Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc
Download 1.38 Mb. Pdf ko'rish
|
Ichki ishlar psixologiyasi
Бевосита таъсир этиш ижобий ёки салбий бўлиши, яъни сал-
бийлик ёки ижобийлик руҳини юзага келтириши мумкин. Билвосита таъсир этиш – сўз орқали эмас, балки ўз саводи, билими, ташқи кўриниши, ҳурмати, салобати, хонасидаги муҳити, стол устидаги турли нарсаларнинг жойлашиши фавқулодда вазият- 158 ларда раҳбарнинг ўзини вазмин тутиши кабилар орқали бўлади. Раҳбарнинг хотиржамлиги у бошқараётган жамоага ишонч бағиш- лашини унутмаслик лозим. Раҳбар аввало ўз сўзининг устидан чиқади, ҳеч бир тартиббу- зарликни жазосиз ёки эътиборсиз қолдирмайди, ўз хатти-ҳаракати билан бошқаларга ўрнак бўлади, қўл остидаги ходимлар билан тортишиб, обрўсини кетказмайди, балки қонун асосида ҳаракат қилади. Раҳбар ходим нафақат ташаббускор бўлиши, балки ўзига ўхша- ган ташаббускорларни қўллаб-қувватлаши ҳам керак. Агар раҳбар ташаббусни қўллаб-қувватламаса, ходим бошқа ташаббус кўрсат- май қўяди, чунки ўзининг бундай ҳаракати самарасиз бўлишини ва ортиқча ташвиш келтиришини билади. Раҳбарнинг ходимга психологик таъсир этиш усулларидан бири маълум вақтга ўз хатти-ҳаракатида чекиниш, яъни ён босиш- дир. Раҳбар фаолияти доимо ғалабалардан иборат эмас, баъзан муваффақиятсизликларга ҳам учраб туради. Бунинг объектив ва субъектив сабаблари мавжуд. Субъектив сабабларга шахсий муно- сабатлардаги келишмовчиликлар, ходимларнинг фикрлаши, дунё- қараши, асосийси, манфаатларидаги зиддиятлар киради. Чекиниш ёки ён босиш ҳоллари раҳбарга баъзи хатти-ҳаракат- ларини эслаш ва қайта ўйлаб кўришга, нималарда хатога йўл қўй- ганлигини таҳлил қилишга мажбур этади. Психологик таъсир этиш усулларидан яна бири – кутиш. Бу усул одатда зиддиятли ҳолларда қўлланилади. Яъни, юзага келган муаммо бўйича маълумотларнинг етарли эмаслиги раҳбарда кутиш ҳолатини келтириб чиқаради. Бундай вазият қўшимча хабарлар ва асосли маълумотлар йиғишга ҳамда, энг асосийси, раҳбарнинг ўз позициясини мустаҳкамлаб олишига ёрдам беради. Баъзан бундай раҳбарнинг хатти-ҳаракатлари раҳбарликдаги ноаниқликларнинг натижаси деб тушунилади. Ички ишлар идоралари раҳбарининг қўл остидаги ходимларга психологик таъсир этишининг қуйидаги турлари мавжуд: 1) шахснинг фазилатларини мақтаб таъсир этиш; 2) шахсга миннатдорчилик билдириш орқали психологик таъ- сир этиш; 3) шахснинг ижобий ахлоқий ва эстетик жиҳатларини бошқаларга ўрнак қилиб кўрсатиш орқали таъсир этиш; 159 4) моддий рағбатлантириш орқали таъсир этиш ва ҳ.к. Умуман олганда, раҳбар шахсларга психологик таъсир этишда суҳбатдошининг фикрини, тўғри ёки нотўғрилигидан қатъи назар, ўз манфаатига тўғри келмагани учунгина инкор этиши ходимда раҳбарга нисбатан салбий муносабатни юзага келтиради. Ундан ташқари, раҳбарнинг ходим билан мулоқот жараёнида нотўғри, асоссиз, яъни амалда ўз исботини топмаган фикрларни билдириши ҳам ходимнинг психологиясига салбий таъсир этади. Раҳбар қўл остидаги ходимнинг руҳиятига психологик таъсир этишида юз ҳаракатлари (мимика) ҳам катта аҳамият касб этади. Масалан, психолог олимлар социологик тадқиқотларининг кўрса- тишича, раҳбар юзидаги мимик хатти-ҳаракатларнинг 70% раҳбар- нинг кайфиятидан далолат беради. Бу унинг кўз қарашлари, юзи, пешонасини тириштиришлари, қўл ҳаракатлари, кўзини олиб қо- чишлари ва бошқа шу каби психологик хатти-ҳаракатларида намо- ён бўлади. Умуман олганда, раҳбар ходим ўзининг салбий хатти-ҳарака- тини ҳимоялашга ҳаракат қилиш орқали қўл остидаги ходимнинг руҳиятига салбий психологик таъсир этади. Бундай вазиятда хо- димда кайфият ёмонлашади, хурсандчилик хислатлари йўқолади. Психологик таъсир этиш жараёнида раҳбарнинг ўринли танқи- ди ўз мевасини беради. Танқид орқали ходимнинг хатти-ҳаракати- даги камчилик ва нуқсонлари тўғриланади, бундай хатоларни так- рорламасликка замин яратилади. Ходимни якка тартибда суҳбат олиб бориш чоғида ҳам, жамоада муҳокама қилиш орқали ҳам тан- қид қилиш мумкин. Танқидни суҳбат асосида олиб бориш алоҳида аҳамиятга эга. Раҳбарнинг ходимларга таъсир этиш усулларидан яна бири – Download 1.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling