Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


Ички ишлар идоралари раҳбар ходимлар ўртасида зиддият-


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

Ички ишлар идоралари раҳбар ходимлар ўртасида зиддият-
ларнинг юзага келиш сабаблари ва уларнинг олдини олиш. 
Зиддиятни юзага келтирувчи сабаблар нима? Олима В. В. Венде-
рованинг фикрича, жамоатчилик фаолиятида зиддият юзага кели-
шининг сабаблари объектив ва субъектив бўлади. 
Объектив сабабларга ишни ташкил қилишдаги, норматив ҳуж-
жатлардаги камчиликлар, хизматдаги (ишдаги) қийин шароитлар, 
қарашларнинг бир-бирига тўғри келмаслиги киради. 
Субъектив сабабларга қуйидагилар тааллуқли: раҳбар билан 
ходим ўртасидаги ўзаро муносабатнинг ўзига хослиги, томонлар-
нинг маданият даражаси пастлиги, тарбиясининг етишмаслиги, 
томонларнинг характеридаги камчиликлар, ўзига юқори баҳо бе-
риши, психологик жиҳатдан характерининг бир-бирига тўғри кел-
маслиги, жамоанинг ўзига хос томонлари улар ўртасидаги ўзаро 
боғлиқликдаги психологик шароитларнинг ноқулайлиги, салбий 
кўринишга эга бўлган кичик гуруҳлар. Бундан ташқари: 
1) раҳбарнинг бошқаришдаги шахсий камчиликлари, айниқса 
орган жамоасида иш тақсимлашда, моддий ва маънавий рағбатлан-
тиришдаги тенгсизликлар; 
2) бошқарув тизимидаги камчиликлар, айниқса ходимларни 
мутахассислигига 
қараб 
ишга 
жойлаштирмаслик 
жиҳатдан 
жамоадаги психологик муҳитнинг бузилишига сабаб бўлади; 
3) жамоа ходимлари (гуруҳлари) орасидаги келишмовчиликлар. 
Зиддият раҳбар билан ходим ўртасида, шунингдек ходимлар 
ўртасида чиқиши мумкин. Зиддиятни келтириб чиқарадиган ва 
орган ходимлари аралашиши шарт бўлган ҳолатларга шахснинг 


125 
жиноятга алоқадорлиги, қонунга хилофлик, жиноят содир қилиш 
билан боғлиқлик кабилар тааллуқли. 
Ушбу зиддиятларнинг сабаблари сифатида қуйидагиларни кўр-
сатиш мумкин: 
1) жиноятчиларнинг ахлоқидаги салбий хислатлар ва унинг сал-
бий хусусиятлари;
2) айбланувчи шахси психологиясининг ўзига хослиги; 
3) жабрланувчи ва гумон қилинувчи ахлоқининг ўзига хослиги, 
характерларнинг, одатлар ва қизиқишларнинг психологик жиҳатдан 
бир-бирига тўғри келмаслиги.
Ички ишлар идоралари раҳбарлари ва ходимлари ўртасидаги 
зиддиятлар босқичлардан ўтади: 
а) манфаатлар, қадриятлар, нормалардаги зиддиятларнинг аниқ-
ланиши; 
б) зиддият иштирокчиларининг ўз манфаатларини англаб етиш-
лари; 
в) зиддиятнинг ҳаракатга келиши; 
г) зиддиятни ҳал этиш босқичи. 
Ички ишлар идораларида раҳбар билан ходимлар ўртасидаги 
зиддиятлар қуйидаги белгиларига кўра ажратилади. Тўқнашиш 
даражаси ва шаклига кўра зиддиятлар очиқ (мунозара-тортишув, 
жанжал ва бошқалар) ҳамда ёпиқ турдаги (асл мақсадларни яши-
риб, зимдан таъсир ўтказиш); тасодифий пайдо бўлиб қолувчи ва 
олдиндан режалаштирилган низоларга ажратилади. Бундай низо-
ларга оддийгина қўзғалиб бўлмайди, чунки улар маълум қонуният-
га асосланади.
Ички ишлар идораларида зиддиятлар коммуникатив жиҳатдан 
йўналганлиги ҳамда бир-бирига боғлиқ ёки тобелигига қараб гори-
зонтал ва вертикал низоларга ажратилади. Раҳбар ходимларга бўй-
суниш ва бўйсунмаслик муносабатига мувофиқ зиддиятлар аралаш 
турда бўлиши ҳам мумкин. Асосий эътиборни кўпроқ вертикал ни-
зога қаратамиз («юқоридан қуйига ёки қуйидан юқорига»). Низола-
шувчи томонлар ўртасида анча тафовутлар ва тенгсизлик ҳукмрон-
лик қилади (масалан, раҳбар билан ходим, иш берувчи билан иш-
чи). Бу ҳолатларда уларнинг имкониятлари бир хил бўлмайди. 
Вилоят ва республика даражасидаги низолар ажратилади. Одат-
да бундай низолар бўлим ва бошқармадаги етишмовчиликлар ту-


126 
файли, фикр ва қарашлар ўртасидаги зиддиятлар, хавфсизлик, меҳ-
нат шароитлари туфайли вужудга келиши кузатилади. 
Психолог олим И.А. Кох жамоа ичидаги зиддиятларни ажратиб, 
уларнинг турларини «вертикал», «горизонтал», «тўғри чизиқли», 
«ролли» зиддиятларга бўлиб тавсифлаган
1

«Вертикал» зиддият жамоани бошқариш даражалари ўртасида-
ги низо ҳисобланади. Унинг вужудга келиши ва ҳал этилиши таш-
килий тузилмага вертикал алоқада бўлган мақсад, коммуникация, 
маданият ва бошқалар билан боғлиқ. 
«Горизонтал» зиддият жамоа аъзоларининг мавқеи бўйича 
тафовутланиши ва мақсадларидаги низолашувни англатади. 
«Тўғри чизиқли» зиддият билиш ёки ҳиссий характерга эга. 
Уни ҳал этишга раҳбар билан мутахассис ходимлар ўртасида тўғри 
муносабатларни таъминлаш орқали эришилади. 
«Ролли» зиддиятлар ходимларнинг белгиланган ролни бажари-
ши жараёнида унинг ўзига номутаносиблигини идрок қилган ҳол-
ларда юз беради. Бу низонинг асосида белгиланган ролни икки хил 
мазмунда идрок этиш ётади. 
Зиддиятлар ҳал этилиш ва бошқарилиш усулига кўра, ён бер-
маслик ва тан олмаслик оқибатида юзага келади ва бу антагонис-
тик зиддиятлар ҳамда манфаат, мақсад, қарашларни яқинлашти-
риш, фикрлар хилма-хиллигини бартараф этиш мақсадида йўл қў-
йиладиган муросасизликка бўлинади. 
Ички ишлар идораларида зиддиятларни бундай турларга ажра-
тиш шартли бўлиб, уларнинг бўлиниши ўртасида чегара мавжуд 
эмас, аммо амалиётда низолар ташкилий, вертикал, шахслараро, 
горизонтал, очиқ, гуруҳлараро ва бошқаларга бўлинади. 
Бундан ташқари, олим М. Дойч зиддиятни олтита турга бўлади 
ва раҳбар ходимлар учун унинг методологияси, шунингдек амалий 
роли ҳам муҳим эканлигини қайд этади. Улар қуйидагилардир: 
1) ҳақиқий зиддият; 
2) тасодифий зиддият; 
3) билмай аралашиб қолган зиддият; 
4) нотўғри талқин қилиш оқибатидаги зиддият; 
5) ёпиқ характерга эга бўлган зиддият; 
6) ёлғон характердаги зиддият. 
1
Кох И.А. Конфликты и их регулирование. – Екатеринбург, 1997. 


127 
Шундай қилиб, ички ишлар идораларида раҳбарлик лавозимида 
фаолият кўрсатаётган раҳбар ходимлар жамоасида зиддиятли муам-
моларни бартараф этиш ҳамда низо ва зиддиятнинг келиб чиқиш 
сабабини ўз вақтида аниқлаш ва зудликда бартараф этиш талаб эти-
лади. Раҳбар ходим ўз қўл остида хизмат олиб бораётган ходимлар 
билан зиддиятнинг келиб чиқишига иложи борича йўл қўймаслиги 
лозим. Бунинг учун раҳбарлик масъулиятини вақтида ҳис этиши ва 
объектив, яъни адолат қоидалари асосида фаолият олиб бориши 
талаб этилади. 
Ички ишлар идоралари жамоасининг муваффақиятли натижа-
ларга эришиши раҳбарият ва ходимлар фаолиятини тўғри бошқа-
риш асосида жамоада соғлом маънавий-ахлоқий муҳит яратишни 
тақозо этади. 
Бироқ ички ишлар идораларидаги жамоаларда раҳбар ижтимо-
ий-психологик муҳитнинг яхшиланишига масъул ва мажбур сана-
лади. Фақат шундай шароитдагина қўйилган муаммоларнинг мақ-
садга мувофиқ ҳал бўлиши, топшириқларнинг ўз вақтида бажари-
лиши ва шахснинг шаклланиш ҳолати меъёрида кечиши таъмин-
ланади. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling