Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


Мансабдор шахсдан, далиллар келтириш орқали ишонти


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

Мансабдор шахсдан, далиллар келтириш орқали ишонти-
риш усули. Далиллар келтиришдан мақсад – айтилган фикрларни 
асослаш. Далиллар келтириш орқали муаммога айланиб турган 
кескинлик аста-секин юмшайди, зиддият барҳам топади. 
Далиллар келтириш орқали суҳбатнинг мақсадини асослаш 
мумкин. Суҳбат жараёнида сафсатабозлик, қуруқ гапдан қочиш ке-
рак. Суҳбатдошлар даврасида ўз ўрнини эгаллаш учун кучли далил-
ларни суҳбатнинг бошиданоқ келтириш лозим. Баъзида майда, ар-
зимас нарсалар ҳам ҳал қилувчи роль ўйнаши мумкин. 
Далиллар олдиндан ўйланган, асосланган, энг асосийси, тако-
миллаштириш даражасига етказилган бўлиши керак. Далилларнинг 
мақсадга қаратилиши ўзига хос ижобийликка йўналтирилган бўла-
ди. Далиллар, албатта, суҳбатдошни қизиқтириши керак. Суҳбат-
дошни қизиқтирадиган сўзлар воқеа-ҳодисаларга асосланиши 
лозим. 
Айрим раҳбарлар қўл остидагиларга қандай бўлмасин ўз фик-
рини ўтказишга интиладилар. Бу унчалик тўғри эмас. Ички ишлар 
идоралари фаолиятида хизмат қилаётган раҳбар ва ходимлар асос-
сиз, масалага тааллуқли бўлмаган турли олди-қочди гаплардан қо-
чишлари керак. Раҳбар ўз фикрини қўл остидаги ходимларга етка-
зишда далиллар билан бир қаторда кўргазмали воситалардан ҳам 
самарали фойдаланиши тавсия этилади. 
Раҳбар қўл остидаги ходимларга руҳий таъсир этишда энг 
асосли манбалар ва обрўли, ҳурматли инсонларнинг фикрларига 
суянади. Бунда бирон бир фикр, сўз албатта обрўли инсондан ва 
асосли манбадан олингани қайд этилади. Натижада суҳбатдошнинг 
иккиланиши ва шубҳаланишига ўрин қолмайди. Раҳбар ходим бун-
дай вазиятларда асосан қонунларга, буйруқ ва кўрсатмаларга асос-
ланади. Бундан ташқари, асосли далиллар келтирилади ва улардан 
унумли фойдаланилади. Баъзида обрўли манбалар, бошқа раҳбар-
нинг сўзларидан иқтибослар келтирилади. Бу оддий, ишонарли ва 
ўзига хос таъсир этиш усулидир.
Илмий тадқиқотларнинг натижалари шуни кўрсатадики, қўл 
остидаги ходимлар онгига обрўли манбалардан олинган далиллар 
оддий манбалардан олинган далилларга нисбатан икки баравар 
кучли таъсир этади. Бундай манбаларга Ўзбекистон Республика-


157 
сининг Конституцияси, кодекслар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, 
радио, телевидение, матбуот, ижтимоий фикр кабилар киради. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling