Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc
Download 1.38 Mb. Pdf ko'rish
|
Ichki ishlar psixologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Режалаштириш Ижтимоий рағбатлантириш Назорат қилиш
БОШҚАРУВ ФУНКЦИЯЛАРИ Мақсадга Йўналтириш функцияси Ташкилий функциялар Мақсад қўйиш Сиёсий-ҳуқуқий Режалаштириш Ижтимоий рағбатлантириш Назорат қилиш 89 Режалаштириш функцияси, яъни натижа қандай бўлиши, унга эришиш босқичлари ва усуллари ҳақидаги тасаввур. Асосий прин- ципи – бошқарувчи ва бошқарилувчи субъектларни мувофиқлашти- риш. Назорат қилиш функцияси, яъни ташкилотнинг фаолиятини таъминловчи маблағ ва ресурслар ҳақидаги маълумотларни сақлаш, бошқарувнинг таъсирчанлиги ҳақидаги ахборотларга эга бўлиш. Назоратнинг асоси ҳисоб-китоб ҳамда назорат жараёнидаги реал фаолиятни режалаштириб боришдан иборат. Сиёсий-ҳуқуқий функция ташкилот ходимларининг жамиятда қабул қилинган қонун ва ҳуқуқлар доирасида фаолият юритишла- рини назорат қилади ва таъминлайди. Ижтимоий функция – ижтимоий ҳодисалар (турли касб фао- лияти ва уларга ҳақ тўлаш) тафовутлари, ижтимоий ҳимояга муҳ- тож ходимларнинг мавжудлиги кабилардан келиб чиқади. Рағбатлантириш функцияси ижро ҳаракатлари меъёрида ўти- шини таъминлашдан иборат бўлиб, моддий ва маънавий рағбатлан- тириш воситаларини ўз ичига олади. Бошқарув мақсади ва вазифа- лари бошқарув муносабатларини келтириб чиқаради. Бошқарув психологияси айнан шу муносабатлар таркибини ўрганади. Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда ички ишлар идо- ралари раҳбар ходимларининг бошқарув психологияси фанини ўр- ганиш жараёнида «гуруҳ», «жамоа» тушунчаларига алоҳида эъти- бор қаратилади. Гуруҳнинг тузилиши, шаклланиши, мақсад ва ва- зифалари бевосита миллий қадриятлар, урф-одатлар, анъаналар асосида шаклланади. Ҳар бир гуруҳ – у хоҳ катта, хоҳ кичик гуруҳ бўлсин – ўз мавқеи, анъанаси, ички ва ташқи тартиб-қоидаларига эгадир. Норасмий гуруҳларнинг мақсад ва вазифалари, тузилиши, ли- дернинг гуруҳ аъзолари билан муносабатини психологик жиҳатдан ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳозирги вақтда муҳим вазифа ҳисоблана- ди. Турли уюшмалар, партиялар, ҳаракатлар ва бошқа жиноий таш- килотлар ўзларининг ғайриқонуний ғоя ва қарашлари билан май- донга чиқмоқдалар. Қонунни бузиш, аҳоли ўртасида миш-миш гаплар тарқатиш террорчилик мақсадига эга бўлган уюшмаларнинг асосий хатти-ҳаракати ҳисобланади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling