Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

 
VII боб
ИЧКИ ИШЛАР ИДОРАЛАРИ ХОДИМЛАРИ 
ЖАМОАСИДА ШАХСЛАРАРО ЎЗАРО МУНОСАБАТ 
ЖАРАЁНЛАРИ 
1-§. Ички ишлар идоралари ходимлари жамоасида
ўзаро тушуниш ва рефлексив жараёнлар 
Бошқарув психологияси барча фанлар ичида нисбатан навқи-
рон, лекин жуда тез ривожланиб бораётган истиқболли фандир. Бу 
фаннинг ривожланишига аввало раҳбар ходимлар билан қўл ости-
даги ходимлар ўртасидаги тушунмовчиликлар, ўзаро келишмовчи-
ликлар, ижтимоий ҳаёт ва амалиётнинг ўсиб бораётган эҳтиёжлари, 
яъни жамиятда бўлаётган ижтимоий ҳодисаларни психологик жи-
ҳатдан ўрганиб, тушунтириб бериш зарурати туртки бўляпти. 
Раҳбар ходимлар мулоқоти муаммоси нафақат бошқарув психо-
логиясида, балки ижтимоий психология, фалсафа, педагогика, ман-
тиқ, криминология, ички ишлар идоралари бошқарув фанлари тизи-
мида ҳам ўрганилади. Бу фанлар ушбу муаммони ўз йўналишидан 
келиб чиққан ҳолда ўрганадилар. Бошқарув психологиясида эса 
раҳбар ходимларнинг касбий мулоқоти жараёнида шахслараро 
муносабат психологиясига катта эътибор берилади. 
Ички ишлар идоралари раҳбар ходимларининг мулоқот жара-
ёнлари ижтимоий ва этнопсихологик хусусиятларга боғлиқ ҳолда 
шаклланиб боради. Ўзбекларнинг тарихий шаклланган анъаналари, 
муайян урф-одатлари, маълум удумлари, шахслараро муносабати, 
мулоқот мароми ва фикрлаш хусусияти бошқа халқларникидан се-
зиларли даражада тафовутланади. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти ички ишлар ходимлари-
нинг касб байрами муносабати билан сўзлаган нутқида: «Айни 
пайтда милиция ходимларининг аҳоли ҳамда фуқароларнинг ўзини 
ўзи бошқариш идоралари билан яқин ҳамкорлиги янада мустаҳкам-
ланди, уларнинг сафарбарлиги ва содир этилаётган жиноятларга 
қарши тезкор кураш олиб бориш имкониятлари ошиб бормоқда»
1
– 
деган эди. Бу, ўз навбатида, ҳар бир раҳбар ходимни фаолияти да-
1
Каримов И. А. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари ходим-
ларига байрам табриги // Халқ сўзи. – 2008. – 25 окт. 


92
вомида ва аҳоли билан мулоқот қилиш жараёнида хушмуомала 
бўлишга ундайди. 
Ўзбекларнинг миллий характери, фазилатлари уларга хос хусу-
сиятлар мажмуидан иборат. Миллий характер иродавий сифатлар 
(мустақиллик, принципиаллик, ўзини ўзи тута билиш, бардошли-
лик, қатъият, матонат ва ҳ.к.) ҳамда ахлоқий хислатларни (мадани-
ятлилик, хушмуомалалик, поклик, интизомлилик, самимийлик, ҳақ-
қонийлик, инсонпарварлик ва бошқаларни) қамраб олади. Шунинг-
дек, раҳбар ходимларнинг бошқа шахсларга муносабатлари уларга 
бўлган ҳис-туйғуларида намоён бўлади. 
Республикамиз Президенти И.А.Каримов таъкидлаб ўтганидек, 
«психологияни ўрганиш – ҳаётни, инсонни ўрганиш дегани. Керак 
бўлса, раҳбарлик қилмоқчи экансиз, етакчи бўлиб одамларга кўр-
сатма бермоқчи экансиз, олдин уларнинг психологиясини ҳар то-
монлама ўрганиш керак»
1
. Бу эса айниқса бугун раҳбар ходимлари-
нинг бошқарув психологиясини ўрганишларига қўйиладиган талаб 
ортиб бораётганидан далолат беради. 
Муомала жуда мураккаб жараён бўлиб, раҳбар ходимларнинг 
ўзаро иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий-маънавий муносабат-
лари йиғиндисидан ташкил топади. Раҳбарлар ўртасидаги муомала 
жараёнида барча маданият турларининг ботиний ва зоҳирий хусу-
сиятлари мужассамлашган бўлади. Шу сабабли уни тарихий вори-
сийлик ва замонавийлик талаблари даражасида шакллантириш ич-
ки ишлар идоралари ходимларининг ички ва ташқи маданиятининг 
уйғунлигини ҳамда муштараклигини таъминлайди. 
Ички ишлар идоралари раҳбар ходимларининг фуқаролар билан 
муомала қилиш маданияти уларнинг алоҳида шахслар, оилалар, 
меҳнат жамоалари, ижтимоий гуруҳлар, жамоат ва давлат ташки-
лотлари, муассасалар, хорижий давлат фуқаролари билан бўлади-
ган ҳамда қонун, фармон, низом ва буйруқлардаги ахлоқий ва ҳу-
қуқий нормалар, принциплар билан тартибга солинган ахлоқий-
эстетик, ҳуқуқий муносабатлар тизимидир. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов респуб-
лика мустақиллигининг 16 йиллиги байрамида сўзлаган нутқида 
раҳбарлар миллий қадриятларга суянган ҳолда муомала қилишлари 
кераклигини таъкидлаб: «... Мамлакатимизни ислоҳ этиш ва ян-
1

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling