Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/99
Sana28.09.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1689565
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   99
Bog'liq
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi

www.ziyouz.com кутубхонаси 
44
йўлдошларимиздан бўлган воқеани эшитгач, келишимиз учун тайёргарлик кўриб, ҳеч кимга туйдирмай, 
қалин тўқай ичида ёлғиз уй тикиб, бизни кутиб ётмоқда экан. Бу ерда уч тўрт кун ётиб ҳордиқ 
олғанимиз сўнггида, киши йўқ тоғ йўллари орқали юрганимизча, орада бир қўниб, эртаси тонгга яқин 
Тўқмоққа келдик. 
1930 йили сентябр ойининг ўн бешларида шу хатарлик сафарга чиқиб, 20 кундан ошиқроқ тоғу тош, 
қору музлар орасида меҳнат машаққатларга қолиб, ахири қазодан қочиб қутулиш имконияти 
йўқлигидан, тақдирга бўйинсунишдан бошқа чора тополмадик. Бу раҳмсиз золимлар зулмидан қочиб, 
суюмлик она Ватанимизни ташлаб ва ҳам бутун ҳаётимиз ҳосили ўз оиламиздан ажраб, ҳасратлик 
кўзларимиздан қон ёшларимизни оқизган ҳолда кетган бўлсак ҳам, олдимиздаги эркин озодлик оламига 
чиқиш умиди билан улуғ тоғлар устида анчагина кўнглимиз очилиб, руҳимиз кўтарилмиш эди. 
 
 
ЗУЛМХОНА 
Бу йўлдан (Шарқий Туркистонга ўтолмасдан) қайтиб келгач, ҳозирча, душман қўлига тушмаган 
бўлсак ҳам, кўз тутқан умидларимиз бўшқа (бўшлиққа, йўққа, бекорга) кетганликдан ўз ватанимиз 
душман қафасидай кўринмиш эди. Шундай бўлса ҳам, бошқа чора тополмагач, ҳеч кимга туйдирмай
қирқ кунча шу ерда турдим. Сўнгра Сўқулуқдаги тунгон шогирдларимиз хабар топишиб, ёширинча мени 
олиб кетдилар. Тунгон халқининг бизга кўрсатган яхшиликлари кўп эди. Бунга қарши улар учун 
Аллохдан яхшилик сўрашдан бошқа ҳеч нарса қилолмадим. Булар ичида ўз оиламда турганимдан 
ортиқроқ бўлиб, икки-уч ой ўтказганимдан кейин қаёқдан англамишдир совет давлатининг уч ҳарфлик 
ГПУ жаллодлари марҳум Олимхон тўра акамизни чақириб: «Укангиз Алихонтўра чегарадан ўтолмай 
қайтиб келиб, Сўқулуқ тунгонлари ичида ёшириниб ётган эмиш. Биздан киши қочиб қутулолмайди. Сиз 
бориб бирга олиб келинг, унга яхшилик қиламиз», деб юбормишдир. Келмасга чоралари йўқ, келиб 
кўришган сўнггида яна қочиб қутулишим мумкин бўлса ҳам, акамни аяганимдан нима бўлса ҳам, ўзим 
кўрай деб биргаликда Пишпекга келдим. 
Эртаси куни кўзимизга жаллодхонадек кўринган идораларига мажбурий равишда кириб кўришганим 
сўнггида, ўзларидан ҳеч кутулмас даражада юмшоқ муомала кўрсатган бўлишиб, мени тузоққа 
тушурмоқчи бўлдилар. Шу идора маккорларидан бири бизнинг сафаримизда бўлган воқеаларни бошдан 
оёқ қолдирмай сўзлаб беришни мендан сўради. Мен ҳам «Ан нажоту фиссидқи», яъни «нажот 
чинликда» деган ҳадисга мувофиқ, бир ойлик сафар ичида уйдан чиққан кунимиздан бошлаб ўтган 
ишларни гапириб бердим. Шундоқ бўлса ҳам оғиздаги сўзимга қаноат қилмай, шуларни бир икки кун 
ичида ёзиб келтиришимни топшириб, менга рухсат қилди. Унинг деган кунидан қолдирмай, айтган 
сўзларимнинг барини ёзиб келтирганим сўнггида, уйга бориб оилам олдида 15 кун дам олиб, қайтиб 
келишга буюрди. 
Бироқ мени ўз хизматларига кўндирмоқчи бўлиб, қирғизлар қишлоғи Чийқўрғон деган ердаги 
кишилар устидан ёширин маълумот тўплаб келтиришимни менга топширдилар. Энди бу малъунларнинг 
топшириқларини бажарганимда, ўзим ишонган муқаддас Қуръон ҳукмига қарши ишлашга тўғри келар 
эди. Шунга кўра бу йўлда ҳар қандай оғирчиликлар бўлар экан, ислом ҳурматини сақлаш учун, бу золим 
ваҳшийлар топшириқларининг бирортасини ҳам ўринлатмасдан (бажармасдан)
қайтиб келдим. Эртаси 
куни у билан кўришганимда 
хизмати бажарилмаганини англаши билан, у кофирнинг туси ўзгариб, ғазаби қўзғалган бўлса ҳам, худо 
сақлаб, бошқаларга қиладурғон уруш-қийнаш одатларини менга қилишга журъат этмади. Шу билан 
аҳвол ўзгарганича иккинчи бўлимга чиқиб, бизнинг устимиздан зулм қарорини юрғизиш кенгашини 
ўтказиб, бир ой вақт ўтгандан сўнгра, уч қават бинонинг энг остқи қаватида, ер устидан тўрт метрча 
чуқурликда бўлган, ёлғиз ётоқ камерага мени тушириб қамаб қўйдилар. 
Чирқиллаган қиш кунининг чилла совуғида, ости усти муздай ялтираб ётган ер ости зиндонига 
киргач, ўзимни ҳаёт оламидан бошқа бир дунёда тургандай бўлиб сездим. Бу каби даҳшатлик ўринга 
қиш чилласи рамазон ойида, рўза оғиз кирган эдим. Шу кундан бошлаб турма қозонидан ош ичмасга 
шарт боғлаб, оғиз очарда, саҳарда қуруқ нон, қайноқ сувга қаноат қилдим. Ўт кўрмай, иссиқ ичмай, 
рўза тутиб, ёлғиз ётар уйда шу каби қийинчиликлар билан 13 кун ўтказганим сўнггида, ленинградлик 
бир рус йигитини кечаси менинг устимга киргизиб қамадилар. 
Қиш кунининг совиғи, ётоқ тўшак етишмаслиги, бунинг устига кўндаланг ётсак оёқ узалмайди, 
узунига ётганда икки киши сиғмайди, қиш чилласи бўлиб, оёқ совуққа чидамайди. Бу даҳшатли аҳволни 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling