Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


IX боб  ИЧКИ ИШЛАР ИДОРАЛАРИ РАҲБАРИНИНГ


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

IX боб 
ИЧКИ ИШЛАР ИДОРАЛАРИ РАҲБАРИНИНГ 
БОШҚАРУВ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ 
ПСИХОЛОГИК ТАҲЛИЛИ 
1-§. Фаолиятнинг таркибий-психологик таҳлили 
Ички ишлар идораларида
фаолият олиб бораётган раҳбар хо-
димларнинг ички ишлар идораларини бошқаришнинг ҳуқуқий ва 
психологик таҳлилига оид билимларни мукаммал ўрганиши ҳозир-
ги куннинг долзарб вазифасига айланди. Хизмат фаолиятида касби 
юзасидан ўзаро муносабатга киришувчи ходимлар, маълум маъно-
да, норматив ҳужжатларга асосланади. Ўзаро муносабатларнинг 
меъёрий жиҳатлари ички ишлар идораларининг турли бўлим ва 
бўлинмалари, соҳалари, тармоқлари, алоҳида раҳбар ходимлари 
даражасида ўз ифодасини топади. Ички ишлар идораларининг раҳ-
барларига шундай меъёрий ҳужжатларни билиш, амалда қўллай 
олиш, улар асосида мустақил режалар ишлаб чиқиш, уларни ходим-
лар ўртасида тарғиб қилиш, қўл остидаги ходимларга тушунтириш 
мажбурияти юклатилади. 
Ички ишлар идораларини бошқаришнинг ижтимоий-психоло-
гик жиҳатлари турли соҳаларда турлича намоён бўлади. Уларга 
қисқача тўхталиб ўтамиз. 
Кадрларни жойлаштириш соҳасида. Ички ишлар идоралари-
нинг раҳбар ходимлари бошқарув билан боғлиқ хизматдаги бўш 
ўринларга номзодларни танлаш, кадрларни иш жойига тўғри қў-
йиш, иш жойи ва касбга алоқадор масалаларда ички ишлар идора-
ларида хизмат олиб бораётган ходимларнинг шахсий ва касбий 
хусусиятларини чуқур ва мукаммал ўрганиш вазифаси қўйилади. 
Бу борада раҳбарга катта масъулият юкланади
Ички ишлар идораларида ходимларнинг адаптацияси, яъни 
муҳитга ва шароитга мослашувини бошқариш, раҳбар ходимлар-
нинг ёки қўл остидаги ходимларнинг ўзгарувчан шароитлар ёки 
янги иш жойига мослашишини жамоа ҳаётига қўшилиб кетишини 
назарда тутади. 
Ходимларни мақсад сари етаклаш масаласи ички ишлар идора-
лари жамоаси олдига қўйилган мақсадларга ходимларнинг фаол-
лиги ва иштироки орқали эришишни назарда тутади. 


138 
Ходимларни мотивациялаш. Ички ишлар идоралари ходимлари 
ёш ходимларда касбий фаолиятга, яъни хизмат фаолиятига иштиёқ 
уйғотишлари зарур. Мотивациянинг асосий мазмуни ва моҳияти 
ички ишлар идоралари олдидаги истиқболли мақсадлар ва ходим-
ларнинг манфаатларини уйғунлаштиришдан иборат бўлиб, айнан 
шу масъулиятли вазифа одатда раҳбар зиммасига юклатилади. 
Ички ишлар идораларининг раҳбарларини замонавий талаблар 
асосида ўқитиш бугунги долзарб муаммолардан бири бўлиб, раҳ-
барликнинг бошланишига, касбий маҳоратини оширишга қаратил-
ган асосий фаолият ҳисобланади. Ушбу фикр нафақат касбга оид 
мутахассисликларга, балки раҳбарлик маҳоратини оширишга ҳам 
тегишлидир. 
Ички ишлар идоралари бошқарувида раҳбар ходимлар муҳим 
ва масъулиятли ўрин эгаллайдилар. Ҳар бир раҳбар ички ишлар 
идораларининг ходимларига мос бўлган умумий талабларга тўлиқ 
мувофиқ келиши лозим бўлади. 
Мазкур масалани ўрганиш психологик жиҳатдан раҳбар ходим-
лар фаолиятининг самарадорлигини оширишга таъсир кўрсатади. 
Умуман олганда, шахс фаолиятини қуйидагича таҳлил қилиш 
мақсадга мувофиқ: ташқи шароитлар – ички шароитлар – фаолият 
хусусияти – фаолият натижаси. 
Фаолиятнинг ушбу умумий схемаси даврий хусусиятга эга. Зе-
ро, фаолият натижалари кейинчалик фаолиятни рағбатлантирувчи 
ташқи шароитга айланиб боради. 
Юқорида қайд этилган тўртта психологик омилдан биттаси, 
яъни ички шароит аниқ психологик хусусиятларга эга, қолган 
омиллар эса ўзига хос психологик томонларга эга бўлади. Зеро, 
шахслар ёки ички ишлар идораларида фаолият олиб бораётган 
раҳбарлар фаолиятини таҳлил қилишда бошқарув психологияси 
раҳбарлар руҳияти билан бевосита боғлиқ томонларини ажратиб 
беради. Булар: раҳбарнинг ташқи шароитларни идрок этиши, улар-
нинг ички мотивларини ва ўзларининг фаолият режаларини, уларни 
самарали бажариш усулларини, амалда эришилган натижаларни 
расмийлаштириши, иш юзасидан учраган камчиликларини барта-
раф этиши ва тўғрилаши, кейинги фаолиятни ҳисобга олган ҳолда 
ташқи шароитларни қайта қуриши кабилардир. 
Шундай қилиб, фаолиятнинг умумий схемасидан келиб чиққан 
ҳолда умумийлиги ва структуравий ташкил топганлиги даражасига 


139 
кўра турли хил унсурлар ва ўзаро алоқадорликка ажратиш мумкин. 
Уларнинг баъзилари интегратив, баъзилари эса функционал хусу-
сиятга эга бўлади. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling