Microsoft Word kr ugay ona ziyouz com doc


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/76
Sana26.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1724283
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   76
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. O\'gay ona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
9
кеч эмаслигини, аксинча, бу энг тўғри йўл эканини айтишарди. Онаси келганларнинг 
дашномларига жавобан: 
— Қанча ҳаракат қилмай кор қилмади, тушунтиролмадим. Не қилай, қўлимдан нимаҳам 
келарди. Ана ўзингиз чақириб гаплашинглар, —демоқдан бошқа чора тополмасди. Улар 
Фотиманинг ўзи билан гаплашишди: 
— Фотима, сени яхши кўрганимиздан куйинамиз. Бўлмаса, бизга нима? Ке, ўзингни қийнама. 
Хоҳласат поччанг аралашади. Кеч бўлмасдан олдини олайлик. 
Фотиманинг юраги сиқилди. Нега ҳар ким аралашаверади? Борадиган, яшайдиган ва буни 
кўнгил ризолиги билан истаган унинг ўзи-ку. Ҳар ҳолда ўз зарарини ўз ҳам уларчалик ўйлар ва 
тушунарди. 
— Ҳола, — деди, — мени яхши кўрганингиз учун гапиряпсиз, аммо менинг қарорим қатий. 
Менинг мақсадим икки гўдакка қараш ҳамда уларни изтиробдан, машаққатдан кутқариш. Мен 
пушаймон қилмайман. Бунинг учун беҳуда азият чекманг. 
— Ишқилиб пушаймон бўлиб қолмасанг бўлгани, Фотима! 
— Парвардигорим мени уялтирмас. Ёмон иш қилмоқчи эмасманку! 
Сўз шу ер да тўхтади. 
* * * 
Тўйни оддийгина ўтказиш таклифи келди. Фотиманин отаси бу таклифни маъқуллаб қарши 
олди. 
— Хотини яқинда вафот этган одам, дабдабанинг бугун ва умуман ҳожати йўқ, — дедилар. 
Фотима ҳам бу таклифни ўринли деб билди. Ҳатто бундан Одилбекнинг тушунган бир инсон 
экани кўринарди.Ҳурматли инсон бўлмасайди, марҳум хотинининг хотирасини хаёлига ҳам 
келтирмасди. 
* * * 
Йиллар бўйи инсон кўли тегмаган, парваришдан узоқ, бегона ўтлардан кўринмас ҳолга келган 
боғча билан исталган маҳалла ва ҳаттоки шаҳар аёллари аҳволи ўртасида катта ўхшашлик бор. 
Бу боғчада етишган нарсаларнинг кўпи истеъмолга яроқли маҳсулот бўлиб етишиши қийин. 
Боғбон тарбияси боғча учун бегона эди. Шу сабабдан ҳар ниҳол, ўзича — қандай йўл топса, 
шундай ўсиб ётарди. 
Маҳалла аёллари ҳам шундай. Кичик ёшдан қулоқлари тарбия учун бурилмаган, Фақат 
бетакаллуф бир турмушнинг бепарво тарзи қулоқларига қуйилиб,қалбларига қадар ўрнашган. 
Шу сабабдан улар ҳисларига, орзуларига тўқри келган нарсаларни ўзлари билганича, ўзлари 
хоҳлаганича қойиллатиб бажаришарди. Фақат ақл ва мантиқ заруратига, ахлоқ ва фазилат 
амрига келганда лоқайд қолишлари кўзга ташланади. Ўтириб бировни ғийбат қилишда, 
чоғиштиришда, чақимчиликда, баҳслашишда, урушишда барча маҳоратларини ишга солиб, 
ўртага чиқарадиганлар кўп. Аммо ўзларини бундан сақлайдиган аёллар оздир. 
Аёлларнинг ҳаммаси шундай дейиш инсофдан бўлмаса керак. Улар орасида ҳам орзу-умидлари, 
мақсад ва туйғулари, фаолиятларини Аллоҳ ризоси учун қиладиган, иродасини ҳислари 
қаршисига қудратли бир қўмондон каби оладиганлар бор. Гўё тасодифан ёввойи ўтлар 
исканжасида қолган ноёб боғ гули каби. Баъзан бу гул атрофини қичитқи ўтлар қоплайди, 
чирмовиқлар ўрайди, тиканлар куршайди ва гулни ёнига яқинлашиб бўлмас ҳолатга келтиради. 
Лекин, барибир, унинг хуш бўйи атрофга ёйилишидан, гўзал ранги йироқларга жозиба 
таратишидан кўз қувнайди, димоғ чоғ бўлади, жон хузур қилади. 
Фотиманинг турмушга чиқишини эшитиб, табриклагани келганлар орасидаги (.....) Хонимни ҳам 
Фотималар малҳалласининг гули дейиш мумкин. Бу хоним Фотиманинг жасоратли қарорини 


Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling