Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


Раҳбар мулоқотида идрок жараёни


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

Раҳбар мулоқотида идрок жараёни. Раҳбар ходимнинг муло-
қот жараёнида бошқаларга таъсир этиш имкониятлари ўз ҳақимиз-
да ижобий таассурот уйғота олишимизга боғлиқ. Ижобий муноса-
батлар шаклланган шароитда ўзгага таъсир этиш имконияти катта 
бўлиб, ўзимиз ҳақимизда ижобий таассурот уйғотиш механизм-
ларига тааллуқли фикрларни баён этиб ўтиш лозим. 
Раҳбар шахс ходимларда ижобий (ёқимли) таассурот уйғотиши 
– симпатия, салбий (нохуш) таассурот қолдириши эса антипатия 
дейилади. 
3-§. Жамоадаги шахслараро муносабатни ўрганишнинг 
психологик усуллари 
Ички ишлар идоралари раҳбарлари мулоқот орқали ўз хизмат 
бурчини бажарадилар, мулоқот қонун, низом, кўрсатмалар асосида 
тартибга солинади. Мулоқот ички ишлар идоралари фаолиятида 
нафақат «тил», балки, юқорида айтиб ўтганимиздек, имо-ишора 
билан ҳам амалга оширилади. Энг асосийси, мулоқот давомида раҳ-


104 
бар шахснинг ва ходимнинг юзидаги ўзгаришлар, имо-ишоралар 
ҳам муҳим ҳисобланади. 
Ички ишлар идоралари раҳбар ходимларининг мулоқоти хизмат 
фаолияти давомида қуйидаги йўналишларда амалга оширилади: 
1) мулоқотнинг бевосита касбий вазифасини бажаришга йўнал-
тирилганлиги; 
2) мулоқотнинг ички ишлар идоралари ходимлари томонидан 
ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиниши; 
3) мулоқотда махсус объектнинг мавжудлиги; 
4) мулоқотда 
психологик 
тўсиқларнинг 
мавжудлиги 
ва 
бошқалар. 
Мулоқотнинг қуйидаги психологик воситалари мавжуд: 1) вер-
бал (оғзаки ва ёзма нутқ); 2) новербал (имо-ишора, мимика, пан-
томимика). 
Вербал мулоқотнинг асосий воситаси инсоннинг нутқидир. У 
универсал алоқа воситаси ҳисобланади, зеро нутқ орқали ахборот 
тарқатилганида унинг мазмуни деярли тўлиқ берилади. 
Вербал мулоқот орқали шахс ўзининг фикр-мулоҳазаларини 
бемалол баён эта олади.
Раҳбар билан ходимнинг, биргаликда фаоллик кўрсатиши диа-
логик нутқ ҳисобланади. Шахснинг ўз фикрларини оғзаки ёки ёзма 
равишда ифодалаш нутқи монологик нутқ дейилади. 
Имо-ишоралар жамиятда шаклланган одатий ҳаракатлар бўлиб, 
шахснинг психик ҳолатини кўрсатади. Улар асосида инсоннинг у 
ёки бу ҳодиса, шахс, предметга муносабатини аниқлашимиз мум-
кин. Раҳбарлик имо-ишоралари асосида унинг руҳий ҳолатини 
тушуниб оламиз. 
Раҳбар жисмидаги хатти-ҳаракатлар, мимика, имо-ишора, ин-
тонациялар билан бирга унинг психик ҳолатини, айниқса, ҳис-туй-
ғуларини ифодаловчи ҳаракатларга пантомимика дейилади. 
Мулоқотдаги ҳар бир факт раҳбар ва ходим онги орқали амалга 
оширилади, энг асосийси, бу фактлар шахсларда баъзи бир нарса-
ларнинг бўрттириб кўрсатишга олиб келиши мумкин. Баъзан муло-
қотга киришаётган раҳбар шахс ўз мақсадини яширади, натижада 
маълум бир вақтдан кейин унинг бу мақсади юзага чиқади. Ички 
ишлар идоралари фаолиятида мулоқот жараёни икки киши ўрта-
сида ва бир неча (кўп) кишилар ўртасида бўлиши мумкин. Муло-
қотнинг мақсадидан келиб чиқиб у ҳар хил даражаларда тугаши, 


105 
яъни кескин ҳолатда, мулоқотни давом этказиш ёки мулоқотга 
бошқа қайтмасликка келишиш тарзида тугаши мумкин. 
Ички ишлар идоралари раҳбар ходимларининг бошқа шахслар-
га психологик таъсир этиш усулларининг бир қанча турлари мав-
жуд. 
Ишонтирувчанлик бу – кишиларга таъсир кўрсатиш, оммани 
муайян тарзда, айниқса оммавий тартибсизликлар, оммавий 
психозлар билан боғлиқ равишда яқинлаштирувчи махсус усули. 
Ишонтирувчанлик аввало турли ҳолатларга, вазиятларга тушиб 
қолиш сабабли юзага келади. 
Ишонувчанликни асосида юқимлилик, индивиднинг онгсиз, их-
тиёрсиз равишда муайян руҳий ҳолатларга тушишга мойиллиги си-
фатида таърифлаш мумкин. Ҳиссий ҳолат ҳар бир шахсда мавжуд 
бўлади, мулоқотга киришувчи кишилар ҳиссий таъсирининг кўп 
марта кучайиш ҳолатларига дуч келади. 
Ички ишлар идоралари ходимлари оммавий тартибсизликлар 
оқибатларини бартараф этишда, оммавий маданий тадбирлар, ху-
сусан спорт тадбирларини ўтказиш даврида жамоат тартибини сақ-
лаш учун ишонтириш усулидан кенг фойдаланадилар. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling