Microsoft Word Ma'naviy axloqiy tarbiya-mq doc
Кўча ва жамоат жойларида юриш-туриш одоби
Download 1.6 Mb. Pdf ko'rish
|
a2c1bf1e2c8668c1f7b89464938633e9 Маънавий-ахлоқий тарбия асослари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўйин-бола камоли ва қувончи
Кўча ва жамоат жойларида юриш-туриш одоби
Болаларни кўча ва жамоат жойларидаги ҳатти-ҳаракатларининг одоб доирасида бўлишида ота-она қуйидагиларга амал қилиш керак. Атрофдагиларга салом бериб, таъзим қилиш. Кўча қоидаларига амал қилиш, кўчага чиққанда ҳар тарафга қараб, аланг-жаланг бўлмай, уйга қайтиш. Кўчада юрганда бир нарсага зарар тегизмаслик (дарахт шохларини синдирмаслик, гулларни узмаслик, учраган нарсага чизмаслик), жамоат жойларида қаттиқ гапирмаслик ёки қаҳқаҳа кулгилар одобдан эмаслигини ўргатиш лозим. (14) Ўзингизга назар ташланг, кўча-куй ва жамоат орасидаги хатти- ҳаракатингиз маъқулми? Болангиз сиз билан бирга юрганда ибрат бўла оласизми? Халқимиз айтган «бир болага етти қўшни ота-она» мақолига амал қиласизми? Ўйин-бола камоли ва қувончи Ривоят қилишларича, қадим замонда Қоқбош-Сўққабош исмли одам бўлган. У бола-чақаси йўқлиги, ёлғиз ўзи яшагани учун, шундай исм олган. Лекин у ҳамиша қувноқ, очиқ чеҳрали, одамшаванда бўлиб, Айниқса болаларни жон дилидан севган. Шунингдек, у саводхон, билимдонлиги устига санъатни, 13 ашулани яхши кўрган, қадрлаган ва қабиладаги энг ақлли, хурматли кишилардан ҳисобланган. Жамоада эркаклар ов билан, аёллар дон-дунларни йиғиштириш, чорва молларини боқиш билан шуғулланганлар. Ўша даврларда бир қабила билан иккинчи қабила ўртасида жанжал-низолар кўтарилар, турли келишмовчиликлар аёвсиз урушларга айланиб кетарди. Шундай шароитда болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш керак бўлар ва қабила аъзолари бир ёшдан 16 ёшгача бўлган болаларни Қоқбошга топширишардилар. У эса болаларни бир жойга тўплаб, ёшларига қараб турли ўйинлар ўргатган, эртак, латифа, термалар айтиб берган, айни чоғда, қўшиқлар ҳам айтирган. Ўзи ёзган «Ов қўшиғи», «Аждодлар қўшиғи», «Чистони элимбек» сингари шеър ва масалларни ўргатган. Ўз-ўзидан аёнки, ана шу тарбиявий ишлар болалар хотирасини ривожлантиради. Уларнинг ҳозир жавоб, зеҳнли бўлишларида муҳим аҳамият касб этади. У, айниқса, турли ўйинлар болаларни тарбиялашнинг муҳим қуроли, деб билган ва улардан унумли фойдаланган. Оилада ота-она дастлаб ўзи билиб ўйнаган ўйинларни ўргатса, бола ойим, Адам ҳам ўйнаган экан, деб уни эъзозлайди. Буларга ҳолакам, қўғирчоқ, копток, ҳакалак ва бошқаларни ўргатиш мумкин. Болангизни хур фикрли, жисмоний соғлом бўлишини истасангиз, унинг ўйнашига шароит яратинг. Ўйин тури кўп, лекин сиз болангизнинг қизиқишига қаранг. Мавзулар: 1. Сўз ўйинлари. 2. Ҳаракатли ўйинлар. 3. Ижодий ўйинлар. (15) Download 1.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling