириб уларни чорлагани турдик. Бизга қарши улар ҳам дўстлик белгиси билдириб, жавоб қайтарган бўлдилар. Биз пастда, улар тоғ устида икки ўрта узоқроқ бўлиб, товуш етар лик эмас эди. Орадан бирор соат ўтар ўтмас тоғдан тушиб, тўп қарағай ичига кирганларича, икки уч соат кутдик, у ердан чиқмадилар. Бу ишдан гумон олиб, бизга қўрқинчлик тушгач, буни пайқаб келиш учун икки кишини юбордик. Булар ёширинча бориб қарасалар, бизни тутишга Қоракўл шаҳридан юборилган ўттизча аскар бўлиб ётмиш эканлар. Буни кўриб шошилинч билан қайтиб келаётганларида йўлда улар томонидан ўлдирилган Қўйчи ботирнинг икки йигитини кўрмиш эдилар. Шу билан ишнинг қандай эканлиги бизга маълум бўлғач, дарҳол қуролли кишиларимизни тоғ бетидаги ёширин ўринларга жойлаб, шу куни бир-бирларимизни пойлашиб ётдик. Кеч яқинлашган сайин, ҳаво бузилиб, қор ёғиб, тун қоронғулиги бости. Биз келаётган ёлғизоёқ йўлимизни душман тўсиб турғонликдан, отишиб-чопишиб бўлса ҳам, шулар олдидан ўтишимиз ёки орқамизга қайтишимиз керак, бундан бошқа чорамиз йўқ эди. Кўпчилик йўлдошларимиз қўшқулон, хотин болалик бўлганликлари учун, душман олдидан кесиб ўтишга журъат қилолмадилар. Бунинг устига қор қаттиқ ёғиб, олди-орқа йўлимиз бутунлай йўқолди. Улуғ тоғлар оралаб йўлбошчисиз ёлғизоёқ йўл билан қўрқинч остида келаётиб, ҳар томондан душман билан ўралган ҳолда, бу каби оғир кунга қолишимиз бизни энг қаттиқ даҳшатга туширмиш эди. Ахири, ўзаро кенгашгандан сўнгра, олдимиздаги душман қўлига тушмаслик чорасини ўйлаб, орқамизга қайтдик. Кўз кўрмас қоронғу кечаси, минг турлик машаққат билан тоғдан тоғга ошиб ўлтириб, тонгга яқин бир сой ичига келиб тушдик. Шу кеча ҳар қанча машаққат тортган бўлсак ҳам, ҳозирча раҳмсиз душман қўлидан қутилган ҳисоб бўлдик. Агар бу ваҳшийлар қўлига тушар эканмиз, хотин болалар билан бир қаторда бирортамизни қолдиpмай, отиб чопиб йўқотиб юбориш, буларнинг одатлари эди. Худо сақлаб, шу туни қалин қор ёққанликдан эрталаб изимизни топишолмай, бошқа йўл билан ўтиб кетган деб гумон қилиб, кетларига қайтган эканлар. Шу баҳона бўлиб уларнинг ноҳақ зулмларидан бизларни худо қутқармиш эди. Иккинчи куни эса, у сойдан кўчиб, Челак довони туюғидаги қалин қарағай ичига кириб, омон олмоқчи бўлиб кетаётганимизда, Иссиқкўл бўйидаги қирғизларнинг оқсоқолларидан бир неча кишилар оқ байроқ кўтаришиб олдимизда кўриндилар. Қарасак, булар бизни йўлдан қайтариш учун бйр қанча алдов ёлғон ваъдалар билан ҳукумат томонидан юборилмиш кишилар экан. Қочоқлар ичидаги чоғайларга (камбағалларга) тарқатиш учун бир мунча тайинланган нарсалар ҳам бор. Буларнинг сирти тотлиқ, ичи заҳар сўзларига беш олти одамдан бошқа кўпчилиги алданиб, қайтишга мойил бўлдилар. Шу билан келган йўлимизни қолдириб, Суттибулоқ ошуви орқалик иккинчи йўл билан, отларимиз ориқлаган, ўзимиз хориб чарчаган ҳолда, Иссиқкўл усти Бойсоврун яйловига қайтиб келдик. Бу ерда саяқ уруғи қирғизлардан ота қадрдонларимиз кўп эди. Ҳар қайсилари бизни чақириб, зиёфат қилгани туришди. Танимиз соғ бўлса ҳам, кўнглимиз тинчсиз бўлғанликдан, емак ичмагимиз ўзимизга татимас эди. Шу ерда уч тўрт кун турганимиз сўнггида, қирғиз йўлдошларимиз ҳар қайсилари ўз эл-юртларига тарқалиб кетдилар. Булар ичида кўзга кўринган беш олти киши бошимизга тоғ ағдарилгандек, нима қилишимизни билмай ҳайронликда қолдик. Ахири, маслаҳат билан Тўқмоққа қайтмоқчи бўлганимизда ўзим йўлдошларимдан ажраб, фалон жойда топишайлик деб, уларни кечалаб йўлга солдим. Бу ер билан Тўқмоқнинг оралиғи икки юз чақиримча бор эди. Сўнгра қадрдон қирғизлардан бир йўлбошчи олиб, кўл бўйлаб ёлғизоёқ, ёширин йўл билан уч кун юрганимизда Иссиқкўлдан 30 чақиримча йироқликдаги Майдонтол деган қалин тўқай ичидаги Ирисбек қирғизнинг уйига келиб тушдик. Бу киши эрса, худо раҳмат қилсин, бизнинг энг ишонимлик дўстларимиздан бўлиб, бунинг қўлида 200 дан ортиқроқ тул қўйимиз бор эди. Мусулмончиликка ихлослик, хиёнати йўқ, бизга муҳаббатлик яхши киши эди. Биздан илгари кўришган |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling