Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi
www.ziyouz.com кутубхонаси
69 шу иттифоқсизлик шумлигидан бошимизга келди. Илгаридан бери уйгур ўзбек мусулмонлари қон қариндош ва дин-қариндош бўлганлигимиз учун, ҳар даврнинг аччиқ чучугини, меҳнат машаққатларини бирга ўртоқлашиб тортишгандурмиз. Ўз вақтида илм маркази бўлиб қуввати ислом аталган Бухоро, етти иқлимга эга бўлган Амир Темур пойтахти Самарқанд, бундан бошқа Фаргона ва бутун Туркистон мусулмонлари динсиз босқинчиларнинг зулми остида, молмулкидан, дунёларидан ажраган ҳолда куйиб, куллари кўкка соврилмоқдадур. Бу дин душманлари кофирлар, айниқса, инсон оламининг огуси фитна фасод, маданий макр ҳийла кор болъшевиклар Туркистон мусулмонларини инсоний ҳуқуқларидан бутунлай ажратиб, ҳайвонлар қаторида эрксиз мажбурий ишлатаётганлигини кўрган билганлардан эшитгандурсиз. Бизга ўхшаш ўз ватанларидан жудо бўлган қочқунлар атрофингизда уймаланишимиздан бирор яхшилик чиқарму деган умид билан термулиб турибмиз. Энди бу ишнинг бирдан бир чораси шулки, Гасилинг билан келишиб, бутун мусулмонлар бир иттифоқда бўлиб, душманга қарши ҳаракат қилсак, шундагина, биз учун яхшилик йўли очилур эди», демишдур. Бу сўзни онглаши билан Момутсилингнинг нимадандур ғазаби қўзғалиб, «Ҳай, бу андижонлик ўзи тунгон тарафдори бўлғони учун бизни ҳам у жоҳилларга тобун қилмоқчи бўладур. Бу сўзидан қайтгунча қулоғидан туврукқа (устунга) михлаб қўйинглар», деб буюрмишдур. Шунинг билан бечора Маҳаммадхон маҳсум бу қора нодонларга насиҳат қиламан деб, қулоғидан устинга қадалган ҳолда бир неча соат азоб тортмиш эди. Шу орада булар орқаларидан қувиб келаётган Гасилинг аскарлари етиб келиши билан Хўжаниёз, Момутсилинглар 6у ерда ҳам туролмасдан Оқсув томонга қараб қочгали турдилар. Урумчида Жанг Жун ҳукумати йиқилиб, ўрнига совет ёрдами билан Шинг Дубан ҳукумати қурулгач, бу ўрнашиб олғунча, Олтишаҳар Уйғуристон ўлкаси бўйлаб, қўзғолончилар ҳар жойдан бош кўтармиш эди. Совет Русияси Или ўлкасида ўз сиёсатига мослаштириб, Шинг Дубан ҳукуматини қуришга киришган бўлса, нақ у фурсатда яна ўз тарафидан тайёрланган Андижон қирғизларидан Исҳоқбек Кошғар томонига кирғизилмиш эди. Хўтан халқи 1933 йили атрофи билан қўзғолон кўтаришиб, хитой бошлиқларини қолдирмай ўлдиришган сўнггида, ўз ичларидан бир кишига Шоҳмансур лақабини бериб, уни аскар бошлиғи қилиб, шу орада хаж сафаридан келган Собит домлани ҳукумат раиси сайламиш эдилар. Илгаридан бери Олтишаҳар пойтахти Кошғар бўлиб келганликдан, Собит домла бошлиқ аскарлари билан барчалари Кошғарга келиб, рас-мий ислом ҳукуматини қуриш учун йўлга чиқмиш эдилар. Ислом ошиқлари оқ кўнгил, содда мусулмон бечора уйгурлар: «Биз отига бўлса ҳам ислом давлати қурдик», деб пойтахт қуриш маслаҳатида карнай-сурнай, ноғора-домбара чалишиб, йўлга чиққан аскарларни кўришганларида суюнганларидан «Ислом очилди-ё, ислом очилди» садолари билан ер тепиб ўйинга тушгани турдилар. Аллоҳ қуллари, Муҳаммад алайҳиссалом умматлари буларнинг ихлос этиқодлари кўнгилларида кўмилиб ётган. Агар у гавҳар очилур экан, ҳар яхшиликга ярамлиқлари ва ишда қобилиятлилари борлиги шаксиздур. Бироқ бу бечо-раларнинг диний ва ҳам сиёсий ишларда замонга тушунган ҳақиқий қоловузлари (йўлбошчилари) бўлмагандур. Шунинг учун Ботиш, Чиқишдаги биз Туркистон мусулмонла-ри, босқинчиларга асрлар бўйлаб оёқости бўлиб келганмиз. Айниқса бу сўнгги ярим аср ичида совет Русияси динсиз коммунист ваҳшийларининг жабр зулмлари остида энг ҳақоратли ҳаёт кечирмоқдамиз. Энди Қуръон ҳукмига кўра, золимлар зулмига чек қўйилган бўлмаса ҳам, ҳеч қўйилди деганликдан, вақти келар экан, устимизда турган тогдек қора булутлар тўхтовсиз равишда тарқалгусидур. Яна ўз сўзимизга келайлик. Хўтан аскарлари шу юрганларича, йўл бўйлаб уларга ҳисобсиз кишилар қуйилган ҳолда, 1934 йили охирларида Кошғарга кирдилар. Урумчи ҳукумати йиқилган кунидан бошлабоқ, бутун Уйғуристон ўлкаси бўйинча тартибсиз равишда ҳар жойда маслаксиз тўполончилар бош кўтармиш эди. Энди эса, бир томондан, сув булғатиб лойқаланган сўнггида, балиқ овлаб ўрганган совет маккорлари, тутандириқларини тайёрлаб турган ҳолда, ўз замонасини тушунмаган мақсадлари улуғ, лекин сиёсат оламидан йироқ, ҳар томонлама қўллари қуруқ, бир тўда иш кўрмаган тажрибасиз одамлар, бу каби улуғ инқилобни бажаришлари одатга кўра мумкин эмас эди. Чунки моддий ва сиёсий томондан замонавий кучлик ҳукумат ҳисобланган совет Русияси бунга қарши бўлиб, у ҳар ерда ўз сиёсатига тўғри келмаган ислом ҳукумати қурилиб қолишига ҳеч қачон йўл қўймас эди. «Бутун дунё эзилган миллатларига ёрдам берамиз», деган шиори бўлса ҳам, ўз манфаати йўлида ерлик халқни доим қурбон қилиб келди. Бирдан бир йўл, агар мен ўйлагандек, бутун халққа сўзи ўтимлик-обрўйлик бўлиши устига, доҳийлик сифатига ҳам эга бўлган, замонасига тушунган бир тадбиркор киши бошчилиги остида, жонфидо ватан- |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling