Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/99
Sana28.09.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1689565
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   99
Bog'liq
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi

www.ziyouz.com кутубхонаси 
85
олам бузилиб қиёмат қойим бўлар эмиш», деган хурофий сўзлардан таъсирланиши марҳумнинг иродаси 
бўшлигини, замона аҳволидан хабарсизлигини билдиради. Йўқ эса 14 йиллик давлат бошлиғи, агар чин 
иродалик сиёсий бир қўмондон бўлса, қўлида низомий, қуролланган 40 мингга яқин ислом аскари турса, 
ўз давлатини кофир душманга қандай топшира олсин? 
Бандадан камчиликлар ўтмагунча берган неъматини қайтариб олиш, Аллоҳга одат эмасдир. Ҳаёт 
оламида уруш майдонларидаги зафар ёки хатар ҳар иккови ҳам бир қанча сабабларга боглиқдир. Агар 
зафар асбобларини имконият борича тўлиқламай ту-риб урушга киришар экан, Қуръони карим ҳукмича 
бундай одам хато ишлаган бўлиб, шариат олдида жавобга тортилади. Шу ўхшаш унинг шароитига тўлти 
билан эга бўла туриб, яна орқага чекинар экан, тарих юзини қораловчилардан, ислом ҳақига хиёнат 
қилувчилардан ҳисоблатусидир. Дунё ва охират бахтини давлатлари учун, илоҳий қонун ҳукмида 
белгиланган, ҳар ишнинг ўзига тегишлик сабабларини бажариб, қўлга келтирмай туриб: «Х,а энди, 
тақдир шул экан», деб ўлтириш энг катта нодонлик бўлиб, Аллоҳ қонунига қаршилик қилмоқликдур.
Б а й т: 
Сабабни қил мусаббибни унутма!
Ҳақиқат шул эрур тескари кетма.
Ота Согуний қилмишдур насиҳат
Тушунганлар бу сўздин олгай ибрат. 
Дема: «Ўзгармас олам иш битибдур»,
На бўлгай эртаги кун ким билибдур.
Ҳаётингни тузатмоққа сабаб қил,
Ватанни қутқазишнинг чорасин бил. 
Биринчи чораси илм ўқимоқдур,
Жаҳолат оошига тўқмоқ ҳам таяқдур.
Жаҳолат бизни ажратди Ватандин
Ватан ёлгиз эмас, ҳам жону-тандин. 
Бўлар иш бўлди, энди кимлигингни
Унутма, эй ўгил, ўзбеклигингни.
Ютулмасдан бурун сақла тилингни- 
Қутқар қуллуққа тушган бу элингни. 
Агар тил сақламас эрсанг, ютарлар- 
Оёқ остига солгай, қул этарлар.
Сени ютмоққа тайёр аждаҳолар,
Корадур ёки оқ тўймас балолар. 
На бўлди, Утуристон, оч кўзингни
Кўзинг оч, Ўзбекистон, кўр ўзингни.
На эрдинг, энди не бўлдинг, қараб боқ,
Қачон бир жойда бўлгай жуфт билан тоқ. 
Фариштага яқин бўлгай мусулмон,
Агар дин ушласа, бу ҳукми Куръон.
Билиб динингни сақла, эй мусулмон,
Жудо бўлган кишига минг пушоймон. 
Ота Согуний қилди бу насиҳат,
Ажаб эрмас, кишилар олса ибрат. 
Энди марҳумнинг бу тарихий воқеаси ҳасратлик достонлар қаторида ёзилган бўлса ҳам, келажакда 
болаларимиз ҳақлари учун фойдасиз эмасдур. 
Яна ўз сўзимизга келайлик. Устида шунчалик тарихий сўзлар ёзилган бу қўрғонда бир кеча ётиб, 
эртаси куни булутга тиралган икки тоғ қисмоғида Саксонкечик аталган оқар сув изи бўйлаб йўлга 
тушдик. Қарасак, бу йўлимизда саксонкечик эмас, юздан ортиқ сув кечган бўлсак ҳам, яна сув 
кечикларини санаб тугатолмадик. Шу билан ёзнинг узун кунлари кечга давр тўхтамай юрганимизча кеч 
қилғач, ҳар томондан туман аралаш қора булутлар қўзғалиб, ёмғир қуйиши бошланди. Ости 
устиларимиз ёмғир суви билан чиланиб, йўл қоронғулигини тун қоронғулиги қоплади. Ҳайрон бўлиб 
турганимизда, олдимизда тоғ бағри томонидан ялтираб ўт ёруғи йироқдан кўрилгали турди. Буни 
кўргач, дарҳол от жиловини шу ёққа буриб қарасак, барака топкур яйловга чиқадурган Кучар 
қўйчилари бўлиб, ёмғирдан қуриқланиб тоғ каморида ётган эканлар. Даҳшатли кечада топилган шунга 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling