12
кўмаклашиши, уй ҳайвонларига қарашиб, уй саранжомлигини сақлаши,
дўкондан керакли нарсаларни ҳарид қилиши, гулзорларга қараши лозим.
Қизлар эса онасининг яқин ёрдамчиси. Уй рўзғор ишлари, тикиш-бичиш,
бутлаш, тозалаш, саранжомлик, уйга келтирилган
нарсаларни жой-жойига
қўйиш, идишларни тозалаш-бундай жисмоний меҳнат
турлари болаларни
шодлантириб, меҳнат-кундалик эҳтиёжига айланади.
Меҳнат-инсон кўрки.
Меҳнат-тарбия воситаси. Бу инсон ҳаётининг кўрки.
Оилада дастлаб
болаларда меҳнатга мухаббатни оддий топшириқлардан бошлаш муҳим.
Оилада ақлий меҳнатни жисмоний меҳнат билан яқинлаштириш керак. Бола
жисмоний бажарган меҳнатидан завқланиб, хурсанд бўлиши лозим.
Ота-она
«баракалло», «жуда яхши» сўзлари билан болада меҳнатга завқ ва меҳр
уйғотишлари муҳимдир. Оилада болани меҳнатсеварлик руҳида
тарбиялашда
ота-она дастлаб бола меҳнатини нимадан бошлаши керак. Меҳнатга
қизиқтириш сирлари, меҳнат шодлиги, меҳнат қилиш
маданияти билан
қуроллантириб, мактабга тайёрлаш керак.
Болани меҳнатга меҳр уйғотиш.
Дастлаб, бола нима иш қилишини, нима учун шу ишни қилишини
тушуниш керак. Агар сиз тартибсиз болани ёшига лойиқ бўлмаган меҳнатга
буюрсангиз, бола безиб қолади ёки ёш деб аясангиз, у меҳнатга қизиқмайди, шу
каби. . .
Do'stlaringiz bilan baham: