Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/102
Sana31.01.2024
Hajmi1.69 Mb.
#1828324
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   102
Bog'liq
True (1)

Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
1. Бу аскарлар билан ерлик қўзғолончиларни бостириш, уларнинг ўз ҳуқуқларига эришишликларига 
йўл қўймаслик.
2. Ерлик қўзғолончиларни бостиргандан сўнгра Жанг Жун ҳукуматини ҳам йўқ қилишдан иборат эди.
Шарқий Туркистон ҳақиқатда эса Хитойнинг мустамлакаси бўлиб, бу мазлум халқларнинг тақдири 
учун чор Русияси қандоқ сиёсат тутган бўлса, совет Русияси ҳам шундоқ сиёсат тутди. Уларнинг ўз 
ҳаққоний ҳуқуқлари учун қилган курашларига ёрдам бериш у ёқда турсин, аксинча, уларни 
бостиришда Хитой ҳукуматига ёрдам бериб келди.
Жанг Жун ҳукуматига Шинг Дубаннинг бош кўмондон бўлиб келиши, Масковнинг режаси билан 
бўлгани учун, шу кундан бошлабоқ Жанг Жун ҳукумати ўлим тахтасига тортилиб, кўмилишга тайёрланмиш 
эди. Шинг Дубан Урумчига келиб, ўзига тегишли ишларни қўлга олгач, 1932 йили совет ҳукумати 20 
мингдан ортиқ хитойни (хунхўзони) ўтказиб, Шинг Дубан қарамоғига топширди. Бу маккор хитой 
Урумчидаги совет элчихонасидан илҳомланиб, бир ёқдан қўзғолончиларга қарши ҳаракат кўрсатган бўлса 
ҳам, асосий топшириқ Жанг Жун ҳукуматини туб томири билан ағдариб ташлаб, ўрнига Хитой 
раҳбарлигида ёширин «Қизил Уйғуристон» қурмоқчи эди. Шунга кўра икки томонлама иш кўрсатиб, 
ҳукумат маркази атрофида ёширин инқилобий сиёсат юргизган бўлса; казак руслари аралаш хитой 
қочоқларидан кучлик қўшин тузиб, сурбетларча қўзғолончиларга қарши юборди. Лекин, булар бўлаётган 
бу ишнинг туб негизини халққа тушунтириш ўрнига, хитой аскарлари, айниқса оқлардан тузилган рус 
аскарлар гуноҳсиз халқни қириб, уларга қаттиқ жабрзулм кўрсаткали турди.
Ташкилий равишда очиқ бир мақсадни олдига кўйиб, бир ерга суянган ҳолда кўтарилмаган 
қўзғолонларда, албатта, шундай кўнгилсиз ишларнинг бўлиши табиийдур. Шунинг учун Кўнатурпонли 
Аламохун, Момутохун, Хилимҳожилар бошлиқ бир неча обрўйлик одамлар, мусулмонлар томонидан элчи 
бўлишиб, Шарқий Туркистонга чегарадош Гансу ўлкасининг ҳокими, хитой мусулмонларининг энг улуғ 
раисларидан Хўжу, Солар волийси Мобуфанг жанобларидан ёрдам сўрашиб борадилар. Шундоқким, 
«Сизлар билан бизлар ҳаммамиз бир мусулмонлармиз, кофирлар қилған жабр зулмларига чидаёлмай 
сизлардан ёрдам сўраб келдик. Қуръон ҳукмича бутун мусулмонлар дин қардош, бир жон, бир тан 
бўлғанликдан ҳар тўғрида, айниқса, босқинчи кофирлар зулмидан кутқазиш учун бирбирларига ёрдам 
етказишлик шариатда фарз бўлмишдур. Агар бизларга ёрдам бериб, шу билан босқинчилардан қутилар 
эканмиз, албатта, келгусида сизга байъат берамиз», деб ваъда берадилар. Буларнинг сўзини онглағач, 
ўзаро кенгаш ўтказган сўнггида, ўз иниси ёки акасининг ўғли жияни, 25 30 ёшдан ўтмаган Гасилинг отлиқ 
йигиТ қўмондасида тўрт беш минг аскар чиқаришга тўхтам қилди.
Бу қаҳрамон қўмондон оз бўлса ҳам Япония ҳарбий мактабида тарбия топганлигидан, бутун 
аскарларини энг сўнгги япон ҳарбий тизимида тайёрламиш эди. Бунинг устига бу аскар қўшини хитой 
мусулмонлари ичида диндорлиқ ва қаҳрамонлиқда атоғи чиққан Хўжу, Солар тунгонларининг фидойи 
йигитларидан қурилмиш эди. Ўзларининг бу сафарларини диний жиҳот деб ишонганликлари учун, бутун 
мусулмонлар ва диний олимлар томонидан бу қаҳрамон аскарларга: «Худо йўлида жонфидолар» номи 
берилмиш эди. Шунга белги бўлсин деб, катта ҳарфлар билан ўчмас сиёҳда, ҳар бир аскарнинг кўкрагига 
арабча «Фийсабилиллоҳ» деган сўз ёзилмиш эди. Бу қаҳрамонлар руҳоний диний томонларидан қандай 
чингитилиб тўлиқланган бўлсалар, жисмоний томонлари ҳам шу каби тарбият топиб, чингитилмиш эди.
Манжурия майдони бўйлаб японларга қарши қўйилган Чан Кайши аскарлари кўп жойларда улардан 
мағлубиятга учраб, орқага чекинмиш эдилар. Лекин, ислом номусини сақлаган ёлғиз шу қаҳрамон бир 
неча ўринларда қарши душманлари японларга қаттиқ зарба бериб, шонлиқ ғалаба қозонмиш эди. Мана, 
шундоқ кўтаринки руҳ билан турган бу қаҳрамонга Мобуфанг жанобларидан фармон бўлғач, зулм кўрган 
Шарқий Туркистондаги мусулмон дин қариндошлари ёрдамига чиқмишдур. Элчилар бошлиғи Аламохун, 
Хилимҳожимлар қоловузлиги билан 8 кунлик ўзан Шин Шишо қисиғидан ўтиб, бир неча кўналғулиқ кенг 
майдондан кесиб ўтар чоғида; бу ишдан хабар топиб, қаршисида кутиниб турган Шинг Дубан аскарлари 
ҳеч қандай қаршилик қилолмасдан, биринчи тўқинишдаёқ орқага чекиниб, бош оломон қоча 
бошлайдилар. Шу каби қаттиқ зарба еб, мағлубиятга учраган Хитой аскарлари Қумулдан ўтиб, Гужунгга 
келгунча бирор жойда қарши туролмадилар. Қочган душманни ўз уйида қувиб, Қумулда Хўжаниёз билан 
кўришиб, у билан иттифоқ тузиш энг зарур бўлғанликдан, Қумулга кирмиш эди. Эшитишимизча, иккови 
кўришиб, асл мақсад айтилган сўнггида, бирлик иттифоқлик тузишганлар; ваъда бузилмаслиги учун қасам 
ичиб, Куръон кўтармиш эканлар.


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling