Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/99
Sana28.09.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1689565
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   99
Bog'liq
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi

www.ziyouz.com кутубхонаси 
62
чиққан ғозийлар ўхшайди деб, ҳар ердан бош кўтариб, буларга қўшилгани турдилар. Бунинг устига 
Шарқий Туркистонни босиб турган мустабид Жанг Жуннинг бутун идора (сиёсий, иқтисодий, айниқса 
аскарий) ишларида хон замонидан қолган эски усуллар қўлланганлигидан ўз қаршисига қўйилган совет 
элчихонаси рақибларидан ҳар тўғрилик енгилмиш эди. Шундоқки, қўзғолончиларга қарши қўллагудек 
қуроли йўқлигидан, қўшнилик қадрини орага солиб, ўз душманидан қурол сўрагач, «иш пайти келди» 
деб, дархол бир қанча қурол яроқ топширмишдур. Жанг Жун бу қуролларни олти аравага юклатиб, 
қўзғолончиларга қарши қўйилган Қумулдаги хитой аскарларига юбормишдур. Бунинг хабари аллақачон 
у ёққа берилиб, кераклик чораси кўрилмиш экандур. Қўзғолончилар мерганларидан пистирма қўйилган 
тоғ қисиғига аравалар келганда, икки томондан ўққа тутиб, хитой аскарини қолдирмай қириб, бутун 
қуролини қўлга туширмиш эдилар. Буларнинг ҳеч кутилмаган бундай ғалаба қозонишлари қўзғолоннинг 
кучайишига сабаб бўлиб, хитой ҳукуматини қаттиқ ташвишга тушурди. Шунинг учун бурун совет билан 
урушиб, Хитойга қочиб ўтган чор Русияси генераллари Дутов, Анинковлардан қолган оқ руслардан 
аскар тузиб, шулар орқалиқ қўзғолончиларни бостирмоқчи бўлди. 
Хитойларнинг бу қилган ишлари ҳам ўзлари учун фойда бермади, чунки совет элчихонаси томонидан 
илгариёқ бу ишларнинг олди олиниб, керакли чоралари кўрилмиш эди. Балки бу рус аскарлари 
атрофдаги тинч ётган мусулмонларга йўқ баҳоналар билан кўп зиёнлар етқиздилар. Буларнинг шу каби 
тескари ҳаракатда бўлишлари эса, элчихона томонидан олдинроқ уюштирилиб, унинг натижаси 
кутилмоқда эди. Бу ҳақда қўлланилган сиёсатлари тўғри чиққанлигидан, тушунмаган ерлик 
мусулмонлар бу ишнинг орти нима бўлиши билан ишлари йўқ, Хитойга қарши ҳар ердан бош кўтаргани 
турдилар. Айниқса, Уримчидан уч тўрт кунлик от юришида шарқи жанубдаги Кўнатурпон, Қорахўжа, 
Туюқ мусулмонлари орасида Хитойга қарши ишлар ортиқча қизғинлашмоқда эди. 
Жанг Жун ҳукуматининг идора ишлари эса, хон даври қолдиқлари эски, чирик асосга 
қурулганликдан, Хитой ҳукумат арбоблари ҳар ёқлама замонавий талабларга ожизликларини ўз 
душманларига сездирмиш эдилар. Сиёсий кўрлик натижасидурким, совет консулининг маслаҳати билан 
японлардин Манжурия орқалик қочиб ўтган, 20 30 мингга яқин хитой аскарлари билан Шинг Дубан 
(ҳозирги Синзян уйғур мухтор районидаги шаҳар) деган генерални келтириб, Жанг Жун ҳукумати ўз 
аскарларига бош қўмондон қилди. Бундан совет ҳукумати икки мақсадни ўз олдига қўйди: 
1. Бу аскарлар билан ерлик қўзғолончиларни бостириш, уларнинг ўз ҳуқуқларига эришишликларига 
йўл қўймаслик. 
2. Ерлик қўзғолончиларни бостиргандан сўнгра Жанг Жун ҳукуматини ҳам йўқ қилишдан иборат эди. 
Шарқий Туркистон ҳақиқатда эса Хитойнинг мустамлакаси бўлиб, бу мазлум халқларнинг тақдири 
учун чор Русияси қандоқ сиёсат тутган бўлса, совет Русияси ҳам шундоқ сиёсат тутди. Уларнинг ўз 
ҳаққоний ҳуқуқлари учун қилган курашларига ёрдам бериш у ёқда турсин, аксинча, уларни бостиришда 
Хитой ҳукуматига ёрдам бериб келди.
Жанг Жун ҳукуматига Шинг Дубаннинг бош кўмондон бўлиб келиши, Масковнинг режаси билан 
бўлгани учун, шу кундан бошлабоқ Жанг Жун ҳукумати ўлим тахтасига тортилиб, кўмилишга 
тайёрланмиш эди. Шинг Дубан Урумчига келиб, ўзига тегишли ишларни қўлга олгач, 1932 йили совет 
ҳукумати 20 мингдан ортиқ хитойни (хунхўзони) ўтказиб, Шинг Дубан қарамоғига топширди. Бу маккор 
хитой Урумчидаги совет элчихонасидан илҳомланиб, бир ёқдан қўзғолончиларга қарши ҳаракат 
кўрсатган бўлса ҳам, асосий топшириқ Жанг Жун ҳукуматини туб томири билан ағдариб ташлаб, ўрнига 
Хитой раҳбарлигида ёширин «Қизил Уйғуристон» қурмоқчи эди. Шунга кўра икки томонлама иш 
кўрсатиб, ҳукумат маркази атрофида ёширин инқилобий сиёсат юргизган бўлса; казак руслари аралаш 
хитой қочоқларидан кучлик қўшин тузиб, сурбетларча қўзғолончиларга қарши юборди. Лекин, булар 
бўлаётган бу ишнинг туб негизини халққа тушунтириш ўрнига, хитой аскарлари, айниқса оқлардан 
тузилган рус аскарлар гуноҳсиз халқни қириб, уларга қаттиқ жабрзулм кўрсаткали турди. 
Ташкилий равишда очиқ бир мақсадни олдига кўйиб, бир ерга суянган ҳолда кўтарилмаган 
қўзғолонларда, албатта, шундай кўнгилсиз ишларнинг бўлиши табиийдур. Шунинг учун Кўнатурпонли 
Аламохун, Момутохун, Хилимҳожилар бошлиқ бир неча обрўйлик одамлар, мусулмонлар томонидан 
элчи бўлишиб, Шарқий Туркистонга чегарадош Гансу ўлкасининг ҳокими, хитой мусулмонларининг энг 
улуғ раисларидан Хўжу, Солар волийси Мобуфанг жанобларидан ёрдам сўрашиб борадилар. 
Шундоқким, «Сизлар билан бизлар ҳаммамиз бир мусулмонлармиз, кофирлар қилған жабр зулмларига 
чидаёлмай сизлардан ёрдам сўраб келдик. Қуръон ҳукмича бутун мусулмонлар дин қардош, бир жон, 
бир тан бўлғанликдан ҳар тўғрида, айниқса, босқинчи кофирлар зулмидан кутқазиш учун бирбирларига 
ёрдам етказишлик шариатда фарз бўлмишдур. Агар бизларга ёрдам бериб, шу билан босқинчилардан 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling