Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

мажбурлаш.
Мажбурлаш – жазолашга яқин турса-да, лекин айнан жазолаш 
дегани эмас. Мажбурлаш усули хизмат фаолиятида учрайдиган 
ҳолат ҳисобланади. Баъзан ишлашни хоҳламайдиган ходимларни 
ишлатиш, қўл остидаги ҳар бир ходимни жамоани, раҳбарни ҳур-
мат қилишга, шунингдек, хизмат вазифаларини юқори даражада ба-
жаришга ундаш учун мажбурлаш усули қўлланилади. Лекин бунда 
шахснинг шаъни, қадр-қиммати, нафсониятига тегмаслик керак. 
Мажбурлаш усули табиатига кўра иродавий қарор қабул қилиш 


160 
бўлиб, баъзи ходимларда меҳнат фаолиятига бўлган муносабатнинг 
жиддийлашувига, масъулиятнинг кучайишига олиб келади.
Жазолаш – рағбатлантириш усулининг акси. Унинг асосий 
мақсади жамоада интизомни мустаҳкамлаш, қилган нотўғри иши-
дан пушаймон қилдиришдир. Айб учун жазолашдан олдин айбли 
ишнинг олдини олишга ҳаракат қилиш, ходимларни хатога олиб 
келиши мумкин бўлган омилларни аниқлаш керак. Мантиқий 
фикрлаш орқали бу мақсадга эришиш мумкин. Хато раҳбарга ҳам, 
ходимларга ҳам моддий ва маънавий зарар етказиши мумкин. Шун-
га қарамай, жазолаш – мақсад эмас, балки ходимларни тўғри йўлга 
солиш, тарбиялаш воситасидир. 
Психологик таъсир этиш усулининг яна бир тури – рағбатлан-
тириш. 
Рағбатлантириш раҳбарнинг қўл остидаги ходимни қилган 
хизматига яраша тақдирлашдир. Бу раҳбарнинг ходимдан мамнун-
лиги, хизматидан қониқиш ҳосил қилишини кўрсатади. Адолатли 
рағбатлантириш ходимнинг ахлоқида ижобийликнинг мавжудли-
гидан далолат беради. Рағбатлантириш асосида ички мотивлар ёта-
ди. Улар ходимни янада яхшироқ меҳнат қилишга ундайди. Рағбат-
лантириш жамоа олдида ходимнинг ҳурматини оширади. Раҳбар 
ходимларни рағбатлантиришда меъёрни билиши керак. Раҳбарнинг 
доимо бир ходимни рағбатлантириши унда худбинликни, ўзига 
бино қўйишни, бошқа ходимларни менсимай қўйишни келтириб 
чиқариши мумкин. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling