Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


Конструктив ва деструктив низолар


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

Конструктив ва деструктив низолар. Фикрлар қарама-қарши-
лиги касбий фаолиятда намоён бўлаётганида зиддиятлар манбаи 
яширинмаган бўлса, низо жамоа ҳаётида ижобий роль ўйнаши мум-
кин. Низонинг айнан шу хусусиятини олимлар «низонинг пайдо 
бўлиши» деб аташади. Ички ишлар идораларида юзага келадиган 
низолар, даставвал, меҳнат фаолиятидан келиб чиқувчи принци-
пиал муаммолар юзасидан пайдо бўлади. Манфаатлар қаршилиги 
юз берар экан, ким учундир иш жойи, бажараётган меҳнати катта 
аҳамиятга эга. Айни пайтда бошқа бир ходим эса иш билан боғлиқ 
бўлмаган, шахсий ниятларига асосий масала деб қарайди. Мазкур 
вазиятда мавжуд қарама-қаршиликни юзага келтирган муаммо 


114 
ечилса, ушбу низо ҳам бартараф бўлади. Лекин, бирон иш юзаси-
дан пайдо бўлган низо инсоннинг ҳиссиётига кучли таъсир этиши 
ва ўзининг салбий хислатини намоён этиши мумкин. Салбий харак-
тердаги низо салбий кучга эга ва жамоа ишининг самарадорлигини 
пасайтиради. 
Конструктив низо доимо ушбу зиддият манбаини аниқлаш ва 
иложи борича томонлар манфаати йўлида ўзгартиришга қаратилган 
бўлади. 
Деструктив низода эса томонлар иккинчи даражали масалалар-
ни (масалан, раҳбар ходимлар шахсий ғурурини) диққат марказига 
қўядилар ва низонинг асл сабаби четда қолиб кетади. Шу боис 
конструктив низолар функционал моҳиятга эга бўлиб, ички ишлар 
идораларининг фаолиятини олға силжишига ёрдам беради. 
Низолар жамоа миқёсида юзага келаётган муаммоларни ҳал 
этиш заруратини қўяр экан, конструктив низода шахслараро ўзаро 
келишмовчилик, яъни ижобий натижага йўналтирилган, асосланган 
қарорлар қабул қилинишига ёрдам беради ва жамоадаги ўзаро му-
носабатларни ривожлантиради. 
Ички ишлар идоралари ходимларининг фаолиятида учрайдиган 
низоларнинг қуйидаги асосий турлари фарқланади: 
– шахсий низолар; 
– шахслараро низолар; 
– шахс билан гуруҳ ўртасидаги низолар; 
– гуруҳлараро низолар; 
– ижтимоий низолар. 
Ички ишлар идорасининг раҳбар ходими ўзининг бошқарув 
фаолиятида юқорида санаб ўтилган низоларнинг ҳар бири билан 
тўқнаш келади. Шу боис қуйида улар ҳақида гапириб ўтамиз. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling