Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
True (1)
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
бир неча ҳаробалар бордирким, эскидан қолган ҳар турлик олтин асбоблар, танга тиллалар кўп чиққанликдан ерлик халқ у ерларни Олтунлиқ деб атайдилар. Шу кунлари бўлса ҳар ёкдан, айниқса, ичкари Хитойдан келувчилар қазишиб, бу ерлардан кўп нарсалар топиб олмокдалар. Бу орадан 80 неча йил ўтиб, Гурхон давлати йиқилиб, бу ерлар ҳароб бўлган сўнггида, Темурийлар даврига келгунча, узоқ йиллар чингизийларга марказ пойтахт бўлганлигини ёзмиш эдик. Бироқ, бу тахт эгалари Чингиз авлодининг биринчи ҳоқони Чиғатой баҳодир бошлиқ, энг сўнггиси Тўғлуқ Темурхонга келгунча, шу оиладан ўтган бошқа ҳоқонлар каби Оқсарой, Кўксарой ясатиб, унда тахт қуриб ўлтирмасдан, илгариги кўчманчи турклар одатича, кийгиздан ясалган оқ ўтовларда Ўрду қуриб ўлтирмиш эдилар. Ёзги, кун исиган чоғлари ҳашаматлик Оқ ўрдуларини Хонтангри (Ҳозирги Борохоро тоғ тизмалари) тоғларининг кенг яйловларига кўчирган бўлсалар ҳам, қиш кунларини шу пойтахт Олмалиғнинг оддий уйларида кечириш уларнинг одатлари эди. Шунинг учун Қўрғосдаги Тўғлуқ Темурхон қабри устига ясалган пештахтадан бошқа, эскилик асарларидан кўзга кўрингудек нарса йўкдур. Ғулжадан 20 чақиримча жанубий кун чиқиш томонидаги қамишлик тўқай ичида айланаси 15 20 гектар келгудек 5 6 ясама кўлларнинг ўрни кўриниб туради. Булар эса ўз даврида ўтган турк, мўғул хонлари томонидан қаздирилмиш экандур. Ғоз, ўрдак каби турлик сувсар ов қушлари сувга тушганда кўл айлана чопишиб, хонлар замонларига кўра энг қизғин кўринган шикор ови ўтказар эканлар. Ғулжада марҳум Саидҳожи оғайнимиз меҳмон чақириб, уйига чиққанимизда Қойнуқ томонидаги эскидан қолган Олтунлиқ ҳаробаларини, юқорида ёзилган сувсар кўлларини кўриб, улардан анчагина тарихий маълумотлар олиб, яхши таъсирланмиш эдим. «Фасийрув фил арди фанзурув осороллоҳ», яъни «Ер айланиб саёҳатп ҳилинглар, унда учраган нарсаларга ибратп кўзи билан қараб фойдаланинглар», деган Қуръон амрича, ҳимматплик илм эгалари, миллатпсевар Ватпан ўгиллари имкониятп борича ички тпашқи, айниқса, хорижий мамлакатпларни сайр саёҳатп кқлиб, улардан ҳар ёқлама ибратп олишлари, албатта, лозимдур. Бошқаларни кўриб уйгонмоқ, улардан улгу олиб ҳимматплари қўзжлмоқ каби ишлар эса, инсониятп оламида бўлиш имкониятпи бордур. Аммо советп тпупрогида яшовчи эрксиз инсонлар бу каби улуг неъматплардан маҳрум. Давлатп жосусларидан бошқа ҳеч кимга чиқиш рухсатп этпилмайди. Яна бу ўлканинг ирмоғи ҳисобланган Или дарёси эса, сув кўпайган кунларида Сирдарё чўнглиғича бўлиб, бошқа вақтларда ҳам ундан кемасиз ўтиш мумкун эмасдур. Бу сувнинг боши уч оролга бўлинган бўлиб, биринчиси Текас тоғлари, Ғулжанинг жануб томонида; иккинчиси Кунас, тўғри шаркда; учинчиси Қош, шарқ-шимолдадир. Шу уч орол тоғларидан тўкилган уч ирмоқ қўшилғач, Или дарёси ҳосил бўлади ва тўғри ғарбга қараб оққан ҳолда Болқаш кўлига қуйилади. Жаҳонгир Чингиз давридан бошланган давлат эгаларига Или ўлкаси, Олмалиғ шаҳри марказ пойтахт бўлгани учун, у ҳоқон авлодлари даврида бу жойда атрофдан келган ислом уламолари ҳам оз эмас эди. Айниқса, Чиғатой баҳодир ўзи ислом динига кирмаган бўлса ҳам, уни яхши кўрганликдан бошқаларга тўсқинлик қилмаган, узоқ яқиндан келувчи уламоларга ҳурмат кўрсатилар эди. Шунинг учун «яхшилар сийланган ерда йиғилади» дегандай, атрофдан келган олимларга Олмалиғ шаҳри марказ ҳисобланмиш эди. Ғулжанинг ғарбий жанубида «Хўнуқой мозор» деган қишлоқ бўлиб, машҳур имом Саккокий қабри шу ерда деб онгламиш эдим. Бу кишининг вафоти 626чи ҳижрияда бўлганига кўра, Чиғатой баҳодир даврига тўғри келади. Яна болосоғунлик «Суроҳ» тарихий асар эгаси Жамол Қарший Олмалиғ хони саройида илмий хизмат кўрсатиб турганини ўз саёҳатнома китобида ёзмишдур. Ялпи Или тупроғи эса, ҳар турлик деҳқончилик, чорвачилик ишларига тўлиғи билан эл беришликдур. Айниқса, буғдой экинида энг бўлиғи бирга юз йигирма келтирганини ўз кўзимиз билан кўрдик. Олмалиғ атрофлари эгизлиги Ҳимолай тоғларидан кейинги Тян-Шан, Хонтангри улуғ тоғлари билан ўралғанлиқдан, дунё бўйича кенгликда биринчи оталган Юлдуз, Қундуз, Кунас унинг узоқ яйловлари ҳисобланади. Шу каби Текас, Тўққизтара, Муҳуржирғалан, Кўкяйлов, Тўраяйлов деган кўрса кўз яйрайдиган ерлар эса, Олмалиғ атрофини ўраган яқин тоғ яйловларидир. Тарихларда турк бешиги аталган Болосоғун, Иссиққўлнинг тоғларида Сўнгкўл, Манокелди, Махмал, Сусамир деган яйловлари бўлса ҳам, Олмалиғ яйловларига кўра торликдан бошқа яна сиёсий томонларига кўз солиб, Чингиз авлоди ҳукумат пойтахтларини Жунғория маркази Олмалиғда курмиш эдилар. Бу ўлканинг жуғрофий томони эса, шарқдан Ғўбий чўли, ғарбдан Олтунэмар тоғлари, жанубдан Тян-Шан |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling