Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc
-§. Ички ишлар идоралари жамоасидаги низоларни
Download 1.38 Mb. Pdf ko'rish
|
Ichki ishlar psixologiyasi
3-§. Ички ишлар идоралари жамоасидаги низоларни
бартараф этишда психологик билимлардан фойдаланиш Ҳозирги кунда ички ишлар идораларининг фавқулодда вазият- ларда ижобий натижаларга эришиши раҳбарият томонидан ходим- лар фаолиятини тўғри бошқариш асосида жамоада соғлом маъна- вий-ахлоқий муҳит яратишини тақозо этмоқда. Аммо ички ишлар идоралари жамоасида бундай вазиятларда низоли ҳолатларнинг рўй бериб туриши ҳам табиий ҳол. Низо ва унинг бузғунчилиги оқибатларини муваффақиятли бар- тараф этиш уларнинг келиб чиқиш сабабларини атрофлича ўрга- нишни талаб этади. Бунга эса жамоанинг юқори даражадаги жипс- лиги ва ижтимоий-психологик ижобий муҳитга эга бўлиш орқали эришилади. Ҳозирги кунда низоларни бартараф этиш жамоадаги психоло- гик муҳитни яхшилашга, раҳбар ва ходимларнинг ҳамкорликда иш- лашини таъминлашга қаратилган. 128 Жамоадаги низонинг табиатини ёритишдан олдин унинг иккита характерли жиҳатини, яъни низо ва низоли вазиятни инобатга оли- шимизга тўғри келади. Раҳбар низо билан низоли вазиятни ажратиб турувчи қуйидаги формулани эътиборга олишини муҳим деб ҳи- соблаймиз: «Низоли вазият + Муаммо + Низо + Низо иштирокчи- лари + Можаро». Бундан низо низоли вазият ҳамда у билан боғлиқ бир қатор муҳим элементларни бирлаштиришига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Юқоридаги «низо формуласи»дан шу нарса кўринадики, муаммо ва низоли вазият ҳосил бўлгандагина унинг бошқа элементлари ўртасида номутаносиблик келиб чиқади. Ушбу формулани ҳар бир раҳбар ходим ўз фаолиятидаги низоларни изоҳлашга асос қилиб олиши лозим. Биз қуйида ички ишлар жамоаларидаги низоларни таҳлил қилишда ҳам буни инобатга оламиз. Ички ишлар жамоасидаги низоларни таҳлил этиш ва ҳал қилиш зарурати туғилганида, низо таркибидаги ҳар бир элементнинг ўрни- ни аниқ баҳолашга тўғри келади. Низолар вужудга келишининг олдини олишда юқорида келтирилган формулага алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ. Психологик муҳит гуруҳ эҳтиёжларини қондириш, шахслараро ва гуруҳий низоларни ҳал этиш борасида амалга ошириладиган мулоқотда вужудга келади ва намоён бўлади. Шу боис ушбу муносабатлар турли йўналишларда, яъни баъзан дўстона, ҳамкорликка асосланган ҳолда, мусобақа ёки рақобат кў- ринишида, ёхуд, аксинча, уялтириб қўядиган, қўполлик билан кеча- диган ёхуд онгли тартиб-интизом тарзида намоён бўлади. Раҳбарларнинг ўзаро муносабати аксарият ҳолларда бешта асо- сий усул орқали амалга оширилади. Булар: эътиқод, ишонтириш, тақлид, таъсир ўтказиш, мажбурлаш. Мазкур усуллар ички ишлар идоралари жамоасида бошлиқ ва ходимлар ўртасидаги муносабатлар шаклларида ҳам ўз аксини то- пиши табиий. Чунки баъзи ҳолларда, фавқулодда вазиятларда бош- лиқ томонидан берилаётган топшириқ ва буйруқларнинг бажари- лиш тартиби ички ишлар идораларининг низомига, муассасанинг ички тартиб-қоидаларига мос келиш-келмаслигига қараб низоли ҳолатларнинг вужудга келиши билан баҳоланади. Бошлиқ шахси жамоада етарлича мавқега эга бўлган шароитда бериладиган буй- руқ ва топшириқларнинг бажарилиш тартиби таъсир кўрсатишнинг 129 эътиқод даражасини намоён қилиши мумкин. Акс ҳолда ходимлар- нинг бошлиққа бўйсуниши анча сустлашади. Ички ишлар идоралари раҳбар ходимининг нуфузи ва унга нис- батан ишончнинг йўқолиши, етказилаётган маълумотларнинг тўла- қонли ва аниқлиги, мулоқот жараёнларида шубҳанинг пайдо бўли- ши ва бошқалар жамоада низоли вазиятлар юзага келишига замин ҳозирлайди. Ички ишлар идоралари жамоасидаги низоли вазиятларнинг ке- либ чиқиши билан боғлиқ қуйидаги сабабларни келтириб ўтиш мумкин. Булар: 1) иш фаолиятини ташкил қилишдаги камчиликлар; 2) бошқарувчи ходимлар фаолиятидаги камчиликлар уларнинг билим даражаси, индивидуал-психологик хусусиятлари, раҳбар- нинг ўз салоҳиятига кўра фаолиятини тақсимлай билмаслиги); 3) раҳбар ва ходимлар ўртасидаги муносабатлар билан боғлиқ камчиликлар. Жамоадаги психологик муҳитнинг ёмонлашуви ва зиддиятларга мойиллик асосида бир қатор кўрсаткичлар ётадики, уларни психо- логлар қуйидагиларга ажратганлар: – раҳбариятнинг ходимлар ўртасидаги муносабатдан қониқмас- лиги; – кайфиятнинг бузилиши; – раҳбар билан ходим ўртасида ҳамжиҳатликнинг йўқлиги, раҳ- барнинг ходим олдида обрўга эга эмаслиги; – раҳбарда жамоа аъзоларини бошқариш ва ўзини ўзи бошқа- ришда фаоллик даражасининг етишмаслиги; – жамоа аъзоларининг бир мақсад йўлида жипслашмаганлиги; – ўрнатилган тартиб-интизомга била туриб бўйсунмаслик; – фаолият натижаларидан қониқмаслик ва бошқалар. Бинобарин, жамоада низоли вазиятларнинг кам бўлиши ва пси- хологик муҳитнинг меъёрида бўлиши бошлиқ шахси, ходимлар- нинг билимдонлиги, берилган топшириқ ва буйруқларни бажариш- даги ижрочилиги ва ҳамжиҳатлигига боғлиқ. Агар ички ишлар идо- ралари жамоаларидаги низонинг психологик ва ижтимоий-психоло- гик табиати низо функцияларидан келиб чиққан ҳолда баҳоланса, амалий жиҳатдан низога хос барча хусусиятлар намоён бўлиши мумкинлигини тасдиқласа бўлади. Ички ишлар идоралари жамоа- ларида низонинг қуйидаги турлари намоён бўлиши кузатилади: 130 1. Шахснинг ички зиддиятлари. Бунга кўпроқ ички ишлар идо- ралари ходимларининг зиммаларидаги вазифаларни бажаришлари жараёнида дуч келинади. Бундай зиддиятлар вазифани бажариш учун касбий билим, кўникма ва малака етишмаган ва фавқулодда ҳолатларда ўта муҳим иш билан машғул бўлган ҳолларда учрайди. 2. Гуруҳ ичидаги зиддиятлар. Бу жамоа аъзолари манфаат ва қизиқишларининг мос келмаслигида, вазифаларнинг тенг тақсим- ланмаганлиги ва ўзаро ҳурматнинг йўқолишида намоён бўлади. Оқибатда жамоа аъзолари бир-бирлари билан чиқиша олмайдилар, ходимлар ўртасида психологик тўсиқлар пайдо бўлади. 3.Шахслараро зиддиятлар. Ички ишлар идоралари жамоаларида раҳбар билан ходим ўртасида, ходимларнинг ўзлари ўртасида зид- диятли вазиятларнинг вужудга келиши оқибатида низонинг пайдо бўлиши кўзга ташланади. Шахслараро зиддиятлар жамоада муҳит- нинг яхши эмаслиги, бошлиқнинг ходимлар билан инсоний муноса- бат ўрнатмаслиги, ходимларнинг индивидуал қобилияти ва фази- латларини инобатга олмаслиги сабабли ҳам юз бериши кузатилади. Агар ички ишлар идоралари жамоаларидаги зиддиятли ҳолат- ларни бир тизимга соладиган бўлсак, қуйидаги кўринишни олади: Download 1.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling