Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc
-§. Ички ишлар идоралари жамоасини бошқаришнинг
Download 1.38 Mb. Pdf ko'rish
|
Ichki ishlar psixologiyasi
4-§. Ички ишлар идоралари жамоасини бошқаришнинг
психологик жиҳатлари Бошқарув фаолияти доимо жамоа доирасида олиб борилади. Шу муносабат билан раҳбар гуруҳнинг ички ҳаётига оид ўзига хос қонун, қоида ва хусусиятлар ҳақидаги билимга эга бўлиши лозим. Раҳбар ёки ходим ўзини қанчалик ёлғиз ҳис қилмасин, барибир бирон гуруҳ ёки жамоа манфаатлари доирасида бўлади. Умуман, ҳар бир раҳбар ходимнинг меҳнат фаолияти бирон жамоанинг ички қоидалари, нормалари асосида бошқарилади. Ҳатто, якка тартибда ишлайдиган мутахассис ҳам бирон уюшма ёки жамият ичида қабул қилинган қадрият ва қоидаларга суяниб фаолият юритади. Шу маъ- нода, алоҳида шахсни бошқариш имконияти кўп ҳолларда жамоани бошқариш услублари билан уйғунлашади. Ҳар бир гуруҳ белгиланган қонун асосида фаолият олиб боради ва оқибатда пайдо бўладиган ҳодисалар гуруҳий жараён деб атала- ди. Гуруҳий жараённи билиш, унга хос қонуниятларни тушуниш раҳбарга жамоани бошқариш, унинг аъзоларига таъсир этиш учун қулайлик яратади. Ҳар қандай гуруҳ ташкил топганидан тарқалиб кетгунича маъ- лум қоидаларга амал қилади. Оқибатда гуруҳ ривожланиб боради ва жамоаларнинг юксак кўриниши даражасига кўтарилади. Баъзи- лари эса турли сабабларга кўра гуруҳ ривожланишининг бирон босқичида узоқ туриб қолади, ёки шу босқичдан нарига ўтолмай, кейинчалик тарқалиб кетади. Гуруҳнинг ички ривожланиш қонунларига амал қилиши, юксак жамоа даражасига кўтарилиши ички ишлар жамоасининг мақсадга эришиш йўлидаги имкониятларидан бири ҳисобланади. Шахсни камол топтирадиган ва тарбиялайдиган жамоа ўзи би- лан жамият ўртасидаги боғловчи бўғиндир. Меҳнат жамоаси ўзи- нинг юксак кўринишларида киши шахсини ҳар томонлама камол топтириш учун шарт-шароит яратади. Ички ишлар идоралари раҳбар ходимларининг бошқарувда жа- моа ҳамда гуруҳлар муаммосини таҳлил қилиши катта аҳамият касб этади. Хўш, «жамоа» ва «гуруҳ» тушунчалари нимани англа- тади? Жамоа – умумий мақсадларни кўзлаб иш юритадиган гуруҳ. Ички ишлар идораларидаги раҳбар ходимлар ўзларининг хиз- мат фаолиятида қўл остидаги ходимлар билангина эмас, балки 83 турли гуруҳ ва жамоалар билан ҳам муносабатда бўладилар. Гуруҳ ва жамоалар доимо ўзгариб туради. Раҳбар ходимлар ана шу гуруҳ ёки жамоага мослашиб яшашлари лозим. Гуруҳнинг энг юксак шак- ли жамоадир. Ҳар қандай жамоа умумий мақсад асосида таркиб то- пади. Лекин ҳар қандай уюшган гуруҳ ҳам жамоа бўла олмайди. Масалан, жиноятчилар тўдасини жамоа деб бўлмайди. Чунки улар- нинг мақсади фақат ўзларининг эҳтиёжларини қондириш ҳамда шахсий бойлик орттиришдир. Улар ички манфаатдан ташқарига чиқа олмайдилар. Ички ишлар идоралари жамоа аъзолари жамият ривожи, ўз халқининг моддий фаровонлигини ошириш мақсадида ҳаракат қи- ладилар. Жамоалар ҳам ўз навбатида оила, ўқитувчилар жамоаси, тадбиркорлар уюшмаси, ички ишлар идоралари раҳбар ходимлари жамоаси, психологлар уюшмаси, ёзувчилар уюшмаси кабиларга бўлинади. Жамоадаги ходимлар жиноятни олдини олиш, жиноятга қарши курашишни мақсад қилиб қўйишади. Демак, ички ишлар идоралари жамоаси деб умумий мақсадлар асосида бирлашган, жамиятнинг бир қисми ҳисобланган ва ана шу жамият фаровонлигига хизмат қиладиган кишилар гуруҳига айти- лади. Шундай қилиб, раҳбар ходимлар ички ишлар идоралари ходим- лари жамоасини ўрганишнинг психологик усулларини, гуруҳлар ва жамоалар таркибини, гуруҳдаги лидерни ҳамда жамоа ва гуруҳнинг (реал, референт, шартли, диффуз, расмий ва норасмий) турларини билишлари зарур. Чунки ҳар бир раҳбар жамоа билан фаолият олиб бориш жараёнида барча вазифаларни муваффақиятли бажаришлари талаб этилади. Download 1.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling