Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


-§. Ички ишлар идоралари жамоасини ўрганишнинг


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

5-§. Ички ишлар идоралари жамоасини ўрганишнинг 
психологик усуллари 
Ички ишлар идоралари раҳбар ходими юрист, педагог, раҳбар 
ташкилотчи сифатида доимий жамоани бошқаради. Бошқариш эса 
раҳбардан ҳуқуқий, психологик ва педагогик билимларни талаб 
қилади. 
Ички ишлар идоралари жамоасининг раҳбари ҳар доим жамо-
ани бошқаришда ходимлар билан ишонч, бир-бирини тушуниш, 
қўллаб-қувватлаш принципларига асосланиши керак. Ана шунда 


84
жамоада соғлом муҳит юзага келади. Ички ишлар идоралари жа-
моасини иккита асосий психологик омил белгилайди: 
а) жамоанинг тузилиши, касбининг моҳияти, фаолиятининг 
мазмунини ташкил этиш; 
б) жамоадаги шахсий таркиб аъзоларининг индивидуал ўзига 
хослиги. 
Ички ишлар идоралари раҳбар ходимлари ўз фаолияти давоми-
да турли тоифадаги шахслар билан мулоқотда бўладилар. Фаолият 
даврида ички ишлар идоралари раҳбар ходими асосий тарбиячи
бошқарув субъекти ҳисобланади. Шу билан бирга, ички ишлар 
вазирлиги раҳбарият тизими вазир, вазир ўринбосарлари, вилоят-
лар ички ишлар бошқармаларининг бошлиқлари, уларнинг ўринбо-
сарлари, туман ички ишлар бошқармаси, туман ички ишлар бўлим 
бошлиқлари, тергов, жиноят қидирув бўлимларининг бошлиқлари, 
саф қисми бўлимлари (полклар, батальонлар, отряд, рота ва взвод-
лар)нинг бошлиқларидан иборат. Ички ишлар идоралари фаолияти-
ни бошқариш раҳбардан юксак касб маҳоратини талаб қилади. 
Ички ишлар идораларини бошқариш фақат раҳбарга эмас, бал-
ки бир-бирига бўйсунадиган бир қанча раҳбар шахсларга ва ходим-
ларга ҳам боғлиқдир. Шунинг учун раҳбар ўзи учун қулай бошқа-
риш усулини танлаши керак.
Бошқариш усули раҳбарнинг қонун доирасида шахсий таркиб-
ни бошқариш учун танлаган йўлидир. Бошқариш усулининг тўғри 
танлаганлиги жамоадаги микромуҳит билан боғлиқ. Раҳбар фаолия-
тининг самараси муҳитнинг ижобийлигига боғлиқ, шунингдек фа-
олият самараси, албатта, объектив ва субъектив омилларга ҳам 
боғлиқ бўлади.
Объектив омилларга қуйидагилар тааллуқли: бошқаришдаги 
хизмат вазифаларининг мураккаблиги, раҳбарнинг жамоадаги ҳур-
мати, масалани ҳал қилишда холислиги ва ҳ.к. 
Субъектив омиллар раҳбар шахснинг якка ўзига хослиги, маса-
лан, раҳбарнинг темпераменти, характери, интеллектуал ривожлан-
ганлик даражаси, касбий йўналганлиги, тажрибаси, дунёқараши, 
касбий яроқлилик. 
Ички ишлар идоралари раҳбар ходимларига зарур касбий хис-
латлар қуйидагилардан иборат: 
1) касбий мотивация – ўз фаолиятига жиддий муносабатда бў-
лиш, фаолиятида мақсад ва вазифани аниқ белгилаб олиш; 


85
2) касбий яроқлилик – бунда тажриба ва кўникмаларга эга бў-
лиш, хизмат вазифаларининг моҳиятидан келиб чиқиб жамоани 
тўғри бошқариш; 
3) касбий зарур барча сифатлари – улар фаолиятни тўғри ва 
самарали ташкил қилишга хизмат қилади. 
Раҳбар жамоани бошқаришда адолат тарозисини тўғри ушлаши, 
холислиги жамоанинг қандай йўл билан айтганини қилдиришга ҳа-
ракат қилса, «адолат» масаласи муаммога айланса, бошқариш усу-
лини, принципини жамоанинг қабул қилиши қийин бўлади, жамо-
ада аҳиллик йўқолади, энг асосийси, бундай раҳбар атрофида са-
ноқлигина ходимлар қолади. Бундай саноқли шахслар жамоадаги 
муҳитни белгилайдиган бўлади. 
Раҳбарлар жамоани бошқариш услубига кўра уч тоифага бўли-
надилар: авторитар, демократ, либерал. 
Авторитар раҳбар қўл остидаги шахсларга нисбатан қаттиққўл 
бўлади, жамоани бошқаришда «мен раҳбарман, айтганим – айтган» 
қабилида фаолият кўрсатади. Бунда раҳбар жамоанинг фикри билан 
деярли ҳисоблашмайди. Жамоадаги ходимлар раҳбар билан фақат 
унга яқин шахслар орқали мулоқот қилиши мумкин бўлади.
Демократ раҳбар ўз фаолияти давомида ходимларга нималарга 
эришгани, қандай эришгани ҳақида ҳисобот бериб туради, ошкора-
лик доимо раҳбар фаолиятида устунлик қилади. Раҳбар жамоани 
бошқаришда қўл остидагиларни ҳам фаолиятга жалб қилади. 
Либерал раҳбарликда эса раҳбарнинг қўл остидагилар билан 
муносабати ўзаро ҳурматга асосланади, шунингдек вақти келганда 
ўз фикрини, ғоясини қўл остидагиларга ўтказа олади. 
Ички ишлар идоралари жамоасини бошқариш битта раҳбар 
шахсгагина эмас, балки унинг қўл остидаги шахсларнинг раҳбарни 
тушунишига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқдир. Жамоани бошқариш бир 
қанча омиллар таъсирида шаклланади, яъни у раҳбарнинг индиви-
дуал ўзига хослиги, жамоанинг ўзига хослиги ва бажараётган иш-
нинг характерига ҳам боғлиқ. Раҳбар бошқараётган жамоанинг фа-
олияти жамоанинг шаклланишига ижобий ҳамда салбий таъсир 
кўрсатиши мумкин.


86
1- жадвал 
 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling