Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc
-§. Жамоа психологиясининг динамик ва статик
Download 1.38 Mb. Pdf ko'rish
|
Ichki ishlar psixologiyasi
3-§. Жамоа психологиясининг динамик ва статик
таркибий қисмлари Жамоанинг бир хил бўлиб қолиши ва қадриятларга мўлжаллан- ган бирликни аниқлашдан ташқари биргаликдаги фаолият натижа- лари учун масъулият юкланишининг айнан бир хиллиги ҳодисаси мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигига қараб ҳам жамоадаги алоҳида гуруҳларнинг бирлашуви ҳақида фикр юритиш мумкин. Масъули- ятни юклаш хусусиятлари биргаликдаги фаолият жараёнида ютуқ ёки муваффақиятсизлик учун маъқуллаш ёки жазолаш шаклидаги ҳар хил ижтимоий санкциялар шахснинг ўзига ёки гуруҳдаги бошқа шахсларга нисбатан қўллашнинг тўғрилигини тан олишда намоён бўлади. Раҳбар томонидан ходимларга масъулиятнинг юкланиши асо- сан объектив характерда бўлади, ҳар бир кишининг шахсий хисла- ти эса биргаликдаги фаолиятнинг пировард муваффақияти ёки му- ваффақиятсизлигига боғлиқ бўлмаган ҳолда амалда тўғри баҳола- нади. Яхши уюшмаган гуруҳда манзаранинг акси кузатилади: баъзи 1 Қаранг: Межличностное восприятие в группе / Под ред. Г. М. Андреевой, А. И. Донцова. – М., 1981. – С. 238. 81 раҳбарлар, агар фаолиятида ютуққа эришилса, кўпинча ўз хизмат- ларини қайта-қайта таъкидлайди, муваффақиятсизлик юз берганида эса, аксинча, айбни бошқаларга тўнкайди ёки, ҳеч бўлмаса, «холи- сона» қарашга уринади. Бундай гуруҳларда масъулиятни юклаш ҳодисалари асосан баҳолаш субъектининг индивидуал-психологик хусусиятлари билан боғлиқ бўлади, деб фараз қилиш мумкин. Ҳамма жойда ҳам ҳамкорликдаги фаолият иштирокчилари ўз- ларининг умумий ишга қўшган ҳиссаларини холисона баҳолашдан йироқ бўлганликлари сабабли уларнинг баҳолари, ҳеч шубҳасиз, субъектив характерда бўлади. Жамоа ҳам бир оила ҳисобланади. Қадриятларга мўлжалланган бирликнинг мавжудлиги жамоа тарбиясининг энг муҳим принципи, жамоанинг оила тариқасидаги жиддий хусусияти ҳисобланади. Биргаликдаги фаолиятда эришилган ютуқ ва муваффақиятсизлик- лар муносабатларнинг, жумладан, оиладаги муносабатларнинг ало- ҳида хусусиятларидан биридир. Жавобгарликнинг айнан ўзига ўх- шаш белгилари фақат оиладаги қулай психологик муҳитнинг белги- си бўлиб қолмасдан, балки оилавий жамоа аъзоларининг ўзаро мос- лашувчанлигининг шарти ҳамдир. Агар раҳбар фаолиятида ҳар бир кишининг жамоага қўшган ҳиссасини ҳаққоний баҳолашга лаёқат- ли бўлмаса, бу албатта можаро чиқишига олиб боради, жамоадаги жипсликнинг негизларини бўшаштириб юборади. Жамоанинг оила каби айнан бир хил муҳитда тарбияланиши, ходимга ҳадеб раҳмдиллик қилавериш ва унга ҳамма нарсани раво кўравериш ҳам унда худбинликни тарбиялайди. Бунда раҳбарлар ходимлар ҳақида амалий ғамхўрлик қилиш, шу билан бирга, мабо- до уларнинг ўрнида бўлганида ўзига қандай талаб қўйиши ҳақида ўйлаб кўришлари керак. Шундай қилиб, ички ишлар идораларидаги бошқарув жараёни- да барқарор жамоани шакллантиришга долзарб масала сифатида қаралади. Гуруҳнинг мақсад ва вазифалари бевосита миллий қадриятлар, урф-одатлар ва анъаналар асосида шаклланади. Ҳар бир гуруҳ – у хоҳ катта, хоҳ кичик бўлсин – ўз мавқеи, анъанаси, ички ва ташқи тартиб-қоидаларига эга. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling