Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


-§. Ички ишлар идоралари бошқарув


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

2-§. Ички ишлар идоралари бошқарув 
фаолиятининг блок тизими
Ички ишлар идораларида бошқарув фаолиятининг асосий ин-
тегратив блокларини қуйидаги блок-схема орқали кўриш мумкин: 
1) рағбатлантириш; 2) мотивация; 3) режалаштириш; 4) амалга 
ошириш; 5) назорат қилиш. 
Мазкур блок-схеманинг алоҳида таркибий қисмлари фаолият-
нинг асосий элементларига боғлиқ бўлади. Масалан, ташқи шаро-
итлар – рағбатлантириш, ички шароитлар – мотивация ва режалаш-
тириш. 
Раҳбар ходим фаолиятининг хусусияти, уни амалга ошириш ва 
назорат қилиш жиҳатлари юқорида қайд этилган блок-схема унсур-
ларининг жойлашиш тартиби режалаштирилган ишларни амалга 
оширишнинг умумий кетма-кетлигига риоя этишларини талаб эта-
ди. Масалан, рағбатлантиришдан назорат қилиш жараёнигача ёки, 
аксинча назорат қилишдан рағбатлантириш жараёнигача. 
Юқорида қайд этилган блок-схеманинг асосий таркибий қисм-
ларини кўриб чиқамиз. 
1. Ички ишлар раҳбар ходимларининг фаолиятидан келиб чи-
қиб рағбатлантириш блок-схемаси раҳбар ходимдан у ёки бу фао-
лиятни таҳлил қилишни талаб этади. Бунга муайян вазиятда ходим-
ларга қўйиладиган ижтимоий талабларнинг тизимини ҳам киритиш 
мақсадга мувофиқдир. Раҳбар ходимларни маънавий ва моддий 
рағбатлантириш юқори лавозимдаги раҳбарнинг қуйи лавозимдаги 
раҳбарни тўғри тушуниши, унинг раҳбарлик маҳоратини ҳурмат 
қилиши ва раҳбар сифатида қабул қилишини билдиради. 
Моддий ва маънавий рағбатлантириш биринчи ўринни эгаллай-
ди. Зеро, ходим фаолиятида ҳар қандай ички ишлар идоралари раҳ-
барининг фаолияти охир-оқибатда фаолиятнинг ташқи шарт-шаро-
итларига бевосита боғлиқ бўлади. Бундан ташқари, рағбатланти-
риш шахсдаги деярли барча руҳий жараёнлар, психологик ҳолат ва 
хусусиятлар (инсондаги ҳиссиёт, ирода, эҳтиёж, қобилият ва бош-
қалар) нинг очилишига олиб келади. 


140 
2. Ички ишлар идоралари раҳбар ходимларининг мотивацияси 
улар фаолиятининг ички хусусиятларини акс эттиради. Бунда раҳ-
барларнинг хизмат фаолиятидаги истиқболли режалари, хоҳиш-
истаклари, эҳтиёжлари, одатлари, энг муҳими, мотивлари алоҳида 
аҳамият касб этади. Мазкур муаммо бўйича амалиётнинг кўрсати-
шича, раҳбарлар фаолиятида рағбатлантириш ва мотивациянинг 
ўзаро ва чамбарчас боғлиқлиги кўринади. Ички ишлар идоралари 
раҳбар ва ходимларининг ижтимоий эҳтиёжларини тўғри англаши 
уларнинг фаолиятида, чунончи, ҳуқуқ-тартибот фаолиятида касбий 
меҳнатнинг юқори кўрсаткичларига эришишларига имкон беради. 
3. Ички ишлар идоралари раҳбар ходимларининг фаолиятини 
режалаштириш блок-схемаси. Режалаштириш раҳбарлар меҳнати-
нинг мақсад, восита ва усулларини аниқлаш борасидаги ҳаракатла-
рини акс эттиради. Бунда асосан тафаккур ва англаш жараёнларига 
психологик таъсир этилади. Раҳбар ҳаракатларининг аниқ, узвий, 
тежамкор ва самарали режасини тузиш аввалги тажрибадан иложи 
борича тўлиқ фойдаланиш ҳамда раҳбарнинг ижобий қобилиятла-
рини ишга солишни талаб қилади. 
Шу билан бирга, фаолиятнинг ҳаддан ташқари қатъий режа-
лаштирилиши раҳбарнинг интеллектуал қобилиятларини сусайти-
ради. Психологик тадқиқотларнинг кўрсатишича интеллектуал жи-
ҳатдан нотўғри ташкил қилинган меҳнатни ходимлар умуман ўзига 
қизиқарсиз меҳнат фаолияти сифатида қабул қиладилар. Бундай 
меҳнат ходимларни ўзига тортиши учун маълум «компенсаторлар» 
бўлиши талаб этилади. 
Юқорида қайд этилган блок-схемалар ичида ички ишлар идора-
лари бошқарувида структуравий-психологик режалаштириш марка-
зий ўрин тутади, деган хулосага келиш мумкин. 
4. Фаолиятнинг режаларини амалга ошириш блок-схемаси – ич-
ки ишлар идоралари фаолиятида асосий элемент бўлиб, ҳар қандай 
меҳнат жараёни охир-оқибатда муайян мақсадни рўёбга чиқаришга 
қаратилган бўлади. Психологик жиҳатдан раҳбар ходимларнинг 
иродаси, уларнинг диққати, ўзига хос ҳиссиётлари, онги, раҳбарлик 
қобилиятлари ҳамда раҳбарларнинг билими ва кўникмаларига таъ-
сир кўрсатилади. 
Раҳбар ходимлар режаларининг амалга оширилиши барча 
функционал жараёнларнинг фаоллашувига олиб келади. 


141 
5. Назорат қилиш. Ички ишлар идораларининг раҳбарлари ўз 
қўл остида фаолият олиб бораётган ходимларнинг устидан назо-
ратни юқори савияда, талаб даражасида олиб боришлари керак. 
Бунда назорат жараёнида олинган натижалар келажакда олина-
диган натижалар билан таққосланиши лозим. Мазкур ҳаракатлар, 
аввало, ички ишлар идоралари раҳбаридан мантиқий фикрлаш 
талаб этади. Масалан, ички ишлар идоралари раҳбар ходимлари 
бошқа ходимлар бажарган ишларни текшириш, таҳлил қилиш 
ҳамда таснифлаш орқали уларни назорат қиладилар. 
Раҳбарнинг мавжуд вазиятда назорат ҳаракатларини амалга 
ошириши фаолият давомида унинг эҳтиёжига айланиши мумкин. 
Ходимнинг ўзини ўзи назорат қилиш одатларининг шаклланти-
рилиши фаолиятнинг сифат даражасига ўз таъсирини кўрсатади. 
Шундай қилиб, психологик нуқтаи назардан, фаолиятнинг ин-
тегратив блок-схемаси муайян жиҳатдан унинг функционал тавси-
фига мос келади. Шу билан бирга, фаолиятни таҳлил қилишнинг 
интегратив ва функционал даражаси ўз-ўзидан келиб чиқмайди. 
Буни ички ишлар идораларининг раҳбарлари билишлари ҳамда 
амалиёт жараёнида қўллай олишлари талаб этилади. 
Интегратив даража – фаолиятнинг узвийлигини тасвирлашдан, 
функционал даража эса ҳар қандай фаолиятнинг умумий механизм-
ларини аниқлашдан иборатдир. 
Ички ишлар идоралари раҳбарларига блок-схема уларнинг фао-
лиятидаги оптимал ривожланган ва салбий бўғинларни ажратишида 
ёрдам беради. Масалан, ички ишлар бўлим ва бўлинмаларида ин-
тегратив жиҳат асосан ҳеч қандай қийинчилик юзага келтирмайди, 
чунки ходимлар билан суҳбатлашиш жараёнида уларнинг ходим 
сифатида кучли ёки кучсизроқ томонларини аниқлашга имкон 
беради. 
Функционал жиҳатларни таҳлил қилиш натижаси шуни кўрса-
тадики, амалиёт жараёнида улар алоҳида қийинчилик ва психоло-
гик тўсиқларни юзага келтиради. Зеро, у интегратив блокнинг оп-
тимал ишини таъминлайди. Фақат муайян психологик таҳлил раҳ-
барлар диққатининг бўлинишини, номақбул мотивация, фаолияти-
даги камчиликларнинг олдини олади, раҳбарлар онгининг ўзгари-
шига, тафаккурининг кенглигига замин яратади. 
Статик фаоллаштириш принципи раҳбар ва ходимларнинг ҳар 
қандай ҳаракатларини таҳлил қилишга имкон беради. 


142 
Ички ишлар идоралари раҳбари учун юқорида қайд этилган 
фикрлар ва тадбирлар раҳбар ходимнинг ўз меҳнатига янги шижоат 
билан қарашини таъминлайдиган психологик ҳолатлардир. Бу эса 
раҳбар ходимни янги йўллар излаб ютуқ сари интилишини тақозо 
этади, раҳбар ходимга хизмат фаолиятида барча жабҳалар бўйича 
фаол бўлиши учун масъулият юклайди, меҳнатга оид мотивацияга 
янгилик олиб киради ҳамда фаолиятимизга бўлган муносабатимиз-
ни яхши томонга ўзгартиришимиз учун янги имкониятлар беради. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling