Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
True (1)
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
«Бандам мени қандай ўйласа, унга ўзи ўйлагандай иш қилурман», деган Аллоҳ сўзининг ҳақлигини шу куни ўз кўзим билан кўрмиш эдим. Бахтимизга яра-ша, ўша кунларда ўз Тўқмоқлиғимиз Турдиохун вақтлик бўлса ҳам сиёсат талабича ҳукумат олдида обрўси анча кўтарилмиш эди. Бўлган воқеани баён қилиб, ўз яқинларидан бир кишини киргизиб эдим, мен олиб борган йигирма одамнинг ҳаммасига омонлик хати ёздириб чиқарди. Уларни олиб борган кишиларимизнинг кўкракларига қадатиб қўйдим. Шунинг билан барилари бу қўрқинчдан қутулиб, мендан рози бўлганларича, ўз жойларига тарқалиб кетдилар. Бироқ атрофда қочиб юрган, уй уйида ёшириниб ётқан, биз таниган танимаган тунгон оғайнилардан ноҳақ зулмга учраб, тунгон бўлгани учун ўлдирилган кишилар оз эмас эди. Шунга ўхшаш, 1920 йили Оқсув руслари бошлиқ 18 қишлоқ халқи большевикларга қарши қўзғолон чи- қармиш эдилар. Сўқулуқ, Пишпек тунгонлари ҳам шулар ичида бўлғонликдан бутун фожиа бошқаларга кўра кўпроқ шуларга бўлмиш эди. Мана шу кунлари Сўқулуқ тунгонларидан Месизбулис ва ҳам Пишпек бойларидан Юсуфҳожи, Ёркент уйғурларидан Ахтамбой Ғулжага қочиб кетаётганларида ГПУ жаллодларининг қўлига тушиб, бир қанча вақт турмада ётган эканлар. Сўнгра буларни ўз хизматларига солмоқчи бўлиб, минг турли ҳийла найранг, ёлғон яшиқ ваъдалар билан ўзига боғлаб олади. Булар ҳам жон қутқариш учун, улар нима деса маъқул деб, топшириқларини бажаришга сўз берган бўлсалар ҳам, бу ёққа ўтгач, ўзларини унинг таҳтидидан қутилган ҳисоблашиб, совет элчихонасига йўламай қўядилар. Шунинг учун бу қонхўр золимлар 34 йили юқоридаги Шинг Дубан воқеаси орқалик Ғулжага ўтганларида ўша 20 йили ўтган ишни эслаб, буларнинг қастига тушмишдур. Бечора Месизбулис ўзидан ҳадиксираб кўздан йироқроқ туриш учун, Ғулжадан от юришида уч кунлик нарида бўлган Тўққизтарага қочган экан, ортидан у жаллодлар излаб бориб қўлга туширгач, 18 20 ёшлик икки ўғли билан уни найзалаб ўлдириб, халқ сув ичиб турган қудуққа ташлаб кетмиш эдилар. Бир нафас бўлса ҳам отасига доғ солиш учун, унинг кўзи олдида икки ўғли найзаланиб, сўнгра ўзи ўлдирилмиш эди. Бундай фожиалик ишларни бажаришга динсиз худосиз ваҳшийлардан бошқа инсонлар кўнгли қандай чидаб туролсин! 2. Бундан ҳам ёмонроқ, инсоният оламида кўрилмаган, ваҳшат оламида ҳам сийрак учрайдирган ваҳшийлар қилиғини Пишпекдан қочиб борган тунгон Юсуфҳожи устидан ўтказдилар. Шундоқки, уруш кунлари унинг Учдарвозадаги қўрасида куппа кундузида ўт қўйдириб, бутун мол мулки, катта кичик бола чақалари билан 13 жонлик бир оилани куйдириб юборишди. У кунлари кўча куйларда аскар кишилардан бошқаларга юриш туриш ясақ (маън бўлганликдан, рухсат бўлмаганликдан) бўлганликдан, буларга ёрдам етказиш мумкин эмас эди. Шу қилган ваҳшийликларини топширувчилари олдида исботлаш учун, ичида инсон авлоди аланга олиб ёнаётган ўтнинг чиркин манзарасини ҳар ёқлама расмга тушурмоқда эдилар. Лекин Юсуфҳожи ўзи 11 ёшлардаги ўғли билан, нима бўлиб шу куни уйда йўқ экан; ажали етмаганлиги учун бу каби кўрилмаган ачинарлик фожиадан омон қолмишдур. Бироқ бу даҳшат ваҳшатлик хабарни онглаб, югурганича етиб келса, бутун оиласи, ҳолимоли билан қип қизил ўт ичида ёниб ётканини кўради; сўнгра, бу фожиали бало қаёқдан келиб чиққанини тушунгач, бирданига эси оғиб йиқилади. Шундай бўлиб, ажали етмай ўлимдан қолган бўлса ҳам, умри ичида шу ўтган фожиани эскариб, қолмиш ҳаётини бутунлай ғам қайғу, ҳасрат билан ўтказиб турмокдадур. Бу оғир мусибатга чидаёлмаганидан Шинг Дубан даврида, 1935 йили ҳаж йўли очилиши билан ўлимдан қолган ўғлини олиб ҳажга кетмишдур. 3. Бу воқеа Ахтамбой авлоди устида бўлиб, улар Ғулжада совет элчихонасининг рўпарасидаги қўрала-рида турар эдилар. Қизил аскар шаҳарга кирган кунлари ГПУ жаллодларидан бир нечталари ярим кеча, тун қоронғусида девордан ошиб кириб, катта-кичик бир уй тўла оилани бирини қўймай отиб чопиб ўлдириб чиққанлар. Нима бўлиб, 12 яшар бир ўғил ёширинган жойида бу ваҳший қонхўрлар қўлидан қутулиб қолмиш экандур. Мана бу динсиз, худога ишонмаган инсон йуратлик йиртқич ваҳшийларнинг зулмларидан кўрсаткич бўлғудек бир озини, балки юздан, мингдан бирини ибрат учун бу ўринда ёзиб қолдирдим. Шундай бўлиб, қўзғолончиларга қарши ўн баробар кучлик совет аскарлари киргач, бошқаларнинг умидлари бутунлай узилиб, жон қутқазишга киришдилар. Қиш кунлари ҳаво совуқ, жануб томондан бошқа ҳамма томон душман аскарлари билан ўралмиш эди. Шундай бўлса ҳам тоғ йўллари, ошувлари қор музлар билан қопланганига қарамай, бошқа йўл йўқлиги учун Юлдуз довони орқалик Кучар, Қора шаҳар томонига қочишга мажбур бўлдилар. Лекин у бечораларнинг бу қочишлари эса ўлим қиличи бошига келган киши, бошқа ҳеч илож тополмаганликдан, қилич мизига (тиғи, юзи, ўткир томони) қўлини тўсгандек бир иш эди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling