Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
True (1)
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Муздовони, шимолдан Олтой тоғлари билан чекланади. Бунинг сиёсий томони: қорахитой Гурхондан бошқа, турк улусининг биринчи ҳоқони Ўғузхон давридан бошлаб ХУШ асрга келгунча, Туркистон ҳоқонлари шарқда Хитой, ғарбда Турон, Эрон, Бағдодгача; шимол ва жанубда Қозон, Булғор, Афғонистон, Ҳиндистон мамлакатларига ҳукмрон эдилар. Ўрта асрлар ўтиб, Оврупода илм маданият кўтарила бошлангач, Куръон ҳукмича улардан улгу олиб ўрганишимиз лозим эди. Йўқ, унга қарши ҳар ёқлама илм маърифатдан ортда қолгач, бутун мамлакатимизга, жаннат мисол она Ватанимизга дини, тили бошқа босқинчилар келиб бўлди. Ёлгизоқ ватанимиз, ҳокимиятимиз эмас, қачонки халқ тақдири бутунлай коммунистлар қўлига ўтти эрса, эрк ихтиёрларидан бутунлай ажраган ҳолда ҳеч ким нафақат болачақа, балки ўз қора бошига ҳам эга бўлолмай қолди. Энди бундан бирдан бир қутулиш чораси эса, замонавий илм фанларини тўлиги билан қўлга келтириб, қуролланган сўнггида вақти келар экан, Куръон бошчилиги остидагина мусулмонлар онглиқ равишда қутулиш ҳаракатларини қилар эканлар, ана шундагина ўзларини бу балодан кутқаза оладилар. Бундай ишларда эса аввал Қуръон кўрсатган йўл бирлик, иттифоқликни яхши сақламоқдур. Иккинчиси душманга қарши турганда ўлимдан қўрқмасликдур. Ҳеч бир инсон дунёда абадий яшамайди. ҚУМУЛ ВОҚЕАСИ Мен Ғулжага келган кунларимда Қумул (ҳозирги Синзян уйғур мухтор районидаги шаҳар) воқеаси янгидан бошланиб, халқ ўртасида ҳар турлик шов-шув сўзлар кўпаймиш экан. Қумул эса Урумчидан, тахминан, беш кунлик шарқ томонда бўлиб, эски бир тарихий шаҳардир. Бунинг атрофидаги 12 тоғда 12 канд бўлиб, буларда яшаётқан ярим кўчманчи ерлик халқлар эса, Қумул ҳокими Ванг хўжамнинг молчиларидур. Эшитишимизча, хўжамнинг 100 мингдан ортиқ ҳар турлик чорва моллари уларнинг қўлларида боқилмоқда экан. Бутун тоғликлар ота боболаридан тортиб, бу кишининг чорвалари устидан боқмачилик билан кун кечирмоқда эканлар. «Ванг» демак, хитой тилида кенгашчи маслаҳатчи мазмунида бўлиб, баъзи бир кишиларга хитой хонлари томонидан алдаб бериладиган оти улуғ, супраси қуруқ мансабдир. Бу томонда Ғулжа, Кучар ванглари машҳур бўлса ҳам, булардан бошқа шаҳарларда ҳам бу қуруқ унвонга эга бўлган кишилар бордир. Карл Маркс: «Коммунизм маслаги маданият тараққиётининг ажралмас натижаси» деганликдан, бу адашган ҳасадхўрнинг сўзига кўрларча эргашган коммунистлар, айниқса, уларнинг каъбаси совет Русияси, нафақат Шарқий Туркистон халқига, балки бутун Хитой мамлакатига қайси йўсун билан бўлса ҳам, бу маслакни киргизмоқчи эдилар. Ўз шиорларида «бутун дунёда эзилган халқларга ёрдам берамиз», деб жар чақирган бўлсалар ҳам, аслида, бу мазлум Шарқий Туркистон халқларининг озодликларига ҳеч розилиги йўқ эди. Қумул ванглигининг бойлиги ва унинг ҳеч нарсага тушунмаган молчилари сонининг кўплиги бу ишга эл беришлик эди. Шунга кўра, ўлка маркази ҳисобланган Урумчи шаҳридаги совет элчихонасида бу фитна жамолғаси кўрилиб, тегишли режалар тузилгандан кейин, инсон иблислари орқалик уларга ёширинча одамлар юборилди. Қумул ванггининг молчилари тайёрланган сўнггида, улар Хўжаниёз бошчилигида 1931 йили Хитойга қарши қўзғолон кўтармиш эдилар. Мен 1931 йили Ғулжага ўтканимда бу воқеа халқ оғзига тушиб, ҳар турли хурофий сўзлар турлик томондан тарқалмоқда экан. Бу ишлар эса, кимлар томонидан қурилаётганлиги, бунинг ортидан қандай ишлар келиб чиқиши, бизга кўриниб турган бўлса ҳам, бошқа ҳеч бир кишининг хаёлига келиб қўймағанлиғи мени ҳайратда қолдирмиш эди. Узоқ эмас, кечагина кўзлари кўрган ўлим оғзидан минг хил машаққатлар билан советдан қутулиб қочган неча мингларча нодон бой савдогарлар ва бошқалар, ўз жаллодлари томонидан тортилган иқтисодий тўртузоқлар атрофида оч қолган жониворлар каби тимирскилаб юрмоқда эдилар. Бу қорабосганлар миллат, ватан учун ҳеч қандай қайғурмас эдилар. Дунё дўзахини кўзлари билан кўрган бўлсалар ҳам, хаёл ўтмай уни ёдларидан чиқариб, ҳирс билан дунё тўплаш чорасига киришмиш эдилар. Совет маккорлари буларни кўргач, баттарроқ семиртириб сўйишга тайёрлаш учун, иқтисодий тузоқларни кун сайин оширмоқда эди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling