Microsoft Word kr ugay ona ziyouz com doc


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/76
Sana26.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1724283
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   76
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. O\'gay ona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
5
келиб, онасининг қабрини билиб олган Исмоил эди. Ундан бошқа бола бунга қодир эмасди. У 
дунёда шу бир уюм тупрокдагидек афтни ҳеч ердан, ҳатто отасидан ҳам тополмагани ва 
шунинг учунмикан отаси билан ўзи ўртасида бегоналик пайдо бўлганидан бу ерга келди. Чопиб 
келди. Ҳар ким кўнгилхушлик учун шошган байрам айёмида тўйиб-тўйиб йиғламоқ, йиллар 
кўнглига чўктирган дардларининг бир қисмини енгиллатмоқ учун келганди Исмоил... 
Байрам ўн беш кеча-кундуз бўлди. Ўгай онанинг Исмоил тўғрисида берган маълумоти отани 
ўйлантириб кўйди. Унинг айтишича, Исмоил тезтез қаёқларгадир кетар, ярим соат, бир 
соатгача ҳеч ким уни кўрмасмиш. Ўзидан сўралса: 
— Ўйнадим, — деб кўя қолар, бошқа жавоб олинмасди. 
Янги хотиннинг раъйига қараб бугунгача ўз ўғлига ўгай ота қаторида бўлмоқдан бошқа нарса 
кўлидан келмаган отани ўй босди. Бола қаёққа кетиши мумкин? 
Бошқа маҳаллаларга ўйнагани бориб, у ерда болалардан таёқ еб қайтгани эсига тушди. 
Эзилди. Исмоил ўзи учун муглақо хузурсиз бу уйдан узоқлашиши табиий эмасми?! Иккинчи 
маротаба уйланганидан кейин ота сифатида ўғли учун ҳеч нарса қилмади. Ота буни илк бора 
бугун хис этди ва ўз қилмишларининг кечирилмас гуноҳ эканлигини англагандай бўлди. Уни 
ичидан қайнаб чиқаётган бир нидо эзарди: виждонли бир ўгай ота Исмоилга сендан кўра 
яхшироқ муомала қилар, меҳрлироқ бўларди. Турди. Ташқарига чикди. Кўзёшларини 
сидирмоқдан бошқа бир чора тополмаётганди. 
Иккн кун ўтди. Ҳаво анча илиб қолди. Дўконларнинг эшиклари очилди. Кўкракларни тўлдириб-
тўлдириб баҳор хавосини оладиган завқли дамлар бошланди. Бир дўстиникида 
меҳмондорчиликда ўтириб, чойнинг охирги ютумини ҳўпларкан кўзлари бирдан катта-катта 
очилиб кетди. У кўчада югуриб кетаётган Исмоилни кўриб қолди. Мезбон билан хайр 
хўшлашишга ҳам сабри чидамасдан Исмоилнинг ортидан тушди. Исмоил орқасига қарай 
демасди. Беш дақиқалардан сўнг қабристон эшигидан аввал олти ёшлардаги бола, ундан кейин 
бир киши кирдилар. Унинг қайдалиги энди маълум эди. Аввал мозорчига учради. Мозорчи бу 
бола бир икки ҳафтадирки, қабристонга серқатнов бўлиб қолганини, шошапиша, ҳатто югуриб 
келиши ва бироздан сўнг қайтишини айтди. 
Мозор бошларида ҳеч ким кўзга ташланмасди. Ота ажабланган кўйи Исмоилни ахтара 
бошлади. Ўғли ҳадеб кўзга ташланавермагач, Фотиҳа ўқиб кетишучун марҳума хотинининг 
қабри томон йўналди. Ўн одимча масофа қолган эдиямки, мозорнинг нариги тарафидаги ғалати 
бутага кўзи тушди. Бутага яқинлашиб, шохни кўтариш учун эгилиши билан ҳайратдан донг 
қотди. Кўзлари косасидан чиқкудай бўлиб, бир ҳамлада бута шохини четга тортди. Бута тагида 
Исмоилнинг заиф вужуди кўринди. Чуқурлиги бир қаричча келадиган, ётганда Исмоилнинг 
бўйига мос бир жой қазилган. Исмоил шу чуқурда ози мозорга тегар даражада ётибди, юзига 
бўз парчаси ёпилган. Устидан бута олинишини сезар-сезмас Исмоил ётган жойидан ирғиб 
турди. Қаршисида отасини сўрди. Сакраб тураркан биринчи қилган иши юзидаги бўз тарчасини 
чўнтагига солмоқ бўлди. Ҳар иккиси кутилмаган бу учрашув ҳаяжони ичра қўрқув ва ҳайрат 
аралаш бир-бирига тикилиб қолдилар. 
Исмоил оёқ товушларини эшитган, бироқ зиёратчи уни сезмасдан ўтиб кетишига ишониб, жим 
ётган эди. Кўрдики қаршисида отаси турибди. Шу онда тупроққа айланган онаси ва етимлик 
жамики озорларини чекишига сабаб бўлган отаси орасида эди у. Қочиш керакмикан? Нима 
қилса экан? Исмоил ҳозир бу саволларга жавоб бера оладиган ҳолатда эмасди. 
— Бу ерда нима қиляпсан, ўғлим? 
— Онамнинг кучоғида ётибман. 
— Шундай ҳам бўладими, болам? Онангўлганига неча шил бўлди?! Ахир у тупроққа айланиб 
кетганку 
— Майли. Мен унннг тупроғини ҳам яхши кўраман. Энди бу ер менинг уйим, — деди у қўли 
билан қазилган койга ишора қилиб. 
Ота бошқа чидаёлмади, Онасининг тупроғидан бошқа ўкинадиган ери ва кимсаси қолмаганини 


Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling