Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/99
Sana28.09.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1689565
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   99
Bog'liq
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi

www.ziyouz.com кутубхонаси 
45
кўргач, ўзи ҳам қийинчилик кўрмаган бой боласи бўлиши керак, ачинган кўзи билан менга қараган 
ҳолда: «Бу азобхонада турганингга неча кун бўлди?», деб мендан сўради. «13 кун бўлди», деганимда 
бошини чайқаб, менга ичи оғриганини билдирди. Шу билан қиш куни узун кечалари совуғига чидамай, 
ярим тунгача камера ичида икковимиз навбатлашиб юриб турдик. Бунга ўхшаган хўрлик азобини 
кўрганига чидаёлмаган бўлса керак, чой ўраган бир парча қоғозга хат ёзиб, қоровул аскарга топширди. 
Менга қараб: «Бундай оғир аҳволда турганимиздан ўлганимиз яхши. Мен очдан ўлишга розилик 
билдириб, ариза бердим», деди. Бир икки соат ўтар ўтмас камерага комендант бурутини (мўйловини) 
шоптай (тикка) қилиб, «Ким очлик билдирган киши?», деб ҳайбат билан устимизга кириб келди. «Мен 
эдим» деб ўрнидан тургач, шу ўхшаш кишиларга аталган ёлғиз ётоқ уйга уни чиқармоқчи бўлди. 
Менинг ётқанимга ҳам 13 кун бўлмиш эди. Бундай оғир ўринда 10 кундан ортиқ ушламаслигини эшитган 
эдим. Шунга кўра, совуқ қаттиқлигидан тан соғлиғим бузила бошлади. Шуни кўрсатиб: «Мени 
кўпчиликка қўшсанглар», деб комендантдан илтимос қилдим. «Юқоридаги сени қамаган кишилар билан 
сўзлашиб, сўнгра жавобини бераман», деди. Шу билан бир кечалик йўлдошимни олиб чиқиб кетдилар. 
Оз бўлса ҳам ғамхўрлик кўрсатган қайғудошимдан ажраб, яна совуқ хонада ёлғиз қолдим. «Ҳа, энди, 
бир баҳона сўз айтиб чиқиб кетган киши мени қайдан эсласин», деб ўйлаган бўлсам ҳам, хиёл ўтмай 
келиб, кўпчилик ичи саккизинчи камерага чиқазиб қўйди. Қарасам, 6у ер кўзимга бошқа бир олам 
кўриниб, муз хонадан мўнчага (ҳаммомга) киргандай бўлиб қолдим. Бу камерада менга йўлдош 
бўлғудек бир қирғиз, икки рус бўлиб, Тўқмоқлик бўлганликлари учун мени яхши танир эканлар. Улар 
билан сўзлашиб ўлтирдик. Шу куни ифтор вақти оғиз очаримда, топганимни олдимга қўйиб, қайноқ чой, 
юмшоқ нон келтиргач, «Ҳай, дунёда бундай жойни ҳам кўрар кунимиз ҳам бор эканку», деб шу ғурбатда 
роҳатланган бўлиб ўлтирдик. Бир неча кун ўтгандан сўнг мени ён қўшни камерага кўчирдилар. Қарасам, 
бу ерда ўзимнинг сафар йўлдошларимдан тўрт қирғиз ўлтиришган экан. Бир бирларимизга кўзимиз 
тушгач, туғишган қардошларча қувониб кўришдик. Чунки булар қор, музлик тоғлар, тошлар орасида 
қочиб юрган кунларимиздаги қайғу қардошларимиз эди. 
Б а й т: 
Зоти яхши унутмас ҳеч қачон,
Қайғулик кунлардаги йўлдошларин. 
Бизнинг сафардош эканлигимизни бу золимлар билмаган эдилар. Шунинг учун булар билан бирор 
ойча бирга туришиб, рўза кунларини ўтказдик. Бошқа ҳамсафарларимиздан кўзга кўринганларини 
қолдирмай, қамоққа олмиш эканлар. 
Сўнгра, Отбоши Норин, Қўчқор, Жумғол томонлардаги қирғизлардан бойманап баҳонаси билан, 
кўзга кўринарли кишиларни қўймай, қамағали турди. Кўп бўлса, олти етти кишилик камерага 
йигирмадан ошиғроқ одам киргизди. Булар ичида умр бўйи бозор кўрмаган, улуғ тоғлар устида юриб 
мол боқишдан бошқани билмаган, ёшлари саксондан ўтган, бир неча қирғиз чоллари бўлғанларидек, 16 
ёшлик бир қирғиз боласи ҳам бор эди. Тоғ тошларда от чопиб юрган ўйин боласи бирданига бундай 
даҳшатлик кунга қолишдан қаттиқ таъсирланиб, сочига оқ тушиб қолмишдир. Одам кўплиги, жой 
торлигидан кечаси икки тарафлама ётишга мажбур бўламиз. Оёқларимиз толиққанида узатиб юборур 
бўлсак, бир бирларимизнинг кўкрагимиз, қўлтиқларимизга кирганидан уйқимиз қочади. Бу ўриннинг 
қийинчилигини кўриб, аччиғини татимаган кишилар қайдин билсунлар бунинг азобини! «У дунёдаги 
яхши ёмон ишларнинг нусхаси, бу дунёда ҳам бор», деган сўзлар диний китобларимизда ёзилмишдир. 
Шунга кўра, оқил одамлар бундаги турлик ёмон муомалаларни, ёмон ахлоқсиз кишиларни кўргач, у 
дунёда бандалар учун тайёрланган Томуғ (дўзах) азобини эскариб, ибрат олишлари керакдир. 
Б а й т: 
Оқил одам ҳар ишдан ибрат олур,
Қайси ҳол ичра турса фойдаланур. 
Турма тартиби бўйича ҳар куни камерани супуриш, параш кўтариш каби хизматларни навбати билан 
бир одам бажариб туриши лозимдир. Кекса, қари одамларнинг кезиги (ўрни, навбати) келганда 
уларнинг хизматларини кўпинча ўзим қилиб турдим. Одам боласи ҳар ишга чидаёлса ҳам, бекорчиликга 
чидаёлмайди. Шунинг учун пайғамбаримиз: «Бекорчи, соғлом йигитларни Аллоҳ душман тутади, ишчан 
қариларни дўст кўради. Бузуқчилик, фитна фасод ишлар кўпинча бекорчилардан чиқади», дедилар. 
Айниқса, тоғ тош, далатуздан (текислик, пастлик жой) келган қирғиз қозоқлар диний этиқодлари бўш, 
ўзлари очиқ ҳаво, кенг далаларда униб ўсганлиги учун бундай оғирчиликларни кўп кўрмаган, турма 
машаққатларига чидами йўқ бўладилар. Шу сабабдан вақтлик бўлса ҳам, орти нима бўлишига қарамай, 
имконият борича қутулиш чорасига киришадилар. 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling