Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc
-§. Ҳамкорликдаги фаолият жараёнида низоларнинг
Download 1.38 Mb. Pdf ko'rish
|
Ichki ishlar psixologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Зиддият динамикаси.
2-§. Ҳамкорликдаги фаолият жараёнида низоларнинг
тузилиши ва функциялари Ички ишлар идораларининг раҳбар ходимлари низоли вазият- ларда ўзларининг хатти-ҳаракатини назорат қилиши, бошқа шахс- ларга психологик таъсир этиш усулларини қўллаш керак бўлади. Лекин зиддиятда ҳам ҳаракатнинг ўз доираси бор. Баъзи зиддиятли ҳолатларда улар ўз рақибини енгиш учун ҳамма имкониятларни ишга соладилар, хизматдаги шахсларни аралашувга ундайди, баъзи ҳолларда мажбур этади. Зиддиятни юзага келтирувчи сабаблар ижтимоий психологик муҳитни ҳам юзага келтиради. Зиддиятнинг тузилиши 121 Ижтимоий психология нуқтаи назаридан қараганда, зиддият қатнашчилари алоҳида шахслар уларнинг қарашлари ва шахслар, ижтимоий гуруҳлар бўлиши мумкин. Масалан: 1) шахслараро зиддиятлар; 2) шахслар билан гуруҳлар ўртасидаги зиддиятлар; 3) гуруҳлар билан гуруҳ ўртасидаги зиддиятлар. Ижтимоий-психологик йўналишда зиддият ҳар хил сабаблар билан боғлиқ бўлади, томонларнинг мақсадлари ўзаро мос кел- майди, дунёқарашлари тўғри келмайди, натижада антипатия юзага келади. Зиддият динамикаси. Зиддият ўз тараққиётида бир қатор даврларни босиб ўтади. Зиддиятнинг даврларини кўриб чиқиш унинг динамикасига назар солиш демакдир. Машҳур психолог олим А. И. Китовнинг фикрича, зиддият олти босқичдан иборат. Киндерман схемаси бўйича: Зиддиятнинг юзага келиши Зиддиятни англаш Томонларнинг ошкора тўқнашуви Жазо бериш Жазодан кейинги беқарор давр Муносабатларни тиклаш 1-босқич – зиддият юзага келгунига қадар бўлган вақт (давр); 2-босқич – интеллектуал даражадаги зиддиятнинг ривожла- ниши; 3-босқич – зиддиятда кульминация (юқори нуқта) нинг юзага келиш; 4-босқич – зиддиятли ҳолатнинг кучайиши; 5-босқич – зиддиятнинг қисман сусайиши; 6-босқич – зиддиятнинг ҳал бўлиши. Биринчи босқич зиддиятнинг юзага келишигача бўлган ҳолат бўлиб, бунда ички қарама-қаршиликлар пайдо бўлади. Бу босқичда Зиддият босқичлари 122 иккала тарафда ички руҳий куч йиғилиб боради ва улар бу кучни бир-бирларига билдирмайдилар. Иккинчи босқичда – зиддият юзага келишида ташқи таъсирнинг салбий кучи сезилади, бунда зиддиятни иккала томон билади, ле- кин иккаласи ҳам интеллектуал ҳаракатда бўлишга мойиллик бил- дирмайди. Бир-бири тўғрисида ҳар хил хабарлар йиғилган сари зиддият кучайиб боради ва бу ҳол уларнинг иш-фаолиятига салбий таъсир қилади. Учинчи босқичда – иккала томон ҳам очиқ адоват ҳолатига ўтиб олади, бу ҳолатда иккала томон ҳам бир-бирига маълум маънода заҳрини сочиб олади, бунда иккаласидан бири дўстона характерга эга бўлса, зиддият маълум даражада юмшайди. Жуда бўлмаганда маълум вақтгача ички руҳий зиддият сақланиб қолади. Агар зидди- ятни ҳал қилишга ишонч бўлмаса, психологик жиҳатдан портлаш юзага келади ва иккаласидан бири ғалаба қозонгунига қадар кураш боради. Бу ҳолатда иккала томон ҳам ўз захира имкониятларини ишга солади, душманга қарши курашда уни эзиб ташламоқчи бўлади. Тўртинчи босқичда иккала томоннинг характери таҳлил қили- ниб, норасмий баҳоланади. Агар уларнинг манфаатлари бир-бирига тўғри келса, ўртадаги зиддият сусаяди ва кутилган чоралар орқали вазиятдан чиқса бўлади. Бунда психологик келишмовчилик янада кучаяди ва чуқурлашади. Бешинчи босқич – ўткинчи, турғун ҳолат. Бу босқичда жараён ўтиб кетганидан кейин унинг бу ҳолатига расмий ва норасмий баҳо берилади. Бўлиб ўтган воқеаларни эслаш орқали нохуш ҳолат сези- шади. Олтинчи босқич – зиддиятнинг ривожланиши, бу тамоман янги психологик ҳолат бўлиб, зиддият тараққиётининг ниҳоясида жазо қўлланганидан кейин иштирокчиларнинг жамоадаги мавқеи ўзгари- шидан сўнг пайдо бўлади. Бу ҳолатда энди ижобийлик юзага кела- ди ва ҳақиқатни юзага чиқариш учун ҳаракат қилинади. Ички ишлар идоралари раҳбар ходимларининг фаолиятида учрайдиган зиддиятларни қуйидагича таснифлаймиз: 1) зиддиятларнинг мазмунига кўра; 2) зиддиятнинг чуқурлиги ва кескинлигига кўра; 3) вақтнинг давомийлигига кўра; 4) ижтимоий келиб чиқиши ва руҳий ҳолатига кўра; 123 5) изоҳлаш шаклига кўра. Зиддиятда раҳбар ходимларнинг ахлоқий томонлари ва шарт- шароитларини ҳисобга олиб ҳаракат қилинади. Зиддият қачон содир бўлиши мумкин? Ходим баъзи раҳбарларнинг тартиб-қоида- ларини, ҳақоратлашларини кўтармайди ва натижада зиддият келиб чиқади. Зиддият ходимнинг ўзига берган баҳоси билан бошқалар, яъни бошлиқ ёки жамоанинг баҳоси ўртасида юзага келади. Масалан, баъзан ҳамиша ўзини юқори баҳолашга мойил бўлган ходимга раҳбар баъзи камчиликларини айтса, улар ўртасида зиддият келиб чиқиши мумкин. Ички ишлар идоралари раҳбар ходимлари ўртасида қуйидаги зиддиятлар юзага келиши мумкин: а) раҳбарнинг ходимга берган баҳоси билан ходимнинг ўзини ўзи баҳолаши ўртасидаги келишмовчилик; б) шахсни раҳбар ходимлар томонидан баҳолаш билан жамоатчилик томонидан баҳолашнинг тўғри келмаслиги; в) ходимнинг ўзини ўзи баҳолаши билан уни жамоатчилик то- монидан баҳолаш ўртасидаги зиддият; г) раҳбар ходимнинг бир хил вазифани бажараётганида бошқа- лар томонидан баҳоланиши. Зиддият ўзининг оддийлиги ва кенглиги бўйича иккига бўли- нади: 1) кескин зиддиятга киришган шахслар юқори эмоционаллиги, ўзини бошқара олмаслиги, мулоқотдаги қўполлиги билан ажралиб турадилар. Энг қизиғи, бу шахсларнинг характерида қўрқитиш асо- сий ўрин эгаллайди. Бу зиддиятда нима бўлса ҳам рақибни мағлу- биятга учратиш биринчи ўринда туради; 2) оддий зиддиятда ўзига хос психологик ҳолат юзага келади, раҳбар ходим ўз аҳволини тушунтира олмай қолади, бундай ҳолда кўпинча кайфияти йўқ деб тушунтирилади. Зиддият қисқа муддатли ва узоқ муддатли бўлади. Қисқа муд- датли зиддият 1–3 кун давом этади, узоқ муддатли зиддиятлар бир ёки бир неча йилга чўзилиши мумкин, чўзилган зиддият касбий эмас балки маиший характерда бўлади. Зиддият ўзининг ижтимоий табиатига кўра оддий ёки мураккаб бўлади. Агар зиддият атайлаб юзага келтирилса ва жамоатчиликка қарши бўлса, бу мураккаб зиддиятдир. Оддий зиддият масаланинг 124 моҳиятини чуқур тушунмаслик оқибатида келиб чиқади, буни шун- дай изоҳлаш мумкин: шахс ўзининг феълидаги камчиликларни ту- шунса ва уларни тўғирлашга ҳаракат қилса, бу оддий зиддият дейи- лади. Масалан: шахс билмасдан бошқа бир шахснинг оёғини босиб олса ёки уни туртиб юборса, бошқа шахснинг эса бундан жаҳли чиқса, оёғини босган шахс кечирим сўраса, бундай зиддият билмай қолиш натижасида юзага келган қисқа муддатли зиддиятдир. Зиддият кўринишига кўра очиқ ва ёпиқ ҳолда бўлади. Очиқ зиддиятда томонлар бир-бирларининг аҳволини билади. Ёпиқ зид- диятда ҳар иккала томон ҳам бир-биридан ўз ниятларини яширади, ниқоблайди, лекин керак вақтда улар ўзларининг ички руҳий ке- чинмаларини ошкор этадилар. Download 1.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling