Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc
Download 1.38 Mb. Pdf ko'rish
|
Ichki ishlar psixologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Диффуз гуруҳ
- 2-§. Жамоа ва гуруҳларда шахслараро муносабат
Референт гуруҳ. Ўз норма ва тушунчалари билан шахснинг
ижтимоий муносабатларга киришиши, хулқ-атворининг бошқари- лиши ва намоён бўлишига гуруҳ етакчиси таъсир этаётган жамоа референт гуруҳ дейилади. Бу атамани биринчи марта 1942 йилда америкалик психолог Х. Хаймен муомалага киритган. Шахс томо- нидан юқори баҳоланадиган гуруҳдаги норма ва муносабатлар, гу- руҳ аъзоларининг юриш-туриши, хулқ-атвори унинг ички мезони бўлиб қолади. Шахс фақат ўз хулқ-атворини, балки бошқаларнинг хулқ-атворини ҳам шу андоза орқали баҳолайди. Ҳар бир гуруҳда шахслар ўртасидаги муносабатлар икки хил кўринишда кечади: 1) бевосита, яъни бир-бирини ёқтириш ёки ёқтирмаслик асоси- да; 2) билвосита, бунда гуруҳдаги шахслараро муносабатлар гуруҳ фаолиятининг мақсадидан келиб чиқади. Диффуз гуруҳ – стихияли равишда, тасодифан тўпланган ва бевосита шахслараро муносабатларда бўлган кишилар бирлиги. Бундай гуруҳлар бир неча нафардан минглаб нафаргача аъзоларни ўз ичига олиши мумкин. Автобус бекатида тўпланиб турувчилар диффуз гуруҳга мисол бўла олади. Диффуз гуруҳ маълум вақт сақланиб турса, гуруҳий дифференциация бошланади, яъни ундан етакчи ажралиб чиқа бошлайди. Жамоа – мақсадлари жамият мақсадига мос келадиган, умумий мақсад йўлида бирлашган одамлар гуруҳи. Жамоа ўспирин ва ёш- ларнинг шахсини шакллантириш учун энг қулай шарт-шароит яра- тиладиган бирлик ҳисобланади. Оила жамоаси, мактабдаги ўқув- тарбия жамоаси, корхона жамоаси, ниҳоят кечаги мактаб ўқувчи- лари ўрта маълумот олганларидан кейин бориб қўшиладиган меҳ- нат жамоалари шундай бир ижтимоий муҳит ҳисобланадики, унда шахснинг вояга етиши ва ҳар томонлама ривожланиши юз беради. Жамоада ходимларнинг турмуш тарзи шаклланади. 78 2-§. Жамоа ва гуруҳларда шахслараро муносабат Гуруҳнинг ҳар бир аъзоси ўзининг ишчанлиги ва шахсий фази- латларига, яъни унинг гуруҳда тутган ўрни ҳамда ундаги ҳуқуқ ва бурчларига, хизматлари ва фазилатлари гуруҳ томонидан тан оли- ниши ёки олинмаслигидан қатъи назар, гуруҳдаги шахслараро му- носабатлар тизимида муайян ўзига хос мавқега эга бўлади. Америкалик психолог Ж. Морено гуруҳларда шахслараро му- носабатларни аниқлаш усулини ва техникасини таклиф этади. Буни у «социометрия» деб атайди. Социометрия гуруҳ аъзоларининг бир-бирларини ёқтириш-ёқтирмаслигини аниқлашда кенг қўлла- нилади. Гуруҳ аъзоларининг ўзлари бундай муносабатларни англаб ололмасликлари ва уларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги ҳақида тасаввурга ҳам эга бўлмасликлари мумкин. Социометрия ижтимоий психологиянинг бир бўлаги бўлиб, шахслараро муноса- батларни ўрганади. Социометрик усул негизида «Сен ким билан бирга бўлишни хоҳлайсан?» деган аниқ савол туради. Бундай савол кишилар ўрта- сидаги ўзаро муносабатларнинг исталган жабҳасига қўйилиши мумкин. Социометрияда икки йўналиш, яъни ҳамкорликда меҳнат қилиш ва мустақил равишда меҳнат қилиш соҳасидаги йўналишлар тавсия қилинади. Бу ўринда социометриянинг мақбуллик даража- сига (кучли истак, бажонидиллик, бефарқлик, унча истамаслик, си- ра истамаслик) аниқлик киритилиши ва танлаш учун тавсия қили- надиган шахслар сони чекланган бўлиши ҳам мумкин. Шу ўринда савол туғилади: гуруҳдаги ўзаро муносабатларнинг социометрия методи учун мавҳум бўлиб қоладиган, лекин бу муно- сабатларнинг фақат ташқи жиҳатини оддий кузатишга қараганда анча тез ва аниқроқ кўрсатиб бера оладиган ҳақиқий ички ривож- ланишни қандай аниқлаш мумкин? Гуруҳ ичидаги ўзаро биргалик- даги ҳаракатнинг ташқи кўринишига гуруҳ аъзолари ўртасидаги теран муносабатларнинг оқибати сифатида қараш мумкин, лекин бу социометрияни афзал кўриш ва яккаланиб қолишнинг сабабларини кўрсатмайди. Ҳар қандай гуруҳ тузилишига кўра гуруҳ аъзолари обрўси ва мақомининг ўзига хос даражасини акс эттиради. Унинг юқори қисмидан референтометрик ва социометрик тарзда танланадиган шахслар ўрин олади, энг орқада эса нореферент ва социометрик жиҳатдан ташқарида турадиган индивидлар туришади. Мазкур 79 иерархиянинг энг юқори босқичида гуруҳнинг пешқадами (лиде- ри) жойлашади. Гуруҳ лидери шундай шахсдирки, гуруҳнинг қолган барча аъзо- лари уни ўзларининг манфаатларига дахлдор бўлган ҳамда бутун гуруҳ фаолиятининг йўналиши ва характерини белгилаб берадиган энг масъулиятли қарорларни қабул қилишга ҳақли деб ҳисоблай- дилар. Лидер социометрик «юлдуз» бўлиши ҳам ва, аксинча, бун- дай бўлмаслиги ҳам, теварак-атрофдагиларнинг шахсий хайрихоҳ- лигига сазовор бўлмаслиги ҳам мумкин. Пешқадам расман гуруҳ- нинг раҳбари бўлиши ҳам ва, аксинча, бўлмаслиги ҳам мумкин. Пешқадамлик билан раҳбарликнинг бир шахсга тўғри келиши мақ- бул ҳисобланади. Бордию бундай мувофиқлик бўлмаса, у ҳолда гу- руҳ фаолиятининг самарадорлиги расмий раҳбар билан норасмий лидер ўртасидаги муносабатларнинг қай тарзда эканлигига боғлиқ бўлади. Жамоада лидер ўз ўртоқлари ўртасида муҳокамага эга бўлиш учун намунага айланиб қолаётган шахсий фазилатлар соҳиби си- фатида намоён бўлади. Бундай хатти-ҳаракатлар мазкур гуруҳда қабул қилинган ва тан олинадиган қадриятларга мос келади. Таж- риба йўли билан шу нарса аниқланганки, ходимлар ўз ҳамкасблари- га касбий фаолиятда мавжуд бўлиши мумкин деб ҳисобланган хат- ти-ҳаракатларни тез, осон ҳал қилиши билан ажралиб туради. Бу хилдаги фазилатларга эга бўлган ходимларнинг таъсири анча кучли бўлади ва улар обрў-эътибор қозониш, жамоада пешқадамликка эришиш учун кўпгина асосларга эгадирлар. Муаммоли вазият: «Биз у билан бирга қайин ширасини йиғиш учун ўрмонга бор- ган эдик. Ўшанда оёғим шунчалик лат еганки, юролмай қолганман. У эса ўйлаб ҳам ўтирмай, мени опичлаб, ўрмондан олиб чиққан. Ҳолдан тойиб қолса ҳам, барибир мени элтиб қўйганди... Синфи- мизда кеча ўтказган эдик. Ҳаммаси жуда яхши ўтаётганди. Лекин болалар тарқала бошлаган эдики, маст-аласт кишилар бир қизга тегажоғлик қила бошладилар. Ким биринчи бўлиб қизни ҳимоя қилишга ўтди, денг? Соловьёв». «...Мен Валяга ўхшаган бўлишни хоҳлайман. Менга унинг очиқлиги, ҳаётдаги собитқадамлиги етишмайди. У ёнимда бўлса, 80 юз бераётган воқеа-ҳодисаларни ҳамиша оқилона баҳолашимга ёрдам беради» (ўқувчилар ёзган иншолардан) 1 . Жамоани бирхиллаштириш хатти-ҳаракатларга ундовчи майл- ларнинг алоҳида бир хусусиятики, бунда субъект маънавий прин- ципларга таянган ҳолда ўзига ҳам, жамоанинг бошқа барча аъзола- рига ҳам бир хил муносабатда бўлади. Жамоадаги бирхиллик ша- роитида «мен» ва «улар» деган зиддият «биз» деган тушунча орқа- ли барҳам топади. Жамоани айнан бир хил қилиш альтруистик тарздаги ёппасига яхшилик қилишдан ҳам, теварак-атрофдагиларга худбинларча ис- теъмолчилик муносабатидан ҳам баб-баравар воз кечишни тақозо этади. Инсонпарварлик, ўртоғига нисбатан талабчанлик кўрсатиш билан бирга у ҳақда ғамхўрлик қилиш жамоатчиликка асосланган ўзаро муносабатлар мезонидир. Шахснинг ҳар томонлама ва уйғун тарзда вояга етиши учун қулайлик туғдирадиган психологик муҳит ана шундай пайдо бўлади. Download 1.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling