Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


VIII боб   ИЧКИ ИШЛАР ИДОРАЛАРИ ХОДИМЛАРИ


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

VIII боб 
 ИЧКИ ИШЛАР ИДОРАЛАРИ ХОДИМЛАРИ 
ЖАМОАСИДА ПСИХОЛОГИК НИЗОЛАРНИНГ 
ОЛДИНИ ОЛИШ ВА УЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ 
1-§. Низо ва унинг моҳияти 
Ички ишлар идоралари
жамоаларида зиддиятларнинг (низолар-
нинг) юзага келиши анча ташвишли ҳол ҳисобланади. Мураккаб 
меҳнат фаолияти, ҳар хил вазиятлардаги тезкор қидирув топшириқ-
ларини бажариш ва мураккаб масалалар ечимини топишдаги торти-
шувлар, жиноят-қидирув фаолиятидаги қийин шарт-шароитлар ҳар 
хил даражали зиддиятлар ва улар асосида низоли вазиятларнинг 
келиб чиқишига замин яратади. 
Ҳозирги кунда зиддиятли вазиятларни самарали бартараф этиш 
жамоадаги психологик муҳитни эмоционал яхшилашга йўналти-
рилган бўлиб, ҳамкорликда ишлаш самарадорлигини таъминлашга 
хизмат қилади. 
Жамоада муваффақиятли натижаларга эришиш раҳбарият ва 
ходимлар фаолиятини тўғри бошқариш асосида жамоада қулай 
маънавий-ахлоқий муҳит яратишни тақозо этмоқда. 
Бироқ ички ишлар идоралари жамоаларидаги ҳар бир раҳбар 
ходим ижтимоий-психологик муҳитнинг нормал бўлиши учун 
масъулдир. Фақат шундай шароитдагина юзага келган муаммолар-
нинг ҳал этилиши, топшириқларнинг ўз вақтида бажарилиши ва 
шахс шаклланишининг меъёрида кечиши таъминланади. 
Зиддиятлар муаммоси нафақат психологияда, балки, шу билан 
бирга, суд психологияси, ахлоқ тузатиш, бошқариш психологияси, 
фалсафа, педагогика, жиноятларнинг олдини олиш фанларида ҳам 
ўрганилади. Ушбу фанда эса зиддиятнинг фақат ижтимоий-психо-
логик томонлари ёритилади. 
Бугунги кунда ички ишлар идораларидаги низоларни бошқа-
риш ва бартараф этиш раҳбар ходимлар учун алоҳида аҳамият касб 
этади. 
Низонинг табиати. Одатда, низо деб қарама-қарши йўналиш-
даги қарашларга, нохуш ҳиссий кечинмалар билан боғлиқ гуруҳ-
лараро ёки шахслараро муносабатларда ифодаланувчи тўқнашув-
ларга айтилади. 


113 
Психологик нуқтаи назардан қараганда, шахсларга салбий таъ-
сир этадиган ҳолат низоларнинг ўзи эмас, балки уларнинг оқиба-
тидир. Низолар оқибатида шахс руҳиятида қўрқинч, ваҳима, адоват 
каби салбий хислатлар юзага келади. Агар мазкур кечинмалар 
кучли бўлса ва узоқ муддат давом этса, шахсда ҳимоя реакцияси 
пайдо бўлиши ва мустаҳкамланиши мумкин. 
Низо натижасидаги салбий ҳолатлар раҳбар шахсининг ҳисси-
ёти, хатти-ҳаракатлари, тафаккур ва ҳатто, характерида маълум 
ўзгаришлар содир этади. Бу ўзгаришлар раҳбар шахсининг хулқ-
атворида намоён бўлиб, мазкур субъект қатнашаётган бошқа вази-
ятларга ҳам тарқалади ва ўзаро муносабатларнинг кенг соҳаларини 
эгаллай бошлайди. Масалан, қўрқув ва хавф муҳитида тарбиялан-
ган раҳбар ходим кейинчалик худди шундай муҳитнинг қурбонига 
айланиши эҳтимолдан холи эмас. У ҳатто ўз болаларини ҳам шун-
дай муҳитда тарбиялайди ёки қўл остидаги ходимларни шу услубда 
бошқаради. 
Аниқланишича, меҳнат жамоаларида низодан кейинги кайфи-
ятнинг бузилиши билан унинг тиклангунича ўтадиган вақт шу 
низога тайёргарлик кўриш вақтига нисбатан уч баравар кўпроқ 
чўзилар экан. 
Жамоаларда низо сабабларини тадқиқ этиш натижасида зид-
диятларни юзага келтирувчи қатор омиллар аниқланган. Буларга 
меҳнат ресурсларининг чекланганлиги, ички ишлар идоралари хо-
димларида хизматнинг келажаги ҳақидаги тасаввурларнинг ноаниқ-
лиги, ички ишлар идоралари ходимлари ўртасидаги муносабатлар-
дан қониқмаслик, кадрларни тайёрлаш даражасининг пастлиги каби 
сабаблар киради. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling