Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

1
 Коган М. С. Мир общения. – М., 1990. – Б. 149–150. 


95
V босқич – индивидуал таъсир этиш ва суҳбатдошга мосла-
шиш; 
VI босқич – умумий қоидаларни яратиш ва биргаликда ҳаракат 
қилиш. 
Босқичларнинг кетма-кетлигига риоя этиш ишни тўғри ташкил 
қилишда катта аҳамиятга эгадир. 
Босқичлар алоқа жараёнида кузатилаётган ўзгаришларнинг кет-
ма-кетлигини кузатиш дастури сифатида намоён бўлиши, шунинг-
дек ҳамкорлик йўлларини назорат қилиши мумкин
1

Раҳбар ходимлар мулоқоти психологик жиҳатдан у ёки бу тарз-
да бир-бирлари билан боғлиқ бўлган одамлар ўртасида у ёки бу 
воситалар орқали мақсадга мувофиқ, бевосита ёки билвосита алоқа 
ўрнатиш ва уни сақлаб туриш жараёнидир
2

Ички ишлар идоралари фаолиятида мулоқотнинг қуйидаги 
турлари мавжуд: бевосита, билвосита, ролли, мазмунли, расмий, 
норасмий. 
Бевосита мулоқот шахс билан «юзма-юз» суҳбатлашиш бўлиб, 
бундай ҳолатда унинг иштирокчилари ўзлари идрок қиладилар, 
алоқа қиладилар ва ҳамма мавжуд воситаларни қўллайдилар. 
Билвосита мулоқот ҳам алоқа воситаси бўлиб, унда шахслар, 
бўлимлар ва механизмлар иштирок этади (масалан, телеграф, теле-
фон орқали сўзлашиш). 
Мулоқотнинг баъзи турлари ижтимоий роллар орқали вужудга 
келади. Бундай мулоқот ролли мулоқот деб аталади. Масалан, тер-
говчи билан жабрлануви ўртасидаги мулоқот роллидир. 
Индивид бошқа шахсга ўзининг аҳволи, кайфияти, хоҳиш-иста-
гини билдиришда мимика, ҳаракат, имо-ишорадан фойдаланиб ах-
борот бериши мазмунли мулоқот деб аталади. 
Расмий мулоқот – юридик кучга эга бўлган, давлат ва жамият 
манфаатини кўзлаган ҳамда қайд этиладиган мулоқот тури (маса-
лан, тергов жараёнида сўроқ қилиш). 
Норасмий мулоқот шахслараро ўзаро мулоқот жараёнида ўзини 
қизиқтирган у ёки бу маълумотга эга бўлишни тақозо этади. 
1
Қаранг: Филонов Л.Б. Тренинги делового общения сотрудников органов 
внутренних дел с различными категориями граждан. – М., 1992. – Б. 5–6. 
2
Қаранг: Асямов С.В., Пулатов Ю. С. Ички ишлар органлари ходим-
ларининг касбий-психологик тренинги. – Т., 2002. – Б. 47. 


96
Мулоқотга киришишда фақат сўзлар эмас, балки ҳаракатлар, 
имо-ишоралар ҳам муҳим роль ўйнайди. 
Раҳбар ходимларнинг мулоқот қилиш жараёни учта жиҳатни 
қамраб олади: 
1) коммуникатив (ахборот бериш); 
2) интерактив (биргаликда ҳаракат қилиш); 
3) перцептив (биргаликда идрок қилиш). 
Раҳбар ходимнинг мулоқотга киришишида бошқа бир шахс-
нинг билимини ўзиникидан кам ва саёз, дунёқаришини тор деб ўй-
лаши ҳам муҳим ҳисобланади, чунки раҳбар ходимлар ўз «Мени» 
билан ажралиб туришга ҳаракат қиладилар. 
Мулоқот жараёнида ахборотни бошқа кишига йўллаётган киши 
коммуникатор, уни қабул қилаётган киши эса реципиент деб ном-
ланади. 
Ички ишлар идоралари раҳбар ходимларининг фаолиятида му-
лоқот ўзига хос ўринга эга бўлиб, уларнинг асосий раҳбарлик фао-
лиятини эгаллайди. Айниқса бевосита мулоқот раҳбарнинг асосий 
фаолиятига хосдир, чунки чилангар темир билан, зоотехник ҳай-
вонлар билан ишласа, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органининг раҳ-
бари шахслар билан, аҳоли билан, жиноятчи, гувоҳ, гумон қилинув-
чилар билан ишлайди; ҳар бирининг ўзига хос психологияси, ўзига 
хос дунёқараши ва муомаласи бор. Бу раҳбар ходимларнинг раҳ-
барлик фаолиятида ва мулоқот жараёнида кўринади. 
Раҳбарлик фаолиятида, унинг мулоқотида нутқ айниқса унинг 
равонлиги, атамаларни тўғри ва ўз жойида ишлатиши ва бошқалар 
муҳим роль ўйнайди. Раҳбар ходимларнинг мулоқоти жараёнида 
ахборот берувчи ҳамда уни қабул қилувчи ўртасида ҳамкорлик 
юзага келади. Раҳбар ходим ахборотни иккинчи бир шахсга нутқ 
орқали бериши билан бирга имо-ишораларини ҳам қўшиб беради, 
ёзма ёки кўргазмали усулда намоён этади. Мулоқот давомидаги 
эмоционал ҳолат мулоқотга киришаётган раҳбарнинг хатти-ҳара-
катига маълум даражада таъсир этади. 
Ички ишлар идоралари раҳбарининг ҳар қандай мулоқотида 
бирон-бир мақсади бўлади. Мулоқотга киришган ҳар бир раҳбар, 
мулоқотнинг якуний ҳолатига қараб турлича (ижобий ёки салбий) 
хулоса чиқариши мумкин. 
Раҳбар ходимларнинг касбий мулоқоти аниқ ижтимоий муноса-
батлар тизими орқали белгиланади, у ижтимоий ахлоқ нормалари 


97
асосида тартибга солинади. Индивид ҳаётида мулоқотнинг вазифа-
лари турлича. Шу боис, ички ишлар идоралари ходимларида муло-
қотнинг қуйидаги психологик вазифаларини кўрсатишимиз мум-
кин: информацион, регулятив, сигнал бериш, назорат қилиш, тар-
биялаш. 
Информацион вазифа ахборотни қабул қилиш ва тарқатишдир. 
Регулятив вазифа мулоқотни тартибга солиш ва бошқалар 
билан тўғри муносабатни ташкил қилишдан иборат. 
Сигнал бериш вазифаси кўмагида биз бўлиб ўтаётган муҳим 
воқеа-ҳодисалар ҳақидаги сигналларни қабул қиламиз. 
Назорат қилиш вазифаси кўмагида ахборотни қабул қилиш ва 
тарқатиш жараёни текшириб турилади. 
Тарбиялаш вазифаси мулоқот орқали шахсга тарбия бериш жа-
раёни бўлиб, раҳбар кадрлар учун муҳим омил ҳисобланади. 
Ички ишлар идоралари раҳбар ходимлари мулоқотининг энг 
муҳим хусусияти хизмат вазифаларининг бошқарилишини назорат 
қилиш ва бошқаришда кўринади. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling