Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc
Якка тартибда таъсир этиш
Download 1.38 Mb. Pdf ko'rish
|
Ichki ishlar psixologiyasi
Якка тартибда таъсир этиш. Психологик алоқа ўрнатишнинг
якуний босқичида раҳбар ходим суҳбатдошга индивидуал таъсир этиши лозим. Бу таъсир этишнинг мақсади суҳбатдошдан ишончли маълумотлар олишдир. Шу билан бирга, келажакда ишончли муно- сабатлар учун замин яратилиши алоҳида аҳамият касб этади. Раҳбар ходимлар мулоқотининг муваффақиятли бўлишида уларнинг шаклланган хислатлари катта аҳамиятга эга. Жумладан, раҳбар ходимда ижобий хислатлар (хушмуомалалик, камтарлик, инсонпарварлик, тўғрисўзлик, виждонлилик кабилар) яхши шакл- ланган бўлса, мулоқот жараёни ҳам яхши ўтади. Чунки раҳбар шах- си билан ходим бир-бирини тўғри тушунишлари, мулоқот муваф- фақиятли бўлиши учун улар ўзаро самимий бўлишлари лозим. Мулоқот ҳар қандай фаолиятнинг зарурий ва муҳим жиҳатидир. Инсоннинг моҳияти айнан мулоқот жараёнида ва фақат у орқали намоён бўлади. Фақат шу жараёнда ўзаро тушунишга, ишни бажа- риш чоғида уйғунликка эришилади, у ёки бу ҳолатларда бир-бирла- рининг хатти-ҳаракатларини башорат қилиш қобилияти ўсади ёки, аксинча, низо ва ахлоқий зиддиятлар, келишмовчиликлар юзага келади, мулоқотдаги шеригининг хатти-ҳаракатини олдиндан кў- ришда қобилиятсизлик намоён бўлади. Мулоқотнинг вербал ва новербал турлари, жиҳатлари мавжуд бўлиб, улар ижтимоий идрокнинг самаралари ҳисобланади ва шахс- лараро муносабатларда ҳамма вақт иштирок этади. Юқорида келтириб ўтилган фикрларни инобатга олган ҳолда қуйидагича хулоса чиқаришимиз мумкин: 1. Мулоқот мураккаб жараён бўлиб, раҳбарлик фаолияти му- ваффақиятининг ходимларнинг муҳим омили ҳисобланади ва раҳ- бар фазилатларининг шаклланишида ҳамда ходимларни тарбия- лашда катта роль ўйнайди. 2. Раҳбар ходим муомала воситалари ва усулларини, алоқа жа- раёнида шахсга таъсир кўрсатиш йўлларини пухта эгаллаган бў- лиши лозим. 110 3. Ички ишлар идоралари раҳбарлари турли шахслар билан яхши мулоқот қилишлари учун уларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини билишлари талаб этилади. 4. Ички ишлар идоралари раҳбарлари ўз касбий фаолиятини олиб бораётганда шахслар билан мулоқот воситаларини тўғри қўл- лашлари ички ишлар идоралари ходимлари фаолиятининг самарадорлигини оширади. Download 1.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling