Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi
www.ziyouz.com кутубхонаси
78 ётган хитой қоровуллари Доғут, Тойошув довон йўлини тўсиб ётган қалмоқ аскарлари экандур. Худо сақлашини кўрингки, қўйилган қоровуллари, боққан бўридай соқчи итлари, ётганларича қотиб ухлаб қолмиш эдилар. Бу каби даҳшатлик ваҳшийлар балосидан қутулиб келиб, воқеани айтиши билан дарҳол орқага қай-тиб, йўлга тушдик. Келишимизда кўринмаган мўлжаллик белгиларимиз қайтишимизда от қашқасидек бўлиб олдимизда кўрина бошлади. Шундан мўлжал олиб тоғ тепасига қараб тортилган ёлғизоёқ йўлга тушганимизча, уч тўрт бел ошиб, туташ тоғлар орасида кетаётган эдик; йўлдошидан ажраган йўлборсдек, бир ҳайқириқ чикди. Буни эшитгач, ҳар икковлан тинглашиб (жим бўлиб маъносида) қулоқ солсак, иккинчи тоғ бетида аранг кўринган киши қораси томонидан «Ҳой, Ғаппорхон!» деб чин юракдан чиқарган қийқириқ довуши экандур. Бу товуш эгаси мўлжал бўйича ўтган куни кечгача бизнинг келиш йўлимизни тўсиб кутган экан. Биз адашиб бир кун кечикиб қолганлигимиздан ҳар турлик қўрқинчлик ишлар кўнглига келиб, бугун йўлда йўлиқишмасак Оролтепага бормоқчи бўлиб, йўлга чиқмишдур. Бу товуш эшитилиши билан Ғаппорхон ҳам тоғ устига чиқиб, ўзини кўрсатмиш эди. У орқасига қайтиб, биз томонга қараб юра бошлади. Яқинлашиб келганида кўзи менга тушгач, ўзини отдан ташлаб, йиғлаганича келиб мен билан кўришди. Бу киши эса биздан бир-икки йил илгари руслар зулмига чидаёлмай Ғулжага қочиб ўтган Тўқмоқ қирғизларидан эди. Менинг бошимга шу каби зулм кунлари, қоронғу тунлари тушиб, ҳеч ерга сиғмай қочиб юрганимни эшитгач, кўп хафа бўлиб: «Менинг олдимга келсун, Юлдуз довони йўллари очилгунча мен ўзим у кишини сақлайман», деб ўғлим Ғаппорхонга ваъда бермиш экандур. Бундан илгари кўришиб танишмаган бўлсак ҳам, бир юртлик ҳақини сақлаб, шундоқ оғир қўрқинчлик кунларимизда бизга бошпана бўлиб, улуғ хизмат қилмиш эди. Агар бу киши вафот бўлиб дунёдан ўтган бўлса, Аллоҳ у кишини раҳмат сувига чўмилдириб, жаннатдан даражали жойлар ато қилсин! Агар ҳаёт бўлса, охирги кунларигача Аллоҳнинг паноҳида бўлсин! Б а й т: Яхшилик қилғон кишини ҳеч унутмас Соғуний, То ҳаёти борича доим дуо қилғай они. Шундай қилиб, бу дўстимиз Турғун оға билан йўл устида топишқан сўнггида, Қўйошув деган довонга яқин ерда, қалин қарағайлик тоғ ичида биз учун тайёрланган ёлғиз ўтовга келиб тушдик. Марҳум ўғлим Ғаппорхон мени шу жойга ўринлаштириб қўйгач, ўз тирикчилиги учун Оролтепага қайтиб кетди. Менинг бу турган жойим эса, ҳар тарафлама йигирма ўттиз чақиримлаб халқдан йироқ, эгиз тоғлар, қалин қарағайлар, ўрмонлар орасида бўлганликдан инсон йиртқичлари, золим ваҳшийлардан ўзимни қутилган ҳисоблаб, ҳуррият осмони остида оз бўлса ҳам озодлик лаззатини татиғандек бўлиб яшамокда эдим. Вақтлик бўлса ҳам шу фурсатдан фойдаланиб, тиббиёт хизматида ўтган кунларимда тўпланган тажрибаларимни жамлаб, умрим узулган сўнггида халқ учун, айниқса ўз авлодим учун эсдалик бўлармикин деган умид билан, очиқ туркий тилида бир китобча ёзиб, номини «Шифоул илал» (Касалликлар давоси) қўйдим. Агар шу китобчани ҳушёрроқ бир киши олдимиздан ўтказиб, тушунарлик таълим олар экан, ўзи ва бошқалар учун бундан фойда олиши аниқдур. Бунинг устига бу китобча кўзга кичик кўринса ҳам, тарихи улуғ воқеалик даҳшатлик кунларда ёзилғанлиқдан, авлодимиз учун эсдалик бўлиб ҳар оилада бундан бир нусха бўлиши албатта лозимдур. Шу билан бош паноҳимиз Турғунбой уйида бирор ойдан ошиқроқ туриб, июн ойи охирлашиб келганда, тоғлардаги қорлар эриб, довон йўллари очилар вақти бўлгач, улуғ Юлдуз орқали Олтишаҳар сафарига чиқмоқчи бўлдим. Бироқ бу узун оғир сафаримда менга ёрдамчи йўлдош бўлғудек ҳеч кимса йўқ эди. Бу тўғрида маслаҳатлашиб, кенгашимиз шунга келиб тўлдиким, Турғунбой оға йўлбошчи бўлиб, улуғ Юлдузга мени етказмоқчи бўлди. Ундан у ёғига бўлса, Кучар шаҳридан келадиган савдогарлар эшакчиларига қўшилиб, ўзим кетмоқчи бўлдим. Сўз шунга тўхталгач, марҳум ўғлим Ғаппорхон отўлов тайёрлаб, сафар жамолғасини келтирди. 1937 йили июл ойиинг аввали пайшанба куни эрталаб қўшхонамиз Туғунбой оғанинг ёлғиз уйидан «Бисмиллоҳ» деб отланиб чиқдик. Икки-уч чақирим йўл юрилгач сўнггида, ўғлим Ғаппорхон отидан тушиб узангимга кўзини суртиб, юзини қўлимга қўйиб йиғлаган ҳолда мендан розилик сўради. Хонтангри тармоқлари улуғ тоғлар орасида ота бола йиғлашган ҳолда бир биримиздан ажрадик. Ҳали меҳримга тўйиб қонмаган ёш болаларимнинг жалдираб қолаётганларини эскариб, улар учун ўз ўрнимда меҳр муҳаббат қилишга буюрдим. Ҳаёт оламида кераклик, дунё ва охиратда фойда зарарлик нарсаларни бироз баён қилиб, васият қилганим сўнггида ўғлим Ғаппорхон кўзи ёшланган, кўнгли мунгланган ҳолда орқага қайтди. Биз икковлан бўлсак узоқдан ялтираб кўринган, муз қор ойналар билан чўққилари қопланган, улуғ |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling