Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

Зиддият 
турлари 
Зиддиятнинг сабаблари 
Зиддият 
иштирок- 
чилари 
Зиддиятнинг 
оқибати 
Шахснинг 
ички зид-
диятлари 
Топшириқларнинг кўпа-
йиб кетиши, ортиқча ру-
ҳий чарчоқ, тақдирлаш 
ва жазолаш ўртасида 
мувозанатнинг таъмин-
ланмаганлиги 
Ходимнинг 
ўзи 
Руҳий зўриқиш, фа-
олликнинг сусайиши, 
жазавага тушиш, 
тажовузкорликнинг 
ортиши, муомала 
меъёрларининг 
йўқолиши 
Гуруҳ 
ичидаги ва 
шахслараро 
зиддиятлар 
Жамоадаги ходимлар-
нинг қизиқиш ва ман-
фаатлари ўртасидаги 
зиддиятлар, қобилият ва 
фаолият натижасига 
кўра баҳоланмаслик, 
рағбатлантиришнинг 
етарли эмаслиги, ходим-
лар шахсий фазилат-
ларининг ўзаро мос 
келмаслиги ва бошқалар 
Жамодаги 
бошлиқ билан 
ходимлар, хо-
дим билан хо-
дим, бошлиқ 
билан бошлиқ 
ўртасида 
Жамоада жипслик, 
ҳамкорликнинг, 
масъулиятнинг 
йўқолиши, шахсий 
адоватнинг ортиши 
ва бошқалар 


131 
Гуруҳлараро 
зиддият 
Жамоада гуруҳлар пайдо 
бўлиши, тарафкашлик, 
маҳаллийчилик, этник 
жиҳатдан тафовутла-
нишнинг кучайиши 
Жамоа 
ичидаги 
гуруҳлар 
Кескин ва сиёсий тус 
олиши, жамоанинг 
бўлиниб кетиши ва 
ходимлар ўртасида 
жамоавий адоват-
нинг келиб чиқиши 
Ички ишлар идоралари жамоаларидаги зиддиятларни бартараф 
этиш учун психологик билимларнинг ўрнини тўғри белгилаш 
лозим. 
Бу хусусида айрим тавсияларни келтириб ўтамиз. 
Гуруҳ ичидаги ва гуруҳлараро муносабатларда зиддиятларни 
бартараф этиш, барқарор муҳитни яратиш низоларнинг олди олини-
шига имкон беради. Бунинг учун жамоа бошлиғи қуйидаги ҳолат-
ларни инобатга олиши мақсадга мувофиқ: 
– ходимларни тўғри танлаш ва жой-жойига қўйиш; 
– меҳнатни аниқ ташкил қилиш; 
– бошлиқ билан ходимлар ўртасидаги ўзаро муносабат ва улар-
нинг ҳар бирига хос психологик хусусиятларни фарқлай олиш; 
– жамоа ҳар бир аъзосининг бурч ва мажбуриятларини яхши 
билиш; 
– ишда қатъий интизом ўрнатиш; 
– ҳар хил салбий психологик ҳодисаларнинг (миш-миш, ғийбат, 
кабиларнинг) тарқалишига йўл қўймаслик. 
1. Ҳар қандай касбий фаолиятнинг ўзига хос томони кундалик 
муомала жараёнидан иборат. Ички ишлар идоралари ходимлари 
ўртасидаги муносабатлар анча расмий кўринишга эга бўлган боис 
низоли вазиятларга имконият яратилиши ҳамда шарт-шароитнинг 
намоён бўлиши қийинроқ кечади. 
Берилган буйруқни бажариш, бошлиқ билан бўладиган низоли 
муносабатларга, уни ҳал этишга тайёр туриш анча қийинчиликлар 
туғдиради. Ички ишлар идоралари ходимлари ўртасидаги муноса-
бат расмий ҳамда шахсий бўлади, фуқаролар билан ҳамкорликда 
ишлаш ҳуқуқий муносабатларга асосланади. Раҳбар билан ходим 
ўртасидаги муносабатлар ўзаро ҳурматга асосланса, мақсадга 
мувофиқ бўлади. 
2.Бошлиқ – ходим, ходим – бошлиқ, ходим – ходим муносабат-
ларини тўғри йўлга қўйиш низоли ҳолатларнинг олдини олиш ва 
бартараф этишнинг асосий шартларидан биридир. Бу эса муомала 


132 
иштирокчиларидан шахслар билан муомалага киришиш малакаси-
ни талаб этади. 
3.Ички ишлар идоралари жамоасидаги бошлиқнинг индивидуал 
хусусиятларини ўрганиш, унинг кечинмалари ва қобилиятларини 
баҳолай олиш талаб этилади. 
Асосан зиддиятлар бошлиқнинг жамоа аъзолари билан низолар-
га киришишига сабаб бўлиб қолмоқда. 
Раҳбар ходимнинг ходимлар билан муомалага киришишини 
таъминлашда қуйидаги принципларни босқичма-босқич амалга 
ошириш зарур бўлади: 
1) психологик тўсиқларни бартараф этиш; 
2) умумий қизиқиш ва манфаатларни топиш; 
3) муомала қоидаларига риоя қилиш; 
4) муомала учун хавфли бўлган омилларни ажрата олиш; 
5) ҳамсуҳбатга мослашиш ва у билан психологик алоқа ўрна-
тиш. 
Ушбу принциплардан фойдаланиш ва босқичларга амал қилиш 
ҳамсуҳбатларга таъсир кўрсатиш ва низоларга шароит туғдирмас-
ликнинг энг яхши воситасига айланади. 
Зиддиятларни ҳал қилиш услубларидан тўғри фойдалана олмас-
лик ички ишлар амалиётига ўз таъсирини кўрсатади. Умуман, зид-
диятнинг олдини олишда раҳбар ходимнинг роли катта; раҳбар аса-
бийлашмаслиги лозим, бошқача айтганда, зиддиятни ҳал қилишда 
сабр-тоқат керак.
Зиддиятлар касбий ва шахсий бўлади. 
Зиддиятни ҳал қилишнинг педагогик (ижобий) ва маъмурий 
(салбий) йўли мавжуд. Биринчиси ходимларнинг яхши ва самарали 
фаолият олиб боришлари учун шароит яратади, иккинчисида зид-
дият чиқарувчи шахслардан бири жазоланади. Зиддиятда педаго-
гик-психологик таъсир этишнинг асосий усулларидан бири ишон-
тириш усулидир. Зиддиятнинг барча турлари жамоа фаолиятига 
салбий таъсир кўрсатади, чунки унинг сабабларини аниқлаш, уни 
ҳал қилиш йўлларини излаш, айбдорларни жазолаш – буларнинг 
ҳаммаси руҳий зўриқишни талаб қилади. Умуман олганда, маъму-
рий жазолаш чораси бошқа иложи қолмаган ҳоллардагина қўлла-
ниши керак. 
Зиддиятни ҳал қилишнинг бундан бошқа қуйидаги усуллари 
мавжуд: 


133 
1) зиддиятни умуман йўқ қилиш йўллари (ходимни ишдан 
бўшатиш, бир ишдан иккинчисига ишга ўтказиш); 
2) зиддиятли вазиятларда иштирокчилардан бири ютади, иккин-
чиси ютқазади, ютқазган шахс, иккинчи бир шахсни тан олади) ик-
кала томон ҳам бир-бирига пичинг қилмайди; 
3) зиддиятда томонлардан бири иккинчисига йўл беради; 
4) зиддиятда «трансформация» бўлади, бунда биринчи зиддият 
бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтади; 
5) зиддиятли вазиятнинг ўз-ўзидан аста-секин йўқолиб бориши, 
эскириши; 
6) зиддиятдаги томонлардан бири иккинчи тарафнинг талабини 
қондиради; 
7) зиддиятни сабаблари ва уни келтириб чиқарган шароитларни 
йўқотиш; 
8) томонларнинг ижобий жиҳатларини бир-бирларига кўрсатиш 
ва қўшимча ижобий хабарлар бериш орқали уларни яраштириб қў-
йиш). 
Зиддиятни ҳал қилиш – қийин психологик муаммо. Лекин зид-
диятни келтириб чиқарган томонларнинг иккаласи ҳам ўзларича 
ҳақ бўладилар (айниқса кульминация нуқтасига чиққанида). 
Раҳбар ходимларга зиддиятнинг олдини олиш ва уни ҳал қили-
да қуйидагилар тавсия қилинади: 
– зиддият, аввало, мавжуд шароитлардан келиб чиқиб, тўғри 
баҳоланиши лозим; 
– зиддиятнинг келиб чиқишига шароит яратмаслик керак; 
– зиддиятнинг объектив сабабини аниқлаш, кульминациясида 
шахслар ўзаро келишувга эришишлари зарур; 
– зиддиятнинг субъектив сабабларини аниқлаш муҳим; 
– раҳбар зиддиятнинг йўналишини аниқлаш даркор; 
– зиддият тарафларининг фикри ва дардини эшитиш, шошлинч 
хулоса чиқариб қўймаслик, асосий диққатни зиддият предметига 
қаратиш керак; 
– зиддият юзага келганидан кейин, шахснинг шаънига айтиган 
сўзларни диққат билан эшитиш зарур. Стресс ҳолатида, аффект 
ҳолатида руҳий зўриқиш жараёни кульминация даври ҳисобланади. 
Қўполлик, дағаллик – буларнинг ҳаммаси зиддиятни кучайтиради; 
– зиддиятни ҳал қилишда энг мақбул йўлни излаш лозим. 


134 
Юқорида баён этилганлардан келиб чиққан ҳолда баъзи хулс-
ларни чиқаришимиз ишимиз мақсадга мувофиқдир. 
1. Зиддият ва низо психологик нуқтаи назардан қийин назарий 
ва амалий муаммодир. 
2. Низо ва зиддият ижтимоий-психологик нуқтаи назардан 
иккига бўлинади: қарама-қаршилик ва қарама-қарши курашлар. 
3. Зиддият ўз тузилиши ва динамикасига эга. 
4. Низони келтириб чиқарадиган объектив ва субъектив сабалар 
мавжуд. 
5. Низо ва зиддиятни ҳал қилишда ва бартараф этиш жараёнида 
асосан педагогик ва маъмурий усуллар қўлланилади. 
Бугунги кунда ички ишлар идоралари фаолиятида раҳбарларни 
қўл остидагилар билан ўзаро муносабатларда низоларнинг олдини 
олишнинг психологик асослари ҳақидаги билимлар билан қуролла-
тириш муҳим, чунки носоғлом муҳит касбий фаолиятга салбий та-
сир кўрсатади. 
Ички ишлар идоралари фаолиятида низоларнинг олдини олиш 
барча бўлинмаларда, айниқса раҳбар ходимлар фаолиятида муҳим 
ўрин тутишини ва ҳақиқатни тиклаш олий мақсад эканлигини ми-
соллар билан исботлашга ҳаракат қилиш зарур. 
Ҳозирги кунда ички ишлар идоралари фаолиятида зиддиятли 
вазиятларни ижобий бартараф этиш жамоадаги психологик муҳит-
ни яхшилашга йўналтирилган, ҳамкорликда ишлаш самарадорли-
гини таъминлашга қаратилгандир. 
Жамоавий шароитда муваффақиятли натижаларга эришиш раҳ-
барият ва ходимларнинг фаолиятини тўғри бошқариш асосида жа-
моадаги маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилашни тақозо этмоқда. 
Бироқ ички ишлар идоралари жамоаларидаги ҳар бир раҳбар ходим 
ижтимоий-психологик муҳитни яхшилашга масъул ва мажбур. 
Фақат шундай шароитдагина қўйилган муаммоларнинг мақсадга 
мувофиқ, топшириқларнинг ўз вақтида бажарилиши ҳамда шахс-
нинг нормал шаклланиши таъминланади. 
Низо ва зиддият муаммоси нафақат психологияда, балки суд 
психологияси, ахлоқ тузатиш психологияси, ички ишлар идоралари 
бошқарув психологияси, фалсафа, педагогика, жиноятларнинг ол-
дини олиш фанлари билан ҳамкорликда ўрганилади. 


135 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling