Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/99
Sana28.09.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1689565
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   99
Bog'liq
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi

 
 
ДАҲШАТЛИ КУНЛАР 
Яна ўз сўзимизга келайлик. Қизил сеҳрчилар қўли билан ёндирилган фитна ўтлари яна шуларнинг 
қурол кучлари орқали сўндирилиб, 1934 йили ўзлари тилаганларича Шинг Дубан ҳукумати қурилди. 
Или вилоятига волий қилиб Шинг Дубан ўз қайнотаси Чусилинг деган бир қари хитойни Ғулжага 
юборди. Тўқмоқдан борган бойлардан, асли Кошғарлик Олмосбек ўғли Турдохунбекни унга ўринбосар 
қилди. Лекин, Шинг Дубан ҳукумати ҳар томондан совет сиёсатига боғланганлиқдан бутун ишлари 
совет консули маслаҳати билангина юргазилмоқда эди. Чунки, японлар Манчжурияни босиб олгач
Шарқий Туркистон томонга кўз солиш хавфи туғилди. Шунга кўра, Шарқий Туркистон ўлкасига япон 
аскарларини ўтказмаслик учун, Шин Шишо қисмоғига совет томонидан 20 минг чамали аскар қўйилмиш 
эди. Бутун Шарқий Туркистон, Ғарбий Туркистонга ўхшаб ҳар ёқлама совет сиёсатига ўралган ҳолда 
иқтисодий ишларини ўз қўлларига олган бўлса ҳам, хитой ҳукуматига японга қарши иттифоқдош 
бўлганлигидан қоғоз устида бу ўлка Жунггунинг айрилмас бир қисми ҳисобланар эди. 
Шундай қилиб, Шарқий Туркистон Уйғуристон тупроғи Чанқайши хитой ҳукуматига қараган бўлса 
ҳам, остиртдан совет Русияси ҳар томонлама ўз таъсири остига олиш учун қаттиқ кириша бошлади. 
Айниқса, бу ўлканинг иқтисодий ишлари бутунлай Советга боғлиқ бўлгани учун, тижорат ишлари 
тўсқинликка учраб, бу соҳада кўпчилик кишилар касбдан ажраб, ишсиз қолишга тўғри келди. 
Маълумдирки, қанчалик халқаро иқтисодий қисмчилик кўпаяр экан, шунчалик булар ҳалокат тузоғига 
яқинлашадилар. 
Эшитар қулоққа ёқимлик олти шиорни олдига отиб, советнинг найранги билан бутун халқни турлик 
ўйинға ўйнатқали турди. Бунинг устига японларга қарши орқа сафимизни мустаҳкамлаб хитой 
Чанқайши ҳукуматига ёрдам берамиз деган баҳона билан бойлардан кўплаб солиқ ола бошладилар. 
Шундай қилиб халқни турлик йўллар билан ўйнатиб, 1937 йилга етгач, ўз режасига мувофиқ бирданига 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling