Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/99
Sana28.09.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1689565
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   99
Bog'liq
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi

www.ziyouz.com кутубхонаси 
83
кўп ёғиб турган бўлса ҳам, ернинг текислиги, сўрғақлигидан (сўриб олувчи, тез сўрувчи) бўлиши керак, 
чанқоқлигимни босқудек ҳам сув тополмай, ахири чўпларни қоқиб силкиб юриб аранг уч тўрт қошиқ сув 
йиғиб, шу билан томоғимни ҳўллаб турдим. Шу орада қуёш ҳам ялтираб чиқа бошлади. Ёмғирга 
чиланиб (ивиб, бўкиб, ҳўл бўлиб), сув бўлган эгин-бошим, от-жабдуқларимни кунга қоқлаб (ёйиб 
қуритиб), уч тўрт соат шу ерда ётдим. Сўнгра бу ердан отланиб, мўлжалланган томонимга қараб икки 
соат юрганимдан кейин, олдимдан ялтираб кўринган оқар сувга кўзим тушгач, Ҳизр алайҳиссалом ичган 
обиҳаёт сувини топгандек, қувонмиш эдим. 
Б а й т: 
Оч кишига нон юзи ёрнинг юзидин яхшироқ,
Чанқамиш одамга сув ҳурининг кўзидин яхшироқ. 
От жонивор ҳам йироқдан сувга кўзи тушиши билан қандай етганини билмасдан тумшуғини сувга 
ботирмиш эди. Мен ҳам шу баробар от устидан сакраб тушиб, ҳар икковимиз чанқоғимиз қонгунча бош 
кўтармай сув ичкани турдик. Сўнгра, бу ердан отланиб, бундан уч кун илгари қўниб ўтган, йироқдан 
кўриниб турган оқ чодирларга қараб жўнадим. 
Йўлда кетаётганимда 14-15 ёш чамалик, мол боқиб юрган бир қалмоқ боласи менга йўлдош бўлиб, 
бир икки чақиримгача эргашиб бирга келди. Ўз тилида ғулдурлаб, узундан-узун сўзлаган бўлса ҳам, 
мўғул тилини биринчи мартаба эшитаётганим учун, нима деганини билолмадим. Ахир қилган имо 
ишораларидан тушунсам, қўлидаги эски ёмон қамчисини менга қолдириб, менинг эл ичида бир қўй 
турадиган яхши қамчимни сўрамиш экан. Қарасам, бошқа чора билан мендан ажрамайди, сўз 
тушунтирай десам тил билмайди. Кел, икковимиз от чопишайлик деган бўлиб, от бошини қўйиб орқамга 
қарасам, чанггимга ҳам етолмай қолибдур. Шу билан кечга яқин бир чодирга келиб тушдим. Илгариги 
танишган еримга тушмакни ўзимга маъқул кўрмадим, чунки ул одамлар мени сезган бўлишлари керак. 
Бир кеча қўндириб эртаси узатиб қутулганча кўзлари тўрт бўлмиш эди. 
Энди у кунлари коммунист большевикларнинг қилаётган ваҳшиёна зулмларига кўра, бунга юз 
баробар инсоний шарафларини қурбон қилиб, ўзларини ҳалокатдан сақлашга мажбур эдилар. Чунки, 
бундай кунлари пэсар йўлини тутмоқ, яъни ўзгани ўзидай билмоқ, балки, бир мусулмонни ўзидан ҳам 
ортиқ кўрмоқ бу каби улуғ шарафга ҳақиқий ислом йўлини тутган чин мўмин мусулмонлардан бошқа 
ким эга бўлғусидур! 
Шу билан бир кеча бу ерда ётиб, эртаси Кучар томонга кетадиган йўлдош излаб, у ердан чикдим. 
Чиқар вақтимда борар жойимни йирокдан кўринган оқ чодирларни мўлжаллаб кўрсатишган бўлсалар 
ҳам, қандайдирки, оқ чодирларни йўлда қолдириб, ундан 10 чақиримча юқорида кўриниб турган 
қалмоқларнинг оқ ўтовларига қараб кетибман. Орада 3-4 чақирим келгудек билқиллама созлик ер бор 
экан, бундан минг турлик машаққатлар билан аранг у томонга ўтиб ўтовларга яқинлашиб эдим, олди 
эшакдек келадиган 10 чоғли итлар келиб отимни ўртага олди. Булар ичидан бир катта оқ даъват отилиб 
чиқиб, тиззамга оғиз солғудек бўлганда чаққонлик қилиб, қамчи билан тумшуғига тортиб қолиб эдим, 
вангиллаганича қочиб иккинчи менга йўлай олмади. Бироқ, эс олган сўнггида яна келиб отимнинг орқа 
оёғига тиш солиб эди, темир туёғи билан шундоқ тептики, икки уч юмалаб кетди. Унгачалик уй эгалари 
қалмоқлар югуришиб чиқиб, итларини ҳайдагандан сўнгра, мени Кучардан мол билан келаётган катта 
савдогар деб ўйлаган бўлса керак, ўз одатларича кишилик кўрсатиб, отдан тушувимни сўрадилар. 
Мен ҳам сир бермасдан: «Орқада молим келаётиб-ди. Юсуфғужғур қўшига тушмоқчи эдим», деган 
бўлиб, дарров отдан тушдим. Қарасам, ҳай-хўй деганча йигирма чоғлик катта-кичик қалмоқ болалари 
мени ўраб олмиш эдилар. Мен ҳам дарҳол хуржун оғзидан бир кило қанд олиб, атрофимда йиғилиб 
турганларга улашиб бердим. 
Бу жойда Тўрғовут мўғуллари ичида савдогарлар тинч омон эркинликда яшар эканлар, чунки 
уларнинг тирикчиликлари ёлғизгина чорва мол орқали бўлганликдан, ҳаёт учун керакли ҳамма нарсага 
муҳтож эдилар. Мана шунинг учун бойлик ҳавасига тушган Ғулжа, Олтишаҳар савдогарлари бу йўлда 
ҳар қанча оғирчилик тортсалар ҳам, фойдага қизиқиб, булар билан алоқаларини узмас эканлар. Бунинг 
устига Хитой хонлари томонидан илгаридан бери танилиб келинган Тўрғовут мўғулларининг ўзларидан 
чиққан хонлари ҳам бордир. Улар томонидан қўйилган Уқур-той, Илгадой унвонли нўюнлари бўлиб, 
Чингизхон ясақномаси ҳукми бўйича қора қалмоқлар ўз нўюнларига қаттиқ бўйинсунганлар. Булар эрса 
келиб кетиб турган савдогарларни кўпчилик халқ ва ҳам ўзлари учун фойдали ҳисоблаб, уларга қарши 
тартиб бузувчиларни қаттиқ жазога тортганлар. Шунга кўра, савдогарлар ўзлари бузилиб, золимлик 
қилиб, хиёнатга киришмасалар, бошқа тарафдан уларга ҳеч қандай қаршилик кўрсатилмаган. Аксинча, 
у ердаги мўғуллар қўрққанидан эмас, ўз кўнгиллари билан савдогарларни сийлаб, ҳурматлашган. 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling