Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc
Раҳбарнинг муҳитга мослашиши
Download 1.38 Mb. Pdf ko'rish
|
Ichki ishlar psixologiyasi
Раҳбарнинг муҳитга мослашиши. Бунда мослашувнинг касб
билан боғлиқ жиҳатлари бошлиқ ва ходимдан бажариладиган ишга қўйиладиган талабларни ўзлаштиришни талаб қилади. Бу хил мос- лашувда объектив ва субъектив омиллар мавжуд бўлиб, касбий мослашувнинг объектив омиллари сифатида раҳбар ва ходимлар- нинг махсус маълумоти, малакаси ва тажрибасини санаб ўтиш мумкин. Субъектив омиллар қаторига эса раҳбар ва ходимларнинг 144 касбга бўлган муносабатлари, янги иш жойидан кутаётган натижа ва умидларини киритиш лозим бўлади. Бундан ташқари, раҳбар ходимлар фаолиятининг кетма-кетли- гида меҳнатга мослашувнинг психофизиологик жиҳатларига, тиб- бий-гигиеник томонларига, ижтимоий-психологик мослашувларига ҳам эътибор қаратиш лозим. Ички ишлар идоралари раҳбар ходимлар фаолиятининг кетма- кетлигида адаптация жараёни босқичлари ҳам муҳим ўрин тутади. Бунда раҳбар ходимнинг янги меҳнат шароитига мослашишига кўмаклашиши, шунингдек, янги ходимнинг тайёргарлик даражаси- ни аниқлаши, касбий соҳадан ташқари ходимда мулоқотга мойил- лик даражасининг юқорилиги ички ишлар идоралари ходимлари жамоасига тезда мослашиб кетишини таъминлаш учун асос бўлади. Раҳбар ходимлар фаолиятининг кетма-кетлигида мўлжал олиш- нинг ўзига хос томонлари мавжуд. Бунда раҳбар ходимни у бажа- риши лозим бўлган вазифалар, мажбуриятлар билан таништириши лозим. Бунда адаптацияни амалга ошириш учун янги ходимни янги лавозимга ва жамоада мавжуд шахслараро муносабатлар тизимига мослаштириш зарур. Раҳбар ходимнинг эришаётган муваффақият- лари ҳақида маълумотлар йиғиб боради ва фаолияти юзасидан унга зарурий тавсиялар берилади. Раҳбар ходимлар фаолиятида маълум бир вақтдан кейин мосла- шув жараёни тугайди ва раҳбар ўз фаолиятини давом эттираверади. Бунда раҳбар меҳнат фаолияти йўналишида юзага келаётган қийин- чиликларни енгиб ўтиш кучига эга бўлади. Раҳбарнинг зиммасига юклатиладиган асосий вазифалардан би- ри ходимларнинг касбий малакасини ошириш, уларга янги педаго- гик-психологик технологиялар ва ишни ташкил этиш усулларини ўргатишдан иборат. Юқорида таъкидлаб ўтилган ички ишлар идоралари раҳбари бошқарув фаолиятининг кетма-кетлиги жараёнида бошқарув кадр- ларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш соҳасида қўлланиши, раҳбарларнинг олдида турган вазифа ва меҳнат соҳа- ларини ҳисобга олишлари, хизмат фаолиятида муаммоли вазият- ларни яхши тушунишлари ҳамда уларни ўз вақтида бартараф этишлари, масалани ҳар томонлама ва ўринли таҳлил қилишлари талаб этилади. 145 Ички ишлар идоралари раҳбарининг бошқарув фаолияти жараё- нида фаолиятни такомиллаштиришга қаратилган истиқболли режа- лар, дастурлар жорий этилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Раҳбарлик лавозимларига захиралар яратиш, раҳбар ўринларига номзодларни тайёрлаш ҳам ички ишлар идоралари раҳбар ходим- лари олдида турган долзарб масалалардир. Шунингдек, раҳбарнинг ўз ходимлари касбий маҳоратини шакллантириши, жамоадаги му- ҳитни барқарорлаштириши ҳамда бошқарув малакаларини ривож- лантириши ички ишлар идоралари фаолиятидаги муҳим йўналиш- лардир. Ҳар қандай раҳбарлик фаолияти инсонга муайян талаблар қўя- ди ҳамда унинг шахси ва бутун турмуш тарзида ўзига хос из қол- диради. Ички ишлар идоралари раҳбарлари касбий фаолият самара- дорлигини белгилаб берувчи қандай шахсий хислатларга эга бўли- ши лозимлигини аниқлаш учун ушбу фаолиятнинг ўзини психоло- гик жиҳатдан таҳлил қилиш, унинг ўзига хос жиҳатларини аниқ- лаш, таркибий тузилишини очиб бериш талаб этилади. Шу боис хизмат фаолиятида иш юзасидан ўзаро муносабатга киришувчи ходимлар, маълум маънода, меъёр доирасида ҳаракат қилишади. Жамият учун аҳамиятли бўлган меҳнат муносабати одатда қонун орқали мустаҳкамланади. Ўзаро муносабатларнинг турли меъёрий жиҳатлари ички ишлар идораларининг турли бўлим ва бўлинма- ларида, соҳаларида, тармоқларида, алоҳида раҳбар ходим даража- сида ўз хусусиятига эга. Ички ишлар идоралари раҳбарларига шундай меъёрий ҳужжатларни билиш, уларни амалда қўллай олиш, улар асосида мустақил режалар ишлаб чиқиш, уларни ходимлар ўртасида оммавийлаштириш, қўл остидаги ходимларга уларни тушунтириш мажбурияти юкланади. Download 1.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling