115
бажаргиси келади, лекин вазифани якунлаш муддати уни шошил-
тиради. Натижада, муддатидан кечикмаслик ва меҳнатга сидқидил-
дан муносабатда бўлиш каби икки хоҳиш ўртасида зиддиятюзага
келади. Демак, инсоннинг дунёқараши билан унинг ўзига хос хусу-
сиятлари ўртасидаги бундай номувофиқлик ички низонинг асосида
ётади.
Ички низога яна бир мисол сифатида ходимнинг икки раҳбар-
дан бир вақтнинг ўзида топшириқ олиши ва қайси бирини биринчи
навбатда бажариши масаласида қийналишини ҳам
келтириш мум-
кин. Бу иккала мисолда қамраб олинган низонинг сабаби ташқи
муҳит билан боғлиқ.
Шахслараро низо. Ички ишлар идораларида ҳамда меҳнат
жамоаларида низонинг бу тури кўп учрайди. Аксарият раҳбарлар-
нинг фикрича, бундай низонинг ягона сабаби – ходимлар характер-
лари (феъл-атвори)нинг ўзаро номутаносиблигидир. Бироқ, мазкур
низога оид вазият таҳлили шахслараро зиддиятлар асосида кўп
ҳолларда объектив сабаблар ётишини кўрсатди.
Ички ишлар идоралари раҳбари билан ходим ўртасида низо
юзага келганида, ходим ўзига ажратилаётган иш ҳажмини
адолат-
сиз деб ҳисоблаши, раҳбар эса ходим ишга совуққонлик билан
қараяпти деган фикрда бўлиши ҳам мумкин.
Шахс билан гуруҳ ўртасидаги низо. Ҳар қандай гуруҳ ичида
ўзаро муомала, меҳнат фаолияти ва хулқ-атвор
нормалари
шаклланади. Гуруҳнинг ҳар қандай аъзоси бу нормалардан келиб
чиқувчи талабларни бажариши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: