Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

Мавзуга оид адабиётлар 
1. Каримов И. А. Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт 
йўли. –Т., 2007. 
2. Каримов И. А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т., 2008. 
3. Каримов И. А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни яна-
да чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концеп-
цияси. – Т., 2010.  
4. Каримов И. А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остона-
сида. – Т., 2011. 


154 
6. Бандурка А.М., Бочарова С.П., Землянская Е.В. Основы психо-
логии управления: Учебник. – Харьков, 1999.
7. Брайт Джим, Джонс Фиоха. Стресс. – СПб., 2003. 
8. Билл Уизерс.  Управление конфликтами. – СПб., 2004. 
12. Йўлдошев М.Назарзода Н. Раҳбарлик психологиясида ахлоқ. 
– Т., 2010. 
14. Платонов Ю.П. Социальная психология поведения. – СПб., 
2006. 
16. Статт Девид. Психология и менеджмент. – М., 2003. 
17. Столяренко Л.Д. Психология управления. – Ростов-на-Дону
2006. 
19. Урбанович А.А. Психология управления: Учеб. пособие. – 
Минск, 2005.
21. Холбеков А., Махмудов И., Равшанов Ф. Замонавий раҳбар: 
Маънавий фазилатлар, психологик қиёфа, касбий маҳорат. – Т., 2008. 
22. Шейнов В.П. Искусство управлять людьми. – М., 2010. 
23. Шерстнёв М. П. Психологическое управление людьми. – М., 
2003. 
24. Ғозиев Э.Ғ., Тошимов Р.Ю. Менежмент психологияси. – Т., 
2001. 


155 
 
XI боб 
ИЧКИ ИШЛАР ИДОРАЛАРИ БОШҚАРУВИДА 
ПСИХОЛОГИК ТАЪСИР ЭТИШ УСУЛЛАРИНИ 
ҚЎЛЛАШ 
1-§. Шахсга психологик таъсир кўрсатиш усулларининг 
умумий тавсифи 
Шахс ва унинг руҳиятига бевосита таъсир этувчи бир қанча 
усуллар мавжудки, улар раҳбар ходим фаолиятида жуда қўл кела-
ди. Масалан, ишонтириш усули инсоннинг онги, сезгиси, иродасига 
таъсир этиш орқали унинг қарашлари, фикрларини ўзгартиришдир. 
Ишонтириш – инсонни бошқариш ва тарбиялашнинг асосий ва уни-
версал усули бўлиб, унинг ақлий фаолиятини жадаллаштиришга қа-
ратилган. Шахсни ишонтириш учун у мақсадга эришиш йўлларини 
онгли равишда танлашига эришиш, бунинг учун объектга таъсир 
қилувчи барча далилларни келтириш зарур. Ишонтириш воситала-
рига графиклар, белгилар, образ, сўз, овоз тембри, мимика, ҳиссий-
иродавий ҳолат, нутқдаги ўзгаришлар, ранг, меҳнатда эришилган 
натижалар, ишонтирмоқчи бўлган шахснинг обрўси ва мавқеи ка-
билар киради. 
Ички ишлар идораларида буйруқ асосий таъсир этиш ва тар-
тибга солиш усули ҳисобланса-да, аммо унинг бажарилиш сифати 
ижрочининг буйруқ берган раҳбарни қанчалик ҳурмат қилишига, 
унга қанчалик ишонишига боғлиқ.
Ишонтириш усулида ахборотнинг сифати алоҳида аҳамиятга 
эга. Ахборотнинг ҳужжатлар, далилларга асослангани бўлиши ай-
ниқса муҳимдир. 
Раҳбар қўл остидаги ходимларга турли маълумотларни (буйруқ-
лар, қонун ости ҳужжатларини) ҳар хил шаклларда доимий равиш-
да етказиб туради. Ички ишлар идоралари жамоасидаги ҳолат, иш 
ва хизматнинг бориши бўйича маъруза қилиш, жамоа олдида буй-
руқни ўқиб эшиттириш ана шулар жумласидандир. 
Ахборотни шахсий таркибга етказишда бир қатор мантиқий, 
психологик, ахлоқий талабларга риоя этилиши лозим. Ахборот кас-
бий фаолият талабларига жавоб бериши, аниқ, мазмунли, қизиқар-


156 
ли, имкон қадар қисқа бўлиши керак. Шунингдек, нохуш хабарлар-
ни жамоага етказишда эҳтиёткорлик талаб қилинади. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling