Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

Зиддият тушунчаси. Зиддият ўз моҳиятига кўра табиий ва иж-
тимоий ҳодисадир. «Зиддият» кенг маънода ва тор маънода тушу-
нилади. Кенг маънодаги зиддият – жамиятдаги янги ва эски қараш-
лар ўртасидаги кураш. Тор маънодаги зиддият муайян бир муам-
мони ечишда ҳар бир раҳбар ходимнинг ўз фикрини қаттиқ туриб 
ҳимоя қилишида юзага келади. Масалан, ҳар бир янгилик яратил-
гунига қадар ва яратилганидан кейин ҳам маълум вақт зиддиятлар-
га учрайди. 
1
Қаранг: Энтони Гидденс.  Социология. – Т., 2002. 


118 
Бошқарув психологиясида зиддият қандай тушунилади? Зид-
дият муомаланинг бузилиши ёки ички руҳий келишмовчилик на-
тижасида келиб чиқади. Буни турли соҳа олимлари турлича тушу-
надилар. Масалан, психолог олим Г. Ковалёв зиддиятга шундай 
таъриф беради: «Зиддият инсонлар ўртасида ижтимоий ва шахсий 
масалаларни ечишда юзага келадиган ҳолат, лекин ҳар қандай қар-
шилик ҳам зиддият бўлавермайди. Раҳбар ходим билан қўл ости-
даги ходимлар бир-бирининг фикрига қўшилмаслиги мумкин, бун-
да уларнинг ҳар бири ўз фикрида қолади ва кўп ҳолларда барибир 
келишиб ишлашга мажбур бўладилар. Қарама-қаршилик, баъзан 
ёқтирмаслик, эмоция, тушунмаслик, оқибатини кўра билмаслик ва 
бошқа сабаблар зиддиятнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. 
Зиддият нафақат қарама-қаршилик, балки ўзига хос кураш 
ҳамдир. Ҳар иккала томон ҳам бундай ҳолатда ўзини ҳақ деб била-
ди ва ўз иши учун курашади. Зиддият қарама-қарши қарашлар не-
гизида юзага келади. Зиддиятни албатта ечиш керак, чунки бусиз 
ҳаёт меъёрида давом этмайди. Юқорида айтиб ўтганимизни таҳлил 
қилиб, психологик нуқтаи назардан биз шундай таъриф берамиз: 
«Зиддият – шахсларнинг қарашлари, манфаатлари ўртасидаги қара-
ма-қаршилик натижасида юзага келадиган психологик ҳолат бўлиб, 
фақат шахсларнинг бир-бири билан ҳамкорлиги жараёнида келиб 
чиқади». Зиддият бор жойда ривожланиш бор, аммо, маълум маъ-
нода, орқага кетиш ҳам бўлади. 
Зиддиятларни баҳолаш ва таҳлил этиш уларни белгиси, типи, 
турларига кўра гуруҳлаш ва тизимлаштиришни тақозо этади. 
Социологлар зиддиятларнинг макро- ёки микродаражасига, 
уларнинг асосий типларига, яъни ижтимоий-иқтисодий, миллий-
этник, сиёсий характерига эътибор берадилар. Ҳуқуқшунослар эса 
ички ва ташқи тизимли зиддиятлар, уларнинг намоён бўлиш соҳа-
си, шунингдек, маиший-оилавий, маданий ва ижтимоий меҳнат 
ҳамда бозор иқтисодиёти жараёнидаги кенг хўжалик йўналишида-
ги, молиявий ва мулкий низоларга ажратадилар
1

Бошқарувда зиддиятларни таснифлашга ўзгача ёндашилади. 
Бунда низонинг элементлари, хусусий ҳолатлари, уларнинг ўзига 
хос намоён бўлиш усуллари низонинг сабабларига, низоли вазият-
га, мотивларига, манфаатларга боғлиқлиги, алоҳида шахснинг фао-
1
Андреева Г. М. Социальная психология. – М., 2000. – 376 с. 


119 
лияти, ижтимоий гуруҳ (жамоа) ва жамият мақсадларига таянган 
ҳолатда амалга оширилади. 
Зиддиятларни ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида учратиш 
мумкин. Айрим олимлар низони ижтимоий-иқтисодий, диний, эт-
ник, миллатлараро, сиёсий, ҳарбий, ҳуқуқий, оилавий, ижтимоий-
маиший ва бошқа типларга ажратганлар
1

Зиддиятлар манбаи ва келиб чиқиш сабабларига кўра объектив 
ва субъектив зиддиятларга ажратилади. Биринчи навбатда низо иш-
тирокчиларнинг ирода ва хоҳиш-истагидан ташқарида, шарт-шаро-
ит пайдо бўлишига қараб юз беради. Аммо низоли вазият хулқ-
атвор мотивларидан, субъектнинг ижтимоий алоқаларига боғлиқ 
ҳолда ҳам юз бериши мумкин. 
Я. Штумский зиддиятларнинг қуйидаги турларини ажратиб 
кўрсатди: 
иқтисодий зиддиятлар (инсонларнинг моддий иқтисодий 
фаолияти доирасида вужудга келади); 
ижтимоий зиддиятлар ижтимоий гуруҳларнинг хусусият-
ларидан келиб чиқади); 
синфий зиддиятлар (ижтимоий синфларнинг ўртасидаги 
тафовут низонинг асосий манбаи бўлади); 
сиёсий зиддиятлар (маълум гуруҳларнинг манфаатлари дои-
расидаги кураш); 
мафкуравий зиддиятлар (дунёқарашлар ўртасидаги тафовут-
лар асосида вужудга келади); 
маданий зиддиятлар (турли маданият вакиллари ўртасидаги 
тўқнашувлар жараёнида вужудга келади); 
аксиологик зиддиятлар (қарама-қарши қадриятларга эга ҳар 
хил гуруҳларни бошқариш оқибати)
2

Раҳбар ва ходимлар ўртасида низолар вужудга келишининг бир 
қатор сабаблари ўрганилган. А. А. Бодалевнинг таъкидлашича
зиддиятларни қуйидаги уч гуруҳ сабаблар юзага келтиради
2

меҳнат жараёнидаги; 
1
Ворожейкин И.Е., Кибанов А.Я., Захаров Д.К. Конфликтология. – М., 
2000. – 224 с. 
2
Қаранг: Штумский Я. Конфликтология. – Ростов-на-Дону, 2000. – С. 47. 
3
Бодалев А. А. Личность и общение. – М.: Педагогика, 1983. – С. 272 


120 
шахслараро муносабатлардаги психологик хусусиятлар, сим-
патия ва антипатия, маданий ва этник тафовутлар, раҳбарнинг ки-
ришимли эмаслиги ва бошқалар; 
гуруҳ аъзоларининг ўзига хослиги, масалан, ҳиссиётларини 
бошқара олмаслиги, тажовузкорлиги, киришимлилик ва одобнинг 
етишмаслиги. 
Зиддиятнинг ўзига хос жиҳати шундаки, у бузиш ва бузилиш 
характерига эгадир. Зиддиятли ҳолат жамоанинг бузилишига, ун-
даги ижтимоий-психологик шароитнинг ёмонлашувига олиб ке-
лади. Шу боис зиддиятли ҳолатни бартараф этиш учун унинг тузи-
лишини ўрганиб чиқишимиз керак. 
Зиддиятнинг қатнашчилари ва 
келиб чиқиш сабаблари 
(сабабчилари) 
Зиддият қатнашчиларининг 
характери ва кураш жараёнидаги 
шарт-шароитлар 
Зиддият динамикаси 
Зиддиятни ҳал қилиш йўллари 
Зиддият қатнашчилари алоҳида шахслар, гуруҳлар, жамоалар, 
ҳатто давлат ҳам бўлиши мумкин. 
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, зиддият ижтимоий психологик 
ҳодиса бўлиб, объектив ва субъектив омилларга боғлиқ, томонлар 
дунёқарашидаги қарама-қаршилик ва келишмовчиликлар сабабли 
юзага келади. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling