Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/102
Sana31.01.2024
Hajmi1.69 Mb.
#1828324
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   102
Bog'liq
True (1)

Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Агар ҳақлик киши кўнглига киргани рост бўлар экан, ботиллик белгилари ул одамдин, албатта, 
йўқолгусидир, чунки иймон нури ёритган кўнгил ичида куфр қоронгусининг туриши кундуз ёруги 
билан кеча қоронгулигининг бирга бўлиши демакдир. Улар нифоқ ва жаҳолатлик касофатидан 
душманларига алданиб, арзимаган, бўлмаган ишлар баҳонаси билан ўзаро бирлик иттифоқларини 
буздилар. Шунинг натижасида бўлаётган озодлик инқилобий ишларига ҳам қаттиқ зарба етмиш эди. 
Булардан халқнинг кутган тотлиқ хаёлий умидлари ҳам узилди.
Шу воқеадан кейин 1931-1932 йиллари яна учта катта ҳодиса содир бўлди. Ул кунларда мен Ғулжа 
шаҳрида бўлганим ва бу ҳодисалар ҳақида тўлиқ маълумот йўқлиги учун ҳар бирини айримча тартиби 
билан ёзишга имконият бўлмади. Шунинг учун у воқеаларни илгари кейин бўлса ҳам, ёзиб ўтишга мажбур 
бўлдим.
1. Юқорида айтилганича, совет Русиясининг сиёсати Шарқий Туркистон Уйғуристонни ҳам Ўрта 
Осиёдаги Ўзбекистон ва бошқа ясама «стон»ларга ўхшатиб, ўзига қўшиб олиш эди. Бироқ, бу ишни юзага 
чиқариш учун, энг аввал узун йиллардан бери давом этиб келаётган хон даврининг қолдиғи, Жанг Жун 
ҳукуматини ўртадан кўтариш лозим эди. Шунга кўра Кремл маккорлари ҳаммадан илгари бу ишни 
бажариш чорасига киришдилар. Ўз ўзидан чириб, йиқилишга яқинлашган Хитой истибдод ҳукумати эса 
буларга қаршилик кўрсатиш у ён турсин, ўз жонларини қутқазиш учун Урумчидаги совет элчихонаси 
бўсағасига бош қўйиб, омон қолмиш эди.
У вақт японларнинг даҳшатлик ҳужумлари остида бутун Манжурия ўлкасидан ажраб, бошқа жойлари 
тахдид қилинаётган Чан Кайши ҳукумати томонидан ёрдам умиди бутунлай узилмиш эди. Шунинг учун 
элчихона маккорлари ишлари қулайлашиб, Жанг Жун ҳукуматини ўзлари орқали қочишга мажбур 
қилдилар. Шундоқки, Жанг Жун 1933 йили қаҳратон қиш совуғи, январ ойида Чўчак йўли билан қочиб, 
Русия орқалик марказий Хитойга кетди. Бунинг сўнггида Гужунг урушида ғалаба қозонган Гасилинг, 
Хўжаниёз, Момутсилингларни юқорида айтилганича, иттифоқликка келтиролмагач, Урумчида бўлаётқан 
ўзгаришлардан фойдаланмоқчи бўлиб, марказни қўлга келтириш учун, Урумчига ҳужум бошламиш эди.
Совет Русияси элчихонаси маккорлари буни кўргач, ишлатмоқчи бўлган макp ҳийлалари бузилиб 
кетишидан қўрқиб, қаттиқ ҳаяжонга тушмиш эдилар. Чунки, бу ердан Жанг Жун қочгандан сўнгра совет 
консули ёрдами орқалик янгидан ҳукуматни қўлга олган Шинг Дубан, Гасилинг ҳужумини қайтарғудек 
кучга эга эмас эди. Шунга кўра ўз мақсадини қўлга келтириш учун марказдан ёрдам сўрагач, ёширинча 
олдиндан тайёрлаб қўйилган ва чегарада турган совет ҳарбий кучидан керагича киргиздилар.
Замонавий қуролланган аскарий кучга, одатдагича қуролланган Гасилинг аскарлари қандай қарши 
турсин! Шундай бўлса ҳам, «Фийсабилиллоҳ» сўзи ёзилган, кафан ўрнида либослик кийган, қаҳрамон 
Гасилинг қўмондасида бўлган, фидойи мусулмон аскарлари Урумчи остонасида, айниқса, Сонжи, Қутуби 
оралиғида кучлик, қуроллик босқинчиларга қарши қирқ кун давомида кўрсатган чидамлиқ 
қаҳрамонлиқлари тилларда достон бўлмишдур. Имконият борича куч қудратларини қўллаганликлари 
учун, Аллоҳ улардан, албатта, рози бўлғусидур. Сўнгра табиат оламининг қонунига мувофиқ, ғалаба 
сабаблари етишмаганликдан, бу қаҳрамонлар охири чекинишга мажбур бўлдилар.
Шу орада Курадаги (Ғулжа билан Суйдунг орасидаги шаҳар) 5-10 минг хитой аскари қўмондони Жинг 
Шурин Урумчида Жанг Жун ҳукумати қамал остига олинганлигини онглагач, ёнбошида мўралаб пойлаб 
ётган кучлик душманидан хабари йўқ, сиёсий кўрлигидан ўз ҳолини чоғламай, Жанг Жунга ёрдам қилиш 
учун 5 минг аскарни олиб йўлга чиқмиш эди. Дохи ёнгза ва Жингдан ўтар ўтмас, Жанг Жун қочиб, Чўчак 
орқалиқ чегарадан ўтиб кетганлигини эшитгач, 5 10 кун сарсон бўлиб йўлидан қайтмиш эди. Булар қайтиб 
келгунча, Қўрғос чегарасидаги қизил сеҳрчилар бутун ишларини бажариб, кераклик ўринларни нишонлаб 
қўймиш эдилар.
Урумчи, Ғулжа икки ора алоқалари бутунлай узулганликдан: «Гасилинг аскарлари ғалаба қозониб, 
Урумчини олмишдур; яқин кунларда Или ўлкасига ҳам қадами етса керак», деган ҳар турлик ёлғон яшиқ 
ташвиқот хабарлари кўпайгали туради. Ниятлари Гасилингга ёрдам етказиш бўлса керак, тунгон қора 
6отирлари бош бўлиб, ҳар томондан ерлик халқ бош кўтаргали турадилар. Совет Русияси зулмидан қочиб 
ўтган ҳар ерлик тунгонлар ҳам уларга қўшиладилар. Ҳамма фитна-фасод ишларини уюштириб, ўз 
сиёсатини ўринлатиш учун ҳар ёқлама ҳийла макр, тўр тузоқларини торттириб, пайт кутуб пойлаб ётган 
совет Русияси ўз мақсадларини тездан қўлга келтириш учун, керак асбобларини тайёрламиш эдилар.


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling