Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/99
Sana28.09.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1689565
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   99
Bog'liq
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi

www.ziyouz.com кутубхонаси 
77
эди. Бу қаҳрамон Олтой ва Монғулияда Ғулжа йилқиси пул экан деган баҳона билан, атайлаб мен учун 
юз йилқи олиб, Монғулияга ҳайдамоқчи бўлди. Бундан мақсади эса, мени ҳам хизматчи йилқичилар 
қаторига қўшиб олиб, Монғулияга етгач, у кунлари Манжурияда турган японларга ўтказвормоқчи эди. 
Чин кўнгли билан биз учун бу ишга киришган бўлса ҳам, бу иш тўғри келмагач, йўлимиз бошқа ёққа 
бурилди. 
Ё Раббим, бу бандаларингнинг бизга қилган яхшиликларига яраша ҳеч қандай иш қилолмадим. Ўзинг 
билурсан, сенинг йўлингда ҳар кимга яхшилик қилиш, ҳар кимга фойда етказиш менинг энг суюб 
тилаган мақсадим эди. Энди мен қилолмаган бўлсам, эй улуғ Тангрим, мен учун буларга икки дунё 
яхшиликларини сен ўзинг бергин! Омин. 
Дунёда қочгандан, ёширингандан оғир иш йўқ экан. Шундай бўлса ҳам бошга тушгандан кейин чора 
йўқ. Овчидан қочган тулкидек у тешикдан бу тешикка йўткалиб юриб, икки ой ўтказдим. Шу орада 
марҳум ўғлим Ғаппорхон, ваъда бўйича сафар жамолғаси билан икки от тайёрлаган ҳолда Кунасдан 
келди. Хитой ҳукумати мени биринчи босган кечаси қўлга тушуролмагач, 18 ёшлик ўғлим Асилхонни 
олиб кетганлиги юқорида айтилмиш эди. 
«Бунинг яқин кишилари кимлар?», деб Хитой ҳукумати томонидан сўралганида, баъзи бир 
мунофиқлар: «Бунинг яқинлари бошқалардан кўра тунгонлардан кўпроқ», деб хеч нарсадан хабари йўқ 
Сўқулуқ тунгони дўстларимиздан марҳум Ёнг шангю билан боласи Хошимни кўрсатган экан. Буларни 
идорага келтириб, Хитой ваҳшийлари одатларича уриб сўкиб биз учун кўп азоб бермиш эдилар. 
Билмаган, кўрмаган ишлари ҳақида сўроқ бериб буларни қийнагани билан фойда чиқмаслигини билгач, 
ҳаммаларини бўшатиб юборган хабари бизга етиб, хафалигимиз анча кўтарилмиш эди. Сўнгра, ёширин 
ҳолда кечалаб, уй оиламизни кўришга бориб, уларга оталиқ насиҳат ва сиҳатларимизни ўтаган 
сўнггида, қайтиб Абдураҳмон уйига келдим. Бу ерда бизни узатиш учун Ёсин халфатим бошлиқ сирдош 
ёру дўстларимиздан кутишиб ўлтирған одамлар билан ҳажга кетаётқандек қучоқлашиб, йиғлашиб, 
хўшлашган сўнггида, ярим тунда ота бола Тўпадўнг билан Ғулжадан чиқиб, Нилқи йўли орқалик 
Кунаска қараб жўнадик. 
Бу ер Ғулжа шаҳрининг тўппа тўғри шарқ томонида бўлиб, тескай йўли орқалик 4-5 кунлик йўл бўлса 
ҳам, биз кунгай Боғати ёлғизоёқ йўли билан кун тунлаб юриб Кўктол тўғрисига келдик. Шу ерда бизни 
Тўқмоқдан қирғизлар билан биринчи мартаба қочиб чиққанимиздаги йўлдошларимиздан Ҳайдарали 
деган оғайнимиз кутиб олмоқчи бўлган. У киши эса ўғлим Ғаппорхонга берган ваъдаси бўйича, Тян-Шан 
тармоқларидан бўлган Қўйошув тоғларининг қарағайлигида бизни кутиб ётган қирғиз Турғунбой уйига 
бошлаб бормоқчи экан. 
Мўлжалланган ерга келмагач, «Бирор ҳодиса бўлмаса келиши керак эди, энди ўзим бориб хабар 
олиб келай», деб ўғлим Ғаппорхон унинг уйига қараб кетди. Бориб қараса, катта фожиалик воқеа 
устидан чиқмишдур. Шундоқки, бу киши икки аёллик бўлса ҳам, узун йиллардан бери бола кўрмай 
юриб, ахири кўп тилов эмидемилар ўтказган сўнггида топган, 5 6 ёшлик бўлиб тўй қилишга етган бир 
ўғли бор эди. Ғаппорхоннинг боришидан олдин илон чақиб, у болани ўлдирмиш экан. Қон йиғлаб 
ўлтирган кишиларга бошқа сўз сиғмагач, борар жойимиз йўлларини сўраб, мўлжаллаб олиб 
қайтмишдур. Бундай оғир ҳол устида кетаётганимизда тўсатдан 6у ҳодисанинг бўлиши биз учун энг 
оғир сезилмиш эди. Шундай бўлса ҳам, ўғлим Ғаппорхон: «Борар жойимизни белгилаб олдим, адашмай 
топиб борурмиз» дегач, у ердан қўзғалиб йўлга тушдик. 
Кечалаб юрганимизча Оролтепа сирти билан тун ярмида Кунас дарёси бўйига келдик. Қоронғу тунда 
ҳайқириб оқаётган сувни кечиб ўтиш анчагина қўрқинлик бўлса ҳам, худо ёрдами билан эсономон 
ўтдик. Узун тун бўйи от устидан тушмаганликдан ҳориб-чарчаган ҳолда, тоғ этагига тушиб, бироз бўлса 
ҳам ухлаб олдик. Лекин, тоғ ичида ёлғизоёқ йўлларда юриб кўнмаган киши йўлбошчиси бўлмаса, 
излаган жойини мўлжал билан топиб бориши кўп қийин ишдур. Шунга кўра эрталабдан юрганимизча 
нимадурки белгиланган ерларни пайқамай қолиб, шу куни кечга давр тоғтош ичида йўл тополмай 
адашиб юрдик. Булутга тиралган улуғ тоғлардан бошқа ҳеч нарса кўзга кўринмас эди. Шу 
адашганимизча, кундузни кечага улаштириб ҳуфтон вақти киргач, ёғду йўқолиб оламни қоронғулик 
қоплади. Қалин чўплар ичида кўзла-римиз қоровланиб, юрар йўлимиз йўқолгач, тўғри келган бир ерни 
топиб, тушишга мажбур бўлдик. Бироз ўлтирганимиз сўнггида яна чидаёлмай кўнгилга ваҳима келдики, 
бу ер Хитой қоровулхонасига яқин бўлса, эрталаб черикларини чорлаб чиққанларида фалокат босиб 
бизга йўлиқишиб қолмасин, мен буни пайқаб келишим керак деб, Ғаппорхон отланиб кетди. 
Худо хоҳласа бало йўқ дегандек, бироз юрганидан кейин йироққан чироқ ёруғини кўргач қозоқ 
овули
бўлғайму, булардан йўл сўрайман деб, бориб қарайди. Бир уй лиқ тўлиқ ярақ жабдуқлик, ухлаб 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling