Microsoft Word Ma'naviy axloqiy tarbiya-mq doc
II БОБ. УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА
Download 1.6 Mb. Pdf ko'rish
|
a2c1bf1e2c8668c1f7b89464938633e9 Маънавий-ахлоқий тарбия асослари
II БОБ. УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ АҲЛОҚИЙ ТАРБИЯНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ МЕТОДИКАСИ. Тарбия ҳақида Шайх Саъдий ўзининг «Гулистон» асарида шундай деб ёзган эди: «Кимда- ким ёшликдан тарбия олмаса, катта бўлгач, бахтли бўла олмайди. Ҳўл новдани истаганча букиш мумкин, қуруқ новдани фақат оловда тоблаб тўғрилаш мумкин». Тарбия ҳақидаги бу ғоя авлод-аждодларимиздан бизга етиб келган буюк мерос бўлиб, у комил инсонни вояга етказишда муҳимдир. Тарбия туғилган кундан бошланмоғи лозим. 15 Тарбия-тарихий ва ижтимоий ҳодисадир. Тарбия инсонларнинг фаолияти жараёнида уларнинг онги ва иродасини ўстиришга хизмат қилади. Шу билан бирга, тарбия ижтимоий ҳодиса бўлиб, инсоният тараққиётининг турли босқичларида ўзига хос мазмун ва амалга ошириш шаклига эгадир. (17) Ўзбекистоннинг мустақилликка эришуви ёш авлодни миллий-маънавий руҳда тарбиялашда имкон яратди. «Маънавият» сўзининг ўзига хос маъноси бор. Дунёда маъно излаган киши маънавият сари талпиниб, яхшилик ва ёмонликнинг фарқини англаб олади. Шу сабабдан, мустақил Ўзбекистон ёшлари тарбиясида уч манбаадан фойдаланиш мумкин. Президентимиз Ислом Каримовнинг «Истиқлол ва маънавият» асарида қуйидаги уч омил кўрсатилган: 1. Умуминсоний қадриятлар. 2. Ислом таълимоти. 3. Ўзбек миллий урф-одатлари. Юқорилаги омиллар бир-бири билан боғланган бўлиб, у А.Авлоний айтганидек: «Агар инсон яхши тарбия топиб, бузуқ ҳулқлардан сақланиб, гўзал ҳулқларга одатланиб катта бўлса, ҳар ким қошида мақбул баҳтиёр инсон чиқар. . . » Шу сабабдан, А.Авлоний тарбиянинг инсон ҳаётида зарурлигини назарда тутиб «Тарбия-ҳаёт ё мамот» деб таъкидлаган эди. Тарбиявий жараён онгли, маъсулиятли фаолият бўлиб, унда тарбиячи тарбияланувчиларни комил инсон қилиб тарбиялашга ҳар томонлама таъсир кўрсатади. Тарбиявий ишларни ташкил қилиш методикаси ёш авлодни маънавий жиҳатдан юксак фазилатлар эгаси қилиб вояга етказиш санъатининг қирралари, шакллари ҳамда билим, малака ҳосил қилиш ҳақида бахс юритади. Тарбиявий ишларни ташкил қилиш методикаси миллий онг ва истиқлол мафкурасини шакллантиришга хизмат қилади. Download 1.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling