Microsoft Word kr ugay ona ziyouz com doc


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/76
Sana26.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1724283
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   76
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. O\'gay ona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
6
англаган боласини бағрига босиб хўнг-ҳўнг йиғлай бошлади. 
Бир муддат шундай йиғлагач: 
— Юр, ўғлим, кетамиз, — деб кўлидан тутди ва у ердан чиқдилар. Ўн-ўн беш қадам ташлагач 
бир нима эсига тушиб сўради: 
— Юзингта ёпиб олганинг нимайди, ўғлим?
— Исмоил киссасидан бўз парчасини чиқарди: 
Онамнинг кўйлагидан узиб олдим. Бунда унинг ҳиди бор 
Туш, Қуёш ҳарорати кучайганида қабристондан нақадар гуноҳкор ва бемеҳрлигини англаган 
ота ҳамда унииг ота меҳридан махрум бўлгани учун она хокини юзга суртиб, она тупроғига бош 
урушдан бошқа чораси қолмаган толесиз ўғли чиқишмоқда. 
Тунда, Исмоил уйқуга кетгач, бу ҳодисаларни бир-бир англатган ота хотинига мурожаат қилди: 
— Бир нарсага ақлим етмаяпти. Исмоил онаси ўлганда уни танийдиган ҳолда эмасди. Унинг 
кўйлаги қаёқдан билди? 
Санихахоним жавоб берди: 
— Кеча уйни йиғиштираётганда эски кийимларни тахлаётиб унга онасининг кўйлагини 
кўрсатгандим. У олиб уни кўлига олди, кўзлари ёшланди. Мен ортиқча аҳамият бермасдан 
кўйлакни унинг кўлидан олиб кўйдим. 
У тахмонни титкилаб ўша кўйлакни топди. Бу кўйлакнинг нақ кўксидан бир парча қирқиб 
олинган эди. 
Ўша кундан эътиборан Исмоилнинг уйдаги аҳволи озгина енгиллашди. Энди Исмоил баъзида 
бир тиззасига Салмани олган отасининг кучоғида ўтириш завқини тотар бу ҳолдан 
Санихахонимнинг қовоғи ҳам аввалгадай уюлмасди. 
Eнди Исмоил ҳам очиқ чеҳра билан юра бошлади.Аваллари оқшомда уйга қайтган отасини 
боши ҳам ҳолда кутиб олган Исмоил энди отаси келиши билан югуриб борадиган ва унинг 
кўлидан ушлаб уйга ёнма-ён кирадиган бўлди. Унинг ҳаётида кўзга кўринарли ўзгаришлар 
бўлнанини билган кўшниларнинг ҳам виждонлари энди хотиржам эди. Аввало Фотима... Ота-
ўғил кўл ушлашиб уйга киришаркан, баъзан унинг ҳам кўзларидан қайноқ томчилар мехр ва 
шафқат тўла кўксига энарди. 
* * * 
Фотима бу йил ўн тўққизга қадам кўйди. Бу ёшга пок, виждони олдида уялмайдиган бир ҳолда 
кирди. Қуръон ўқимоқни отасидан, намоз ўқимоқни ота-онасидан,тарбия ва одобни улар билан 
биргаликда ўз вижодонидан ўрганди. Ҳар жихатдан аёл деган номга муносиб бўлди. 
Отасидан етарлича диний маълумот олди. Аллоҳ ҳар нарсани кўргувчи, эшитгувчи, билгувчи 
эканини, яхшиёмон қилган ишлари ҳусусида унинг ҳузурида бир кун хисоб беражаги, бу 
ишларни чап ва ўнг елкасидаги икки котиб фаришта ёзиб боражагини билиши билан кўзлари 
ёшланди. Шу кундан бошини ўради, кўпчилик орасида ўзини қандай одобли тутса, ёлғиз 
қолганда ҳам шунга қаттиқ амал қилди. 
Аёллар тўпланишгач, бемалол очиқ-сочиқ ўтираверадилар. Ҳатто Фотима яхши танийдиган 
адабли, тарбияли бир нечта хотинлар ҳам шундай иш тутишди. Дугоналари, уни ҳам бошини 
очиб, рўмолнни ечиб ўтиришга қисташарди. У қабул қилмасди. 
— Бу ерда ҳеч ким йўқ-ку, Фотима, ким кўриб ўтирибди?! Бунча талабчан бўлмасанг?! 
— Аллоҳ кўради, — деб жавоб берарди Фотима. 
— Хўп, сен ўраганинг билан сочингни Аллоҳ кўрмайдими? — дея эътироз этди дугонаси. 
— Табиийки, кўради. 
— Унда нечун бу таассуб, мутаассиблик?! Нимадан бунча сақланасан, Фотима?! 
— Истайманки, Аллоҳ мени уялишимга сабаб бўлган ҳолатда кўрмасин. Ўзи амр этган, рози 
бўладиган қиёфада кўрсин. 


Ўгай она (роман). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling